1-Мавзу: Ўзбекистон миллий тараққиётининг янги босқичида фуқаролик жамиятининг шаклланиши ва ривожланиши



Download 0,54 Mb.
Pdf ko'rish
bet4/12
Sana23.02.2022
Hajmi0,54 Mb.
#164262
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12
Bog'liq
1-Мавзу. Ўзбекистон миллий тараққиётининг янги босқичида фуқаролик жамиятининг шаклланиши ва ривожланиши.

Биринчи босқич шартли равишда XVI-XVII аср. Бу даврда фуқаролик жамиятининг 
иқтисодий, сиёсий ва мафкуравий асослари яратилди. Улар жумласига саноат ва 
савдонинг ривожланиши, ишлаб чиқариш турларининг ихтисослашуви, меҳнат 
тақсимотининг теранлашуви, товар-пул муносабат-ларининг ривожланишини киритиш 
мумкин. Шунингдек, ягона марказ-лашган давлатларнинг ташкил топиши билан феодал 
тарқоқлик даврида мавжуд бўлган тенгсизлик, ҳуқуқсизликларга барҳам беришга эътибор 
берила бошланди.
Иккинчи босқичи XVIII аср охиридан XIX аср охиригача давом этди. Бу даврда энг 
ривожланган мамлакатларда умумий юридик тенглик ва эркинликка, тадбиркорлик 
эркинлиги ва шахсий ташаббусга асосланган дастлабки капитализм кўринишидаги 
фуқаролик жамияти шаклланди. 
Учинчи босқич (XIX аср охири ва кейинги давр) вертикал феодал тузилмалар 
ўрнини эркин одамларнинг ҳуқуқий тенглиги ва ўзаро битимларига асосланган горизонтал 
муносабатлар эгаллагани билан тавсифланади. Инсониятнинг кўп асрлик тарихида барча 
одамлар, ижтимоий келиб чиқиши ва мавқеидан қатъий назар, жамият ҳаётининг ҳуқуқий 
жиҳатдан тенг иштирокчилари деб эътироф этилиши муҳим ижтимоий аҳамият касб этди. 
Улар ҳар кимга ўзини эркин хоҳиш-иродага эга бўлган, ўз ҳаракатлари ва уларнинг 
ҳуқуқий оқибатлари учун жавоб беришга қодир шахс сифатида намоён этиш имкониятини 
берувчи қонунлар билан эътироф этилган қатор ҳуқуқлар ва эркинликларга эгабўла 
бошлади.
Фуқаролик жамиятининг амалда юзага келишига Ҳуқуқлар ҳақидаги билим (Англия, 
1689 й.; АҚШ, 1791 й.) ёки Инсон ва фуқаро ҳуқуқлари декларацияси (Франция, 1789 
й.)нинг қабул қилиниши муҳим аҳамият касб этди. Фуқаролик жамияти – ўз шахси, 
ижодий ташаббусини эркин намоён этувчи тенг ҳуқуқли одамлар жамияти, ортиқча 
тақиқлар ва кераксиз маъмурий тартибга солишдан холи тенг имкониятлар жамияти 
сифатида шаклланди.



Жамият аъзолари юридик нуқтаи назардан фуқаролик ҳуқуқ ва эркинликларга эга 
бўлди. Фуқаролик - инсоннинг муайян давлатга барқарор тарздаги мансублиги, инсон ва 
давлатнинг ўзаро ҳуқуқий алоқаси сифатида намоён бўла бошлади. Бу икки томонлама 
алоқалар, бир томондан, давлат ўз фуқароларига муайн ҳуқуқ ва эркинликларни 
кафолатлайди, уларнинг ўзини ва мол-мулкини зўравонлик ва ўзбошимчаликлардан ҳимоя 
қилади, хорижий мамлакатларда истиқомат қилаётган ўз фуқароларига ҳомийлик қилади. 
Бошқа томондан, фуқаролар давлат қонунларига риоя қилишлари, у белгилаган 
мажбуриятларни 
бажаришлари, 
ўз 
меҳнати 
билан давлатни мустаҳкамлашга 
кўмаклашишлари, унинг обрўсини сақлашлари, зарур бўлган ҳолатларда уни ҳимоя 
қилишлари лозим. Бу ҳуқуқ ва бурчлар мажмуи фуқароларнинг сиёсий-ҳуқуқий мақомини 
ташкил этади.

Download 0,54 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish