1-мавзу ҳУҚУҚшунос мутахассис шаклланишида замонавий иш кўникмалари ва компетенцияларнинг роли


Коммуникатив кўникмаларни текширишга қаратилган, суҳбат давомида берилиши мумкин бўлган саволлар намуналари



Download 0,83 Mb.
bet135/139
Sana25.02.2022
Hajmi0,83 Mb.
#280820
1   ...   131   132   133   134   135   136   137   138   139
Bog'liq
Ҳуқуқий кўникма ва методология маъруза матни

Коммуникатив кўникмаларни текширишга қаратилган, суҳбат давомида берилиши мумкин бўлган саволлар намуналари:
• Ўзингиз ҳақингизда гапириб беринг.
• Ўзингизнинг кучли ва заиф томонларингиз тўғрисида айтиб беринг.
• Сиз дучор бўлган мураккаб мижоз/раҳбар/ҳамкасб хусусида фикр билдиринг.

  • Сўнгги дақиқаларда сиздан чиқиш қилиш ёки презентация тайёрлашни илтимос қилишган ҳолларни эсланг. Сизнинг ҳатти-ҳаракатларингиз?

  • Мураккаб маълумотни яхшироқ тушунтириш учун уни соддалаштирилган кўринишда тақдим қилишингиз керак бўлган вазиятларга оид мисол келтиринг.

• Ҳамкасбларингизни сизнинг қарашларингизга ишонтириш учун қандай усул/техника/методлардан фойдаланасиз? Сизнинг фикрингиз билан келишган ходимларнинг сони кўпчиликни ташкил этган вақт ва қайси ҳатти-харакатлар бунга эришишингизга кўмак бўлганига доир мисол келтиринг.


3. Симпатия, антипатия ва эмпатия тушунчалари.
Уларнинг таассуротдаги роли.


Дунёдаги одамлар ўзининг жинси, ақлий имкониятлари, интеллектуал даражаси ва яна бошқа ўнлаб шахсий хусусиятлари билан фарқлангани сингари уларнинг оламдаги нарсалар, ҳодисалар ва ўзи сингари бошқа одамларга нисбатан туядиган туйғулари, қарашлари, уларни ҳис қилиш ва қабул қилиш имкониятлари ўртасида ҳам жиддий фарқлар, тафовутлар бўлади. Кишилардаги мана шу муносабатлар ўз сифатларига кўра симпатия, антипатия, эмпатия сингари терминлар билан аталади.
Симпатия – лотинча сўз бўлиб, аслида луғавий маъноси кишилардаги раҳмдиллик, ҳамдардлик, хайрихоҳлик сингари туйғуларни ифодалайди. Уни яхлит таърифланадиган бўлса, симпатия – бирор шахс ёки нарса-ҳодисага нисбатан бўлган ижобий муносабатни англатади.
Ва бунинг акси – антипатия ҳам юнонча сўз бўлиб, бирон-бир кимсани ёхуд нарсани хуш кўрмаслик, ёқтирмаслик, ёмон кўриш, унга нисабатан совуқ ва бефарқ муносабатда бўлишни билдиради.
Албатта, одамнинг ҳаммага ҳар доим ҳам бирдек ёқишининг имкони ҳам, универсал усули ҳам йўқ. Айтилганидек, ҳар бир одам сиз билан бизни ўз дунёқараши, диди ва савиясига мос қабул қилади, шундан келиб чиқиб муносабатга киришади. Бироқ бу дегани иложи борича кўпроқ одамга манзур бўлиш, уларнинг кўнглини топиш ва шу орқали кўзланган мақсадга тезроқ ва осонроқ эришиш учун ҳаракат қилмаслик керак, дегани ҳам эмасдир. Бошқача айтганда, сизнинг кишиларда ўзингизга нисбатан антипатия эмас, балки симпатия уйғотишингиз учун анча-мунча усул ва йўлларни билиш ва ўзлаштириш имконингиз ҳар доим бўлади. Бунда сизга яна бир термин англатадиган ижобий хусусият қўл келиши аниқ. Бу хусусият – эмпатиядир.
Эмпатия – ўзга инсоннинг қарашини қабул қила олиш, уни тушуна олиш лаёқати. Эмпатия – бу вазиятни, ўзганинг нуқтаи-назари ва ҳис-туйғуларини тушуна олиш қобилияти ва буни сездириш.


Download 0,83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   131   132   133   134   135   136   137   138   139




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish