1-мавзу ҳУҚУҚшунос мутахассис шаклланишида замонавий иш кўникмалари ва компетенцияларнинг роли


Иванова С. Оценка компетенций методом интервью. Универсальное руководство. 3-е изд. – М.: Альпина Паблишер, 2013. 28-49 с



Download 0,83 Mb.
bet133/139
Sana25.02.2022
Hajmi0,83 Mb.
#280820
1   ...   129   130   131   132   133   134   135   136   ...   139
Bog'liq
Ҳуқуқий кўникма ва методология маъруза матни

Иванова С. Оценка компетенций методом интервью. Универсальное руководство. 3-е изд. – М.: Альпина Паблишер, 2013. 28-49 с.


1. Иш берувчилар қадрлайдиган кўникмалар.

Сиз университетни битирганингиздан кейин, албаттаки, у ёхуд бу ташкилотга, корхонага ишга жойлашишингиз талаб этилади. Ўша корхона ва ташкилот раҳбарлари эса қабулига иш сўраб келган мутахассиснинг нафақат кучли билим эгаси бўлишини, балки бу ерда ишлаётган жамоа билан тез тил топишиб, иложи борича қисқа муддатда ўз иш самарасини намоён қилишини истайди. Бу сифатлар сизда бор-йўқлигини аниқлаш учун эса тақдим этган резьюменгиз билан бирга, сиз билан ўтказиладиган юзма-юз суҳбат ҳал қилувчи аҳамият касб этади. Шундай экан, ҳаётингиз, келгуси карьерангиздаги энг муҳим паллалардан бири бўлмиш мазкур жараёнга жуда жиддий тайёргарлик кўриш, яъни ҳозирдан бошлаб ўзингизда зарур кўникма ва тажрибаларни шакллантириб боришингиз айни муддаодир.


Суҳбатдош билан алоқа ўрнатишнинг энг содда ва самарали йўли – бу уни эшитиш ҳисобланади. Шунчаки эшитиш. Зеро, мана шу эътибор кишилар бир-бирига бера оладиган энг муҳим неъмат бўлиши мумкин. Яқин инсонимизни эшитиш билан биз уни дарддан халос қилаётган, сиқилган юрагини ёзаётган, ёмон туйғуларидан қутилтираётган, ҳатто азиз ҳаётини асраётган бўлишимиз мумкинлигини ҳеч қачон унутмаслигимиз керак.
Афсуски, кўпчилик одамлар гапиришни, бўлиб ҳам аксарият ҳолатларда ўзлари ҳақида гапиришни хуш кўришади. Жамиятда эса эшитишни биладиган фаол ҳамсуҳбатлар кўпроқ қадрланади. Демак, сизнинг вазифангиз, аввало, фаол тингловчи бўлишни ўрганишдир.
Сўровларга кўра, аксариятимиз, яъни, 96 фоиз инсон ўзини яхши тингловчи деб ҳисоблайди, ваҳолангки, изланишлар биз эшитган ахборотнинг 10 фоизинигина эслаб қолганимизни кўрсатади. Демак, эшитиш билан одамни жон қулоғи ила тинглаш ўртасида анча-мунча фарқ бор экан-да...

АҚШнинг йирик юридик фирмалари мижозлари ўртасида олиб борилган сўровномага кўра, “тинглаш” кўникмаси юрист учун талаб қилинадиган компетенцияларнинг аҳамиятлилиги бўйича коммуникабеллик кўникмасидан кейин иккинчи ўринда турар экан.
2015 йилдаги сўровнома натижаларига кўра, “жамоада ишлашни билиш” кўникмаси лидерлик хислатлари билан тенг баҳоланди – номзодларни баҳолашда энг қадрланадиган кўникмалар рейтингида иккинчи ўринни эгаллади. Компаниянинг умумий сонидан сўралганларнинг 77,8 фоизи мана шу иккита сифатни ходимларни саралашда энг муҳими, деб танлашган.
Дарҳақиқат, ўзини “жамоавий ўйинчи” деб аташ ҳар қандай компанияда иш жойига эга бўлишда зарурий талаб бўлиб қолди. HR-менежерлар сиздан жамоанинг барча аъзолари билан биргаликда самарали натижаларга эриша олишингиз ҳақида эшитишни хоҳлайдилар. Жамоада ишлаш бир нечта сифатлар бирикмасини – коммуникатив кўникмалар, ҳамкасблар билан узоқ муддатли муносабатларни ўрнатишни билиш ва ҳамкорлик учун очиқ бўлишни талаб қилади.
Нима учун жамоада ишлаш бугунги иш берувчилар учун бунчалик муҳим ҳисобланади?
Деярли ҳар қандай иш фаолияти компаниянинг барча ходимларидан ҳамкорликда меҳнат қилишни ёки, жуда бўлмаганда, мунтазам натижа берувчи фаолият юритиш мақсадида қўшни хизматлар ўртасида самарали ўзаро алоқадорликни талаб қилади. Шунинг учун ҳам иш берувчилар учун бошқа инсонлар билан ишлаш лаёқати юқори қадрланади. Барчамиз кунини бемалол айланиб юриш ва жамоа ташвишларини ўйламайдиган ҳамкасблар билан ишлашнинг аччиқ тажрибасига эгамиз. Бу ҳол самарадорлик ва умумий маънавий муҳитга салбий таъсир кўрсатиши аниқ.
Демак, сизни жамоада ишлашни биладиган ходим сифатида кўрсатувчи қуйидаги сифатларни ёдда тутинг:

  • Умумий натижаларга эришишга интилиш

  • Тинглашни билиш

  • Барча жамоа аъзоларини ҳурмат қилиш

  • Ҳамкасблар меҳнатини қадрлаш

  • Коммуникатив кўникмалар

  • Конструктив акс алоқани қабул қилиш лаёқати

  • Эмоционал тафаккурнинг юқори даражаси

  • Эмпатия

  • Намунали хулқ-атвор.


Download 0,83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   129   130   131   132   133   134   135   136   ...   139




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish