1-мавзу ҳУҚУҚшунос мутахассис шаклланишида замонавий иш кўникмалари ва компетенцияларнинг роли



Download 0,83 Mb.
bet137/139
Sana25.02.2022
Hajmi0,83 Mb.
#280820
1   ...   131   132   133   134   135   136   137   138   139
Bog'liq
Ҳуқуқий кўникма ва методология маъруза матни

4. Низони ҳал қила олиш кўникмаси.

HR-менежерлар (талабгорни ишга қабул қилиш-қилмаслик масаласини ҳал қилувчи, персонал бўйича менежерлар) хуш кўрадиган компетентлик саволлари орасида низо масаласи энг яхши кўрадиган мавзуларидан саналади. Феъл-атворга алоқадор суҳбатда сизга низони ҳал қилиш билан боғлиқ қуйидаги саволлар берилиши мумкин:



  1. Қийин ходим билан ишлашингиз керак бўлган қўшма лойиҳа ҳақида сўзлаб беринг.

  2. Иш жойингизда низо юз берган пайт нималар қилгансиз?

  3. Иш жойингизда ҳамкасбларингиз ўртасидаги баҳсни сиз ҳал қилишингизга тўғри келганлик ҳақидаги мисолни келтиринг.

  4. Раҳбарингиз/ҳамкасбингиз билан келишмаган ҳолатларингиз тўғрисида айтиб беринг.

Персонал бўйича менежернинг фикрига кўра, низога алоқадор саволнинг мақсади номзоднинг можароларни тартибга сола олиш қобилиятини, шахслараро мулоқотга кириша билиш ва эмпатик хусусиятларини билиб олишдан иборатдир.
Нима учун улар сизга “низоларни ҳал қила олиш” кўникмаси ҳақида савол беришади?
Гап шундаки, ҳуқушунос сифатидаги фаолиятингизда сиздан турли типдаги инсонлар билан ишлашни билишингиз талаб этилади. Нега деганда, баъзи ҳамкасбларингиз, раҳбар ёки мижозларингиз ўзларининг нобоп феъл-атвори билан сизнинг ғашингизни келтириши мумкин. Бу ҳол эса турли келишмовчиликларга олиб келиши муқаррар. Демак, иш фаолиятингизда муваффақиятга эришмоқчи бўлсангиз, низони ҳал қилиш ишига профессионал нуқтаи назаридан ёндашишингиз керак бўлади.
Низони ҳал қила олиш кўникмаси ҳақидаги компетентли
саволга қандай жавоб бериш керак?
Бунда STAR техникасини қўллаган ҳолда олдиндан мисол тайёрлаб қўйиш муҳим. Мақсадингиз матнни сўзма-сўз ёдлашдан иборат эмас. STAR техникаси сизга жавобингизни тузиб олиш ва унга маркер билан белгиланган рўйхат ёрдамида шакл беришга ёрдам беради.
Саволга жавобнинг намунаси – “Қўшма лойиҳа устида ишлаш жараёнидаги вақтингиз ҳақида сўзлаб беринг”.
Низони ҳал қилиш ҳикоясини тузиш учун STAR техникасини қўллашнинг қисқача шарҳи:
S/T (Situation –вазият /Task –вазифа )
– Юзага келган низони қисқа тарзда таърифлаб беринг. Контекстни тушуниб олиш учун керакли маълумотни ёзинг.
A (Actions – ҳаракатлар)
– Амалга оширган муҳим ҳатти-ҳаракатларингиз ҳақида гапириб беринг. Низо юзага келган пайтда келишмовчиликларни профессионал йўл билан ҳал қилишга урғу бериш керак.
R (Results – натижалар) – Ҳар бир ҳикоянинг охири яхши тугаши керак. Жавобингизни ҳатти-ҳаракатларингизнинг ижобий натижаларини таърифлаш билан якунланг.
Линда Спенсер маслаҳатига кўра, суҳбатда муваффақият қозонишнинг қуйидаги 5 қоидаси мавжуд:

  1. Резюменгиз, ўзингизнинг потенциал иш берувчингиз, талабгор бўлаётган лавозимингиз ҳақида жажжи тадқиқот ўтказиб олинг.

2. Суҳбатдан олдин ҳикоялар тайёрлаб қўйинг («STAR» – S-situation, T-task, A-activity, R-result техникаси бўйича) – ўзингиз, ишлаган лойиҳаларингиз ва ҳ. ҳақидаги мини-ҳикоялар. Бунда кўникмаларингиз ҳақида гапириш эмас, уларни ҳикояларингиз билан намоён қилишингиз қизиқроқ бўлади.
3. Жавобларингизни амалда синаб кўринг – ойнага қараб гапиринг, дўстингиз билан интервью моделини ишланг, жавобларингизни видео тасвирга олинг.
4. Дастлабигаёқ яхши таассурот қолдиринг – белгиланган вақтдан аввалроқ келинг, кучли қўл бериб кўришинг, кўз билан алоқа ўрнатинг, озода ва муносиб кийимда бўлинг. Ёдда тутинг: суҳбатдаги одамларга ёқишингиз, ҳайриҳоҳ инсон эканлигингиз ва ҳоказоларни аниқлашга атиги 8 сония вақт кетади.
5. Қизиқиш уйғотинг – сўзлар ва ҳаракатларингиз билан ғайратингизни намоён қилинг, тўғри саволлар беринг ва жавобларни диққат билан эшитинг, интервьюерларга суҳбатга ажратган вақтлари учун миннатдорлик билдиринг.
Низони ҳал қилиш кўникмалари
Низоларни ҳал қилиш кўникмаси ҳақидаги компетенцион саволларга жавоб бериш бўйича маслаҳатлар:

  1. Яхши мисол келтиринг:

• Низони ҳал қилишда самарали ёндашувни қўллаганингизни кўрсатувчи ҳикоя танланг.
• Фикрингизни аниқ ва лўнда баён қилинг. Масалан, “Мен мунтазам тарзда низоларга дуч келаман ва бундай вазиятда хотиржам бўлишга ўргандим ҳамда мулоқот қилиш муҳим омил эканини англадим” қабилидаги умумий жавобларни берманг.
• Арзимас келишмовчиликлар (“У тушликка итальян таомини тановул қилишни истамади”) ёки бошқа бирортаси томонидан ҳал қилинган низолар ҳақида тўхталманг. Сизнинг вазифангиз – ўзаро мулоқот қилиш кўникмангиз ва муаммоларни ҳал қила олиш қобилиятингизни намоён қилишдир.

  1. Ҳатти-ҳаракатларингиз тўғрисида аниқ маълумот тақдим қилинг:

• Энг эсда қоларли ва қизиқарли ҳикоялар умумий тасаввурга эга бўлиш учун етарли қисмлардан иборат бўлиши керак. Мазкур низо нима сабабдан аҳамиятли эканини ва сиз уни қандай муваффақиятли ҳал қилганингизни тушунтириб беринг.
• Бироқ сиз имкон борича ҳикоянгиз қисқа бўлиши учун ҳаракат қилишингиз зарур. Агарда олдиндан ёрқин мисол тайёрлаб қўймаган бўлсангиз, четга чиқиб кетиш хавфи бўлади. Асосий фикрдан чалғиманг.
• Маркер билан белгиланган рўйхатдан четга чиқманг. Матнни эслаб қолишга уринманг.

  1. Машқ:

• Ҳикоянгизни машқ қилишингиз учун вақт ажратинг. Бу, айниқса, низо ва уни ҳал қилиш билан боғлиқ ҳикоянгизни сўзлаётганингизда муҳим аҳамият касб этади. Суҳбат чоғида нохуш лаҳзалар муҳокамасида ўзингизни дадил тутишингиз ҳамда ўз позициянгизни баён қилишда асосли бўлишингиз керак.


Download 0,83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   131   132   133   134   135   136   137   138   139




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish