1-мавзу ҳУҚУҚшунос мутахассис шаклланишида замонавий иш кўникмалари ва компетенцияларнинг роли


Раҳбар ва лидер тушунчалари ўртасидаги муштарак ва фарқли жиҳатлар



Download 0,83 Mb.
bet105/139
Sana25.02.2022
Hajmi0,83 Mb.
#280820
1   ...   101   102   103   104   105   106   107   108   ...   139
Bog'liq
Ҳуқуқий кўникма ва методология маъруза матни

5. Раҳбар ва лидер тушунчалари ўртасидаги муштарак ва фарқли жиҳатлар.
Юзаки қараганда, “раҳбар” ва “лидер” тушунчалари синоним сўзлардек, айни бир нарсанинг ифодасидек туюлиши мумкин. Аслида эса, бу икки тушунча ва ҳолат ўртасида қатор муштарак жиҳатлар билан бирга, жиддий фарқлар ҳам мавжуд.
Муштарак жиҳатларга тўхталадиган бўлсак, раҳбар ҳам, лидер ҳам жамоанинг бошқа аъзоларидан қатор ўхшаш хусусиятлари билан ажралиб туришади. Улар, аввало, ўз зиммаларига олган масъулияти билан бир-бирларига ўхшашади – ҳар иккиси қолганларнинг бошини қовуштириб, муайян мақсад сари етаклашлари лозим. Бунда улар жамоанинг бошқа аъзоларига шахсий намуна кўрсатишлари, жамоа иши учун масъулиятни улардан кўра кўпроқ ҳис этишлари керак бўлади.
Бири расмий (раҳбар), бири норасмий (лидер) тарзда бўлса ҳам жамоасининг олд қаторига ўтдими, демак улар жамоани олдинда кутаётган хавф-хатарлар, у боражак йўллардаги нотекисликлар, кутилмаган вазиятларни ҳаммадан эртароқ илғашлари, шунга яраша профилактик чоралар кўришлари, жамоа диққатини бу нарсаларга қаратиб, унинг кучини вазиятга мувофиқ тарзда тақсимлай ва йўналтира олишлари керак.
Ҳамма замон ва маконларда ҳам раҳбар ҳамда лидердан жамият кўп нарсани кутади, умидвор бўлади. Мана шу умидлар оқланиши учун улар бошқалардан кўра кўпроқ ўйлашлари, ишлашлари, безовта бўлишлари, фидойилик кўрсатишлари, ўз ҳузуридан воз кечиб, ўзгалар учун яшашлари талаб этилади.
Раҳбар ва лидернинг фарқли жиҳатларига келсак, айтилганидек, улардан бири – раҳбар мазкур мақомга расмий тарзда, у ёки бу ҳужжат асосида тайинланса, иккинчиси – лидер ўз мақомини норасмий тарзда ҳосил қилади. Бошқача айтганда, жамоанинг раҳбари мансаби тайинланадиган даража бўлса, лидерлик кишининг шахсий фазилатлари ёрдамида, улар туфайли пайдо бўладиган ўрни, мавқеидир. Яна ҳам бошқача ифода қилсак, ҳар қандай лидер раҳбар бўлиши мумкин, бироқ ҳар қандай раҳбар лидер бўла олмайди.
Аслида, дунёдаги ривожланган, демократик давлатларнинг бошқа давлатлардан ҳар жиҳатдан илгарилаб кетишларининг бош сабаби ҳам айнан мана шу омиллар билан боғлиқ. Яъни мазкур мамлакатларда энг кичик жамоалардан тортиб энг юқори вазифалар – давлат бошқарув ишларида ҳам жамиятнинг энг илғор, энг ташаббускор, энг тадбиркор, омма назарида энг обрўли кишилар раҳбар лавозимларига лойиқ кўрилишади. Жаҳондаги энг йирик компанияларнинг асосчилари, бошқарувчилари айнан жамоаси орасида қозонган обрў-эътибори, ҳурмати, кўпчиликнинг розилигига сазовор бўла олгани... туфайли ҳам айни вазифалар, лавозимлар уларга раво кўрилган. Раҳбар – лидерни ўзлари эмин-эркин сайлаганлари, танлаганлари учун ҳам улар ортидан боришни бошқалар ўзига малол олмайди, улар атрофида сидқидилдан жамул-жам бўлишади.
Демак, энг яхши натижага жамоа қачон эришади?
Қачонки, унинг раҳбари бир вақтнинг ўзида жамоасининг лидери – пешқадами бўла олса, унинг салоҳияти шунга яраша юксак, шахси эса шунга мос даражада нуқсонлардан ҳоли ва ибратли бўлса.



Download 0,83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   101   102   103   104   105   106   107   108   ...   139




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish