1-мавзу: Технология фани Давлат таълим стандарти, ўқув дастури, дарслик ва методик қўлланмалари мазмуни


-шакл. Технология фанидан амалий машғулотларни



Download 5,13 Mb.
Pdf ko'rish
bet7/91
Sana15.06.2022
Hajmi5,13 Mb.
#674085
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   91
Bog'liq
4.2.-2-кисм-Технология-Методика-мажмуа-2018

 
1-шакл. Технология фанидан амалий машғулотларни
ташкил қилиш модели 
 
1. Изонит санъати тарихи ва унинг ривожланиши 
Изонит (иплар графикаси) –
бу қаттиқ буюмга иплар графикаси ёрдамида 
бирор-бир тасвирни яратишдир. 
Изонит (бошқача номланиши – ипграфикаси, иплар графикаси, ип дизайни) 
амалий санъат тури, графика техникаси, каттиқ жисмда (картон, диск, 
пластмасса ва бошқа материаллар)га рангли иплар билан график кўринишда 
тасвир тайёрланади.
Изонит (иплар графикаси) ХVII асрда Англиялик тўқувчилар томонидан 
яратилган. Дастлаб улар ёғочнинг устки қисмига михлар қоқиб, михларга ипларни 


143
тортиб, 
турли 
график 
нақшларни 
ҳосил 
қилинган. 
Кейинчалик 
такомиллаштирилиб кортонлар, дисклар устига тасвирлар туширилган.
Бу усул инглиз тили сўзидан фойдаланиб “embroidery on paper” – қоғозга 
кашта тикиш, немис тилида “pickpoints” – нуқтали расм маъносини билдиради. 
Изонит усулида тасвир тайёрлаш инглиз тўқувчилари томонидан ўйлаб 
топилган бўлиб, улар юпқа тахталарга график усулида михларни қоқиб, рангли 
иплар билан тасвир яратишган. Бундай буюмлар чиройли ва кўркам бўлганлиги 
сабабли ўз уйларини безатишган. Вақт ўтиши билан изонит тикиш технологияси 
ривожланиб, картон қоғозларни тешиш орқали тасвир тикиш ривожланган. 
Изонит тикиш билан шуғулланувчи ўқувчи: эстетик ва ақлий жихатдан 
ривожланади. Санъатга бўлган қизиқиши ортади. Ўз устида изланади ва 
ижодкорлик қобилиятлари ривожланади. Рангларни яхши уюғунлаштира олади. 
Болаларни қўл маторикасини ривожланади. Шу билан бирга сабрли бўлишни 
ўргатади. 
Изонит техникаси орқали жуда чиройли декаратив паннолар, натюрмортлар, 
табиат манзаралари ва хатоки портретлар тайёрлаш мумкин. Шу билан бирга 
китоблар учун хатчўп, китоб ғилофлари, қутичалар безагини тайёрлаш мумкин. 
Изонит тикиш учун қуйидаги материаллардан фойдаланилади: 

Изонит тикиш учун асос (картон қоғоз, диск, пластинка); 

Асосни тешиш учун бигиз ёки тўноғич; 

Рангли иплар (мулина, ирис, ғалтакли); 

Скотч ёки клей (асосни орқа томонидан ипларни мустахкамлаш учун); 

Игна; 

Ингичка пенопласт – асосни тагига қўйилади, чизилган тасвирни тешиш 
учун; 
Ишни асосдан бошлаймиз, асос тайёрламоқчи бўлган буюм фони 
ҳисобланади. Изонит учун асосан картон ёки қалинроқ қоғоздан фойдаланилади. 
Юпқа қоғозлар тез ғижимланади, шу билан бирга бормоқлар намлигидан шаклини 
ўзгартириши мумкин. 
Қалин қоғозда тишнинг афзалиги шунаки, тешиклардан ипларни 
тортаётганда картон йиртилиб кетмайди. Картон ёки қалин қоғозларни керакли 
масофада тешиш имконини беради. Бу эса тайёрламоқчи бўлган ўйлаб қўйилган 
ижод махсулотининг чиройли ва нафис чиқишини таъминлайди. 
Фон рангини тикмоқчи бўлган тасвиримизга мослаб танлашимиз керак. 
Изонитни тикишда фақатгина бир рангли фондан фойдаланмайди. Ҳар хил табиат 
манзараси ёки бошқа тасвир тушурилган, ёпиштирилган расмлар, шакллар,
устидан ҳам тикиш мумкин. 
Бархат қоғозидан тайёрланган тасвир жуда ҳам чиройли кўринади. Лекин 
бахамал қоғози ингичка бўлганлиги учун картон қоғози билан комбинировать 
(картон қоғозга ёпиштириш ) қилиш керак.


144
Тасвирни ташқи кўриниши рангларни тўғри танлашга боғлиқ. Ўйлаб 
қўйилган тасвирларга қараб, ялтироқ ёки оддий иплар танланади. Яхши 
йигирилган иплардан тасвирлар озода, пухта ишланади, лекин баъзида тасвир 
учун яхши йигирилмаган иплар ҳам ишлатилади.
Изонит тикишда асосан кўпроқ мулина ипларидан фойдаланилади. Мулина 
иплари билан ишлаш онсон ҳамда тайёрланган тасвирлар чиройли кўринади. 
Мулина ипларини танлашда унинг сифатига, яни қалинлиги, ялтироқлиги, бир 
хилда бўялганлиги ва текислигига этибор бериш керак. Изонит тикишда 
мулинадан ҳам кўпроқ ирис ипларидан фойдаланилади. 
Ирис иплари тукли ва унчалик ёрқин эмас, ундан тайёрланган тасвирлар 
кўркам чиқади. Бу иплар изонит тикишни ўрганишда ва баъзида буюм тайёрлашда 
ҳам фойдаланиш мумкин. 
Изонит тикиш техникасида асосан уч турдаги усуллардан фойдаланиб 
нақшлар тикилади. Булар,
1. Бурчак шакл.
2. Дуга (баргсимон, сперал) шакл.
3. Айлана шакл. 

Download 5,13 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   91




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish