129
1-4, 5-7 ва 8-9-синфлар чун инновацион педагогик ва ахборот коммуникация
технологиялари асосида меҳнат таълими (технология) фанининг “Технология ва
дизайн” ва “Сервис хизмати” йўналишларини ўз ичига қамраб олган мавзулар
кесимида дарс ишланмалари белгиланган талаблар асосида ишлаб чиқилиб,
методик қўлланма шаклида тайёрланди.
Мазкур методик қўлланма амалдаги Давлат таълим стандарти ва ўқув
дастури асосида мавзулар кесимида тузилган ҳамда
замонавий педагогик
технологиялардан ҳам самарали фойдаланилган.
Методик қўлланмада ҳар бир мавзуга алоҳида ёндашилган бўлиб, танланган
методлардан қандай тартибда фойдаланиш бўйича тавсиялар ҳам келтирилган.
Умумий ўрта таълим мактаблари ўқитувчилари учун тайёрланган методик
қўлланмада халқ ҳунармандчилиги, ишлаб чиқариш
асослари ва касб танлашга
йўллаш бўлимлари бўйича методик тавсиялар ва иловалар келтирилган бўлиб,
мавзуларга мос ҳолда янги маълумотлар билан тўлдирилган.
Мактаб ўқув устахоналарида машғулотларни ўтказишни режалаштириш ва
ташкил этиш, таълимий, тарбиявий ва ривожлантириувчи мақсадларни белгилаш,
керакли жиҳозларни машғулотга тайёрлаш ҳамда
хавфсизлик техникаси
қоидалари билан боғлиқ масалалар ёритилган.
130
Шунингдек, қўлланмада технология фанини амалга оширишга оид
умумметодик ёндашувлар ва уни амалга ошириш йўллари кўрсатиб берилган.
Ушбу методик қўлланмада келтирилган
тавсиялар технология фани
машғулотларини ташкил этиш ва ўтказишда технология фани ўқитувчилари,
айниқса, ёш ўқитувчиларга яқиндан ёрдам беради.
Муаллифлар О.А.Қўйсинов, Ў.О.Тоҳиров, Д.Н.Маматов, Д.Ф.Ариповалар
томнидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 6 апрелда
“Умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълимининг давлат таълим
стандартларини тасдиқлаш тўғрисида”ги 187-сонли Қарори билан тасдиқланган
“Технология” фанидан ўқувчиларда компетенцияларни
шакллантиришга
йўналтирилган давлат таълим стандарти ва Халқ таълими вазирлигининг 2017 йил
3 июндаги “Умумий ўрта таълимнинг давлат таълим стандарлари талаблари
асосида такомиллаштирилган ўқув дастурларини тасдиқлаш ва амалиётга
жорий
этиш тўғрисида”ги 190-сонли буйруғи билан тасдиқланган “Технология” фани
ўқув дастури асосида технология фанига янгидан 5-9-синфлар учун “Полимер
материалларига ишлов бериш технологияси”, “Рўзғоршунослик асослари”,
“Электроника асослари” бўлимлари бўйича ҳам методик қўлланмалар тайёрланиб
нашр қилинган.
Ушбу методик қўлланмалар технология фани тақвим-мавзу режаси, тақвим-
мавзу режага мос ҳолда дарс ишланмалари компетенциявий ёндашувга асосланган
ҳолда илғор педагогик ва ахборот коммуникация технологияларидан фойдаланган
ҳолда ишлаб чиқилган.
Do'stlaringiz bilan baham: