1– мавзу:
Ш
ахматнинг ўйинининг қадимийлиги
ва келиб чиқиш тарихи.
Р е ж а :
1.
Шахмат ўйинининг келиб чиқиш тарихи.
2.
Шахматнинг Ўрта Осиё ва Европага ёйилиши.
3.
Араб истилоси даврида шахматнинг ривожи.
4.
Буюк сиймоларимизнинг шахмат ҳақидаги фикрлари.
Таянч сўз ва иборалар: Чатуранга,
чатурража, шатранг, шатранж, шахмат,
шашқол, мансуба, қўр, олия, алифбе, фил, зебу, оқсуяклар, империя, партия,
ҳимоя, бошланиш, дебют, масала.
1.
Шахмат ўйинининг келиб чиқиш тарихи.
Шахматнинг биринчи марта қаерда ва қачон пайдо бўлганлиги
ҳақидаги масала инсон маданияти тарихидан қизиқарли ўрин олган.
Жаҳоннинг жуда кўп олимлари бу масалани ҳал қилиш учун бир неча асрлар
давомида уриниб келдилар. Ҳозиргача сақланиб келган кўпгина
маълумотлар шахматнинг биринчи ватани – Ҳиндистон эканлигидан
далолат беради.
Шахмат доналари орасида Ҳиндистонга хос филларнинг бўлиши,
қадимий қўлёзмаларда “раджа” (шох), “анга” (қўр) каби ҳиндча сўзларнинг
қўлланилиши бу ўйиннинг тарихи билан шуғулланувчиларни юқоридаги
фикрга олиб келди. Шахматнинг бошланғич формаси – “чатуранга” –
эрамизнинг II–IV асрларида Панжоб ва Кашмир вилоятларида пайдо бўлган
дейишга етарли асос бор (“чатур” – тўрт, “анга” – қўр, яъни тўрт қўр
демакдир. Бу билан ҳиндлар: “жанговор филлар”, “отлиқлар”, “жанговор
аравалар”, ва “пиёдалар” дан иборат қўшинни англатганлар).
1
_________________________________
1
Муҳиддинов М. “Соҳибқирон дона сурганда”. Тошкент., “Айн”, 2006 - йил.
Чатуранга ҳозирги шахматга анча ўхшаса ҳам, лекин ундаги доналар
сони ва ўйин тахтасининг кўриниши жиҳатидан фарқ қиларди. Энг катта
фарқи шунда эдики, ҳинд шахматида махсус шашқол бўлиб, ўйинда ютиш бу
шашқолнинг қандай ҳолатда тушишига боғлиқ бўлар эди. IV–V асрларда
ҳинд чатурангасининг қандайдир формаси асосида бу ўйиннинг
такомиллашган тури – шатранг пайдо бўлди деган хулосага олиб келади.
Шатранг такомиллаша бориб, доналарининг сони жиҳатидан ҳам, бу
доналарнинг тахтага терилиши жиҳатидан ҳам ҳозирги шахмат тусига
киради.
Шатранг ўйинида шашқол тошлари бора–бора қўлланилмайдиган
бўлди, унда кураш рақиб доналарининг барчасини қириб ташлагунча эмас,
балки шохни мот ёки пот қилгунча давом эттириладиган бўлди.
Шатранг тўғрисидаги дастлабки маълумотларнинг Ўрта Осиё
адабиётида 600-йилларда тилга олиниши ва ҳинд чатурангаси ҳақидаги
дастлабки маълумотларнинг эса VII – асрда пайдо бўлиши ҳамда VIII–IX
асрларда шатранг тўғрисидаги маълумотлар Ўрта Осиё адабиётида кўплаб
учраши бу ўйиннинг Ўрта Осиёда тобора авж олиб бошлаганлигидан
далолат беради. Кейинроқ бутунлай шатрангга бағишланган ўйин боши ва
мансубаларни (масалаларни) ўз ичига олган қўл ёзмалар ҳам пайдо бўла
бошлайди.
Рус шахмат тарихчиси ва назариячиси И.Майзелис “Чатуранга ва
шатранг бир–биридан тамоман фарқ қилувчи ўйинлардир”
2
деган фикрни
биринчи марта илгари сурди.
Шатранг тез орада Ўрта Осиё билан чегарадош мамлакатларга ҳам
ёйила бошлади. Эрон салтанати ва Ўрта Осиёнинг бир қисмини босиб олган
араб истилочилари шатранг билан VII–асрда танишадилар ва “шатранг”
сўзини “шатранж” тарзида талаффуз қиладилар.
Do'stlaringiz bilan baham: |