1– мавзу: ш ахматнинг ўйинининг қадимийлиги ва келиб чиқиш тарихи


  Шахматнинг Ўрта Осиё ва Европага ёйилиши



Download 277,11 Kb.
Pdf ko'rish
bet2/6
Sana23.02.2022
Hajmi277,11 Kb.
#145619
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
1- Маъруза

2. 
Шахматнинг Ўрта Осиё ва Европага ёйилиши. 
 
Бу қадимий ажойиб ўйиннинг ривожига Ўрта Осиё халқлари жуда
катта ҳисса қўшганлар. Шу билан биргаликда ушбу даврда шатранж юқори 
чўққиларга кўтарилган. Унинг назарияси ва композициялари ишлаб 
чиқилган.
VIII–IX асрларда яшаган Абу Ҳофиз, Жобир Кўфий, Абу Жаъфар, 
Ансорий, Наим Ходимлар Хорун ар–Рашид халифалик қилган даврларда
зўр шахмат усталари бўлиб етишганлар.
Хуросонда яшаган, асли Хоразмлик бўлган Раброб ҳам зўр маҳорат 
эгаси бўлган. 819 йилда Хуросонда Жобир, Раброб ва Абу Жаъфарлар 
ўртасида матч ўтказилган. Бу халифалар кузатувида ўтказилган 3 та
машҳур матчнинг бири эди. Буни кузатган халифа Маъмун: “Шуниси 
ажабланарлики, мен Шарқда Ҳиндистондан тортиб, Ғарбда Андалузиягача 
ҳукмрон бўла туриб, кичкинагина шахмат тахтасидаги 32 донани тузукроқ 
идора қила олмайман” деган эди. 
Халифа яна: “Шатранж ўйини пайтида ҳатто улуғларни ҳам аяб ўтириш 
ўринли эмас” дебди. Ўрта аср тарихчилари юқоридаги уч шахматчи ва 
Наимга “олия” (гроссмейстер) унвони берилганини ўз асарларида зикр 
этадилар. Ушбу шахмат олиялари махсус шахмат рисолалари ҳам 
яратганликлари ҳам маълум.


IX–X асрларда Европанинг Италия, Испания ва бошқа бир қатор 
мамлакатларида ҳам шатранж ўйнала бошлади. Ушбу мамлакатларда айрим 
шахмат атамалари сақланиб қолди. Масалан: испанлар филни “алфил” деб 
юритишади.
Шундай қилиб шахмат ўйини билан Испанлар, Португалияликлар, 
Италянлар, Французлар, Инглизлар ва кейинроқ Немислар ҳамда
Скандинавияликлар таниша бошладилар.
XV–XVI асрларда Ғарбий Европада шахмат ўйини ўзининг классик 
формасини ола бошлайди. Шатранж қоидалари эса аста-секин йўқола 
бошлайди. 
XVI асрда Испанияда жаҳон адабиётининг улуғ намоёндаларидан бири 
Сервантес каби машҳур кишилар яшаган даврда Испанлар ҳам жаҳондаги 
энг кучли шахматчилардан ҳисобланардилар. Улар орасида ҳозирги замон 
мусобақаларида жуда кўп қўлланиладиган “испанча партия” га асос солган 
машҳур шахматчи Лопес  бор эди. 
XVIII асрда Франция энг маданиятли мамлакат эди. Французлар шахмат 
соҳасида ҳам жаҳонда биринчи эди. Ўша даврда яшаган Франсуа Филидор 
шаҳоннинг энг кучли шахматчиси деб танилган эди. Шахмат назариясида 
“Французча ҳимоя” деб аталувчи дебют ҳозирги замон шахмат усталари 
амалиётида ҳам тез–тез қўлланиб турилади.
XIX асрнинг биринчи ярмида Англия энг илғор мамлакатлар қаторида 
эди. Ўша даврнинг энг кучли шахматчиси Стаунтоннинг Байрон ва 
Фарадейга замондошлиги ҳам бежиз эмас. Инглизча партия, Инглизча 
бошланиш деб аталувчи дебютлар Стаунтон яшаган вақтдан ҳозиргача 
амалиётда кенг қўлланилиб келинмоқда.
Ғарбий Европада XIV–XV асрларга келиб айрим шахмат 
доналарининг номлари ва юришлари ўзгара бошлади. XV асрнинг охирлари 
ва XVI асрнинг бошларида пайдо бўлган шахмат ҳақидаги биринчи босма 
китобларда ўйин суръатини кучайтириш ва унинг ички мазмунини бойитиш 
таклиф этила бошланди.


Шундан сўнг фарзин билан фил ҳозиргидек узоққа юра оладиган 
бўлди. Ракировка қабул қилинди. Шундай қилиб Европада “шатранж” 
ўрнини “шахмат” эгаллади.
Россиянинг Киев, Чернигов ва Новгород шаҳарларида олиб борилган 
археологик текширишлар натижасида XI асрга оид шахмат доналари 
топилган.
Европада XV асрдан бошлаб подшо сарой аҳллари оқсуяклар ўқ–ёй 
отиш, қиличбозлик, ов қилиш, шеър ёзиш ва ҳоказолар билан бир қаторда 
шахмат ўйинини ҳам яхши билишлари керак эди. 

Download 277,11 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish