Инвестицияларнинг самарадорлигини баҳолаш бўйича услубий тавсиялар Сармояларнинг, айниқса иқтисодий соҳадаги самарадорлиги барча соҳаларда – яъни умуман халқ хўжалигида, унинг жабҳаларида, алоҳида корхона ва қурилишларда, шунингдек, капитал қўйилмаларнинг барча босқичларида – режалаштириш, лойиҳалаштириш ва қурилишни амалга оширишда бажарилади.
Инвестицияларнинг самарадорлигини баҳолашда қуйидаги асосий кўрсаткичлар қўлланади:
· Миллий даромад (ёки миллий даромаднинг ўсиши);
· Ишлаб чиқариш фонлари (асосий ва айланма);
· Капитал қуйилмалар хажми;
· Келтирилган харажатлар йиғиндиси;
· Қўшимча капитал қуйилмаларнинг ўзини оқлаш муддати;
· Капитал қуйилмаларнинг самарадорлик коэффиценти (норматив ва амалдаги);
· Маҳсулот таннархи;
· Корхонанинг лойиҳа қуввати;
· Солиштирма капитал қуйилмалар ва уларнинг меъёрий катталиклари.
1994 йилда Бутун Россия ахборот ва Саноат Институти (Инфлрмэлектро) томонидан «Инвестицион лойиҳалар самарадорлигини баҳолаш ва уларни молиялаштириш учун саралаш борасидаги услубий тавсиялар» эълон қилинган бўлиб, булар ҳозирча кенг қўлланилмай қолиб кетди. Унинг ўрнига кўпроқ 1988 йилда Россия (Собиқ Совет Иттифоқи) Фанлар Академияси Иқтисодиёт Институти олимлари томонидан ишлаб чиқилган «Капитал қўйилмалар самарадорлигини аниқлашнинг услубияти».
Қурилиш ва объектларга йўналтирилган капитал қуйилмаларнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидаги формула бўйича аниқланади:
Назарий муҳокама ва ўзини текшириш учун саволлар 1. Инвестициялар ва уларнинг иқтисодиётни янгилаш ҳамда янада юксалтиришдаги ўрни.
2. Бозор иқтисодиёти шароитида сармоялаш тактикаси ва стратегияси.
3. Инвестицион дастур ва лойиҳалар, уларнинг моҳияти ва фарқлари.
4. Ўзбекистоннинг мустақиллик йилларидаги инвестицион ютуқлари.
Сармоялар (капитал қуйилмалар)нинг иқтисодий самарадорлигини баҳолаш услублари.
4-МАВЗУ. ИНВЕСТИЦИЯЛАРНИНГ ИҚТИСОДИЙ САМАРАДОРЛИГИНИ БАҲОЛАШ УСЛУБЛАРИ Режа 4.1. Инвестициялар иқтисодий самарадорлигини баҳолаш назарияси ва амалиёти тарихи.
4.2. Инвестициялар тузилмаси ва уларни инвестицион қарорлар самарадорлигига таъсири.
4.3. Инвестицияларни иқтисодий самарадорлигини баҳолаш услублари.
4.4 Инвестицияларни иқтисодий самарадорлигини ошириш йўллари.
4.1. Инвестициялар иқтисодий самарадорлигини баҳолаш назарияси ва амалиёти тарихи
Инсоният барча даврларда англаган ёки англамаган ҳолда яхши яшашга ва яхши яшаш учун кўпроқ маблағларга ва имкониятларга камроқ куч ва ҳаражатлар билан эришишга ҳаракат қилган. Мана шундай оддий ёндашув ва тушунча орқали, ҳеч бир математик формула ва интерпритациясиз ҳам самарадорлик тушунчасини англаб олиш мумкин, масалан: яхши яшаш, кам ҳаражат сарфлаб кўп нарсага эга бўлиш. Давлатчилик нуқтаи назаридан халқ хўжалигини ривожлантиришга ажратилган катта капитал қўйилмалар ва ниҳоят, самарадорлик назарияси асосий бўлаги бўлган иқтисодий фанларни ривожлантириш, инвестицияларни самарадорлигини баҳолаш масалалари олимларни эътиборларини жалб қилмасдан ва махсус илмий ишларни предмети бўлмасдан қўймайди. Инвестициялар иқтисодий самарадорлигини баҳолаш назарияси ва амалиётининг ривожланишини 3та даврга бўлиш мумкин[i]: