1. Капиталистик муносабатларни ривожлантириш (1917 йилгача). 2. Марказлаштирилган режали иқтисодиёт даври (1917 – 1990 йилгача).
3. Бозор иқтисодиётига ўтиш (1991 йилдан ҳозирги давргача).
Инвестицияни самарадорлигини 1917 йилгача баҳолаш бўйича илмий ишлар асосан ишлаб чиқариш фабрикалари ва заводларини яратиш айниқса Россияда темир йўлларини қурилиши ва экпулатация қилиниши билан боғлиқ бўлган. Бундан хусусан Ю.В. Ломоносовнинг 1912- йилда Одессада чоп этилган «Темир йўлларни эксплуатация қилишнинг илмий муаммолари» китоби, М.Г. Дестремнинг «Каналлар ва темир йўлларнинг нисбий фойдалилиги ва Россияда юкларни ташишнинг энг қулай усулини аниқлаш учун берилган таклифларини қулайроғини танлаш бўйича умумий мулоҳазалар» китоби (1831) далолат беради
Самарадорлик масалалари ва жумладан инвестиция лойиҳасини кўпроқ фойдали вариантини танлаш А. Васютинский ва В. Яцинининг 1905-1908 йилларда чоп этилган ҳамда «Ҳозир арзонроқ туланган нарса, кейинчалик ҳам арзон келадиган нарса эмас» (1912 й) деб ҳисоблаган В. Сокальскийлар меҳнатларида ўз аксини топди.
1934 йилда М.Протодьяконов капитал қўйилмаларнинг нисбий иқтисодий самарадорлиги кўрсаткичи сифатида ҳаражатларни изоҳлашишини ҳисобга олиниши билан аниқланадиган, қурилиш - эксплуатация ҳаражатларида келтирилган миқдорни таклиф қилади. Ушбу кўрсаткич бир қатор камчиликларга эга бўлса ҳам бозор иқтисодиётига ўтиш давригача инвестиция лойиҳалари қиёсий самарадорлигинининг муҳим кўрсаткичи ҳисобланган.
Капитал қўйилмаларнинг самарадорлиги назарияси ва амалиёти ривожига академик Хачатуров.Т.С катта ҳисса қўшган. У 40-йилларнинг охирида капитал қўйилмаларнинг умумий (абсолют) самарадорлиги тушунчасини киритган ва уни миллий даромаддаги ўсишнинг, ушбу ўсишни юзага келтирган капитал қўйилмаларга нисбати орқали аниқлашни таклиф этган.
Кўрсатилган соҳадаги илмий ишланмалар орасидан, асосийлари сифатида мажбурий нормалар ва қоидалар мақомига эга бўлган қуйидагиларини ажратиб кўрсатиш мумкин:
· СССР ҳалқ хўжалигида капитал қўйилмалар ва янги техника иқтисодий самарадорлигини аниқлашнинг намунали методикаси(1960 й.).
· Капитал қўйилмалар иқтисодий самарадорлигини аниқлашнинг намунали методикаси(1969й).
· Капитал қўйилмалар иқтисодий самарадорлигини аниқлашнинг намунали методикаси (1980й).
· Капитал қўйилмалар самарадорлигини аниқлаш методикаси (1988й).
· Инвестиция лойиҳалари самарадорлигини баҳолаш ва уларни молиялашга танлаб олиш бўйича методик тавсиялар (1994).
Тайёрланган ишланмалар инвестицилар иқтисодий самарадорлигини баҳолашда тармоқлар бўйича низомлар ва йўриқномалар тайёрлашда асос бўлиб хизмат қилади. Уларга асосланган ҳолда «Қурилишда капитал қўйилмалар иқтисодий самарадорлигини аниқлаш бўйича йўриқнома(С.Н.423-71)»,«Темир йўл транспортида капитал қўйилмалар иқтисодий самарадорлигини аниқлаш бўйича йўриқнома» (1973), «Дарё транспортида капитал қўйилмалар иқтисодий самарадорлигини аниқлаш бўйича йўриқнома» (1974й), ҳамда лойиҳавий ечимларни иқтисодий самарадорлигини баҳолаш бўйича кўрсатмалар ва методик тавсиялар худди шундай ишлаб чиқарилган.
Ҳозирги кунда олимлар ва мутахассислар 1994 йилгача тайёрланган ишланмаларларнинг кўпчилиги бозор иқтисодиёти талабларига жавоб бермаслиги таъкидлаб ўтишмокда. Ҳақиқатдан ҳам бу ишланмаларда инфляцияни ҳисобга олмаслик, шароитларнинг ноаниқлиги ва таваккалчилик даражаси ва ҳакозолар, каби омилларга ўрин берилмаган, ваҳоланки у шароитларда бу тушунчалар нафақат амалий балки назарий жиҳатдан ҳам ҳисобга олишга йўл қўйилмаган. Олдинги методларнинг камчиликлари сифатида масаланинг иқтисодий ва социал томонларини заиф ишлаб чиқилганлиги, дисконтлаш коэффициентини қабул қилишдаги мунозаралар ва бахсларни айтиш мумкин. Бироқ шунга қарамасдан кўрилган ишланмалар иқтисодий билимларнинг маълум ютуқлари сифатида, капитал қўйилмаларнинг самарадор баҳолашнинг бошланғич асоси бўлади.