1-мавзу. Мулк ва баҳолаш ҳақида умумий тушунчалар


Таймшернинг икки хил шакли мавжуд



Download 6,36 Mb.
bet5/171
Sana05.05.2023
Hajmi6,36 Mb.
#935579
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   171
Bog'liq
КМБ

Таймшернинг икки хил шакли мавжуд:

  • мулкий таймшер;

  • номулкий таймшер.

Мулкий таймшернинг харидори йилнинг маълум даврида кваритирага нисбатан эгалик ҳуқуқини берувчи шартномани тузади ва шу тариқа унинг эгалик ҳуқуқи чекланган мазмунни касб этади. Харидор сотиш, ижарага бериш, ҳадя қилиш, гаровга қўйиш ҳуқуқига, эгалик ҳуқуқини эса рўйхатдан ўтказишга ҳақли бўлади.

Номулкий таймшер кўчмас мулкка юридик эгалик ҳуқуқини бермайди ва харидор таймшерли квартира ҳамда тегишли хоналардан фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлади.

Таймшер сотувларни қиёслаш усули билан баҳоланади. Баҳоловчи аввал баҳоланувчи ҳуқуқларни идентификациялайди, кейин акционер томонидан фойдаланишга мўлжалланган ва шахсий кўчмас мулк улушларини аниқлайди.

Ижарачининг мулк ҳуқуқи бу ижарачининг маълум шартлар асосида ижарага берилган кўчмас мулкдан фойдаланиш ва унга эгалик қилиш ҳуқуқидир. Ушбу ҳуқуқлар билан боғлиқ бўлган муҳим мажбурий шарт бу, ижарачининг мулк ҳуқуқи қийматига катта таъсир кўрсатадиган, ижаранинг келишилган ставкаси ва бозор ставкасининг мос бўлишидир. Ижарачининг мулк ҳуқуқи қийматга эга бўлиши учун, одатда, келишилган ижара тўлови бозорникидан паст бўлиши, ёки ижарачи ижара тўлови бўйича имтиёзга эга бўлиши керак. Агар ижаранинг келишилган тўлови бозорникидан юқори бўлса, у ҳолда ижарачининг мулк ҳуқуқи манфий қийматга эга бўлиши мумкин. Баҳолаш санаси муҳим аҳамият касб этади, негаки у баҳоловчи жорий бозор шароити контекстида келишилган ижара тўловини бозорники билан таққослаган вақтни идентификациялайди.

Субижара бу ижарачи ўзининг ҳуқуқлари (фойдаланиш ва эгалик қилиш) ни учинчи шахсга топшириши ҳақидаги шартнома бўлиб, унинг муддати ижара шартномасиникидан қисқа бўлади. Ҳуқуқларни топшириш ёзма битим сифатида расмийлаштирилади, унга мувофиқ ижарачи кўчмас мулкка нисбатан ўзининг мулк ҳуқуқлари (фойдаланиш ва эгалик қилиш) ни бошқа юридик шахс фойдасига ёки кредиторларнинг фойдаланиши учун топширади. Ижара шартномалари, одатда, ижарага берувчининг розилиги “етарлича асосларсиз тўхтатиб қўйилмаслиги” ни назарда тутади. Судда кўрилган ишларнинг натижасида хулоса қилиндики, субижара асоссиз чекловларга боғлиқ бўлмаслиги керак. Субижарага рухсат беришдан бош тортишда ижарага берувчилар субижара уларнинг позициясини сусайтиришини тасдиқлашлари лозим.


Download 6,36 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   171




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish