1-мавзу. Мулк ва баҳолаш ҳақида умумий тушунчалар



Download 6,36 Mb.
bet8/171
Sana05.05.2023
Hajmi6,36 Mb.
#935579
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   171
Bog'liq
КМБ

Корхона (бизнес). Баҳолаш мақсадлари учун корхона (бизнес) деганда, одатда, тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш мақсадида ташкилот (юридик шахс) фаолияти доирасида фойдаланиладиган мол-мулк мажмуаси тушунилади.
Корхона (бизнес) таркибига унинг фаолияти учун мўлжалланган барча турдаги мол-мулк, шу жумладан кўчар, кўчмас мол-мулк, номоддий активлар, мол-мулк ҳуқуқлари, талаб қилиш ҳуқуқлари, мажбуриятлар ва капитал киради.
Кўчар ва кўчмас ашёлар, шунингдек ашёвий ҳуқуқлар ва талаб қилиш ҳуқуқлари ташкилот активлари сифатида эътироф этилади ҳамда, агар улар содир бўлган воқеа ва ҳодисалар натижасида ташкилотнинг бошқарувида бўлсалар ва келажакда улардан ташкилот учун иқтисодий фойдаларнинг оқими кутилаётган бўлса, улар ташкилотнинг молия (бухгалтерия) ҳисоботида акс эттирилади.
Бутун корхона мулкий мажмуа сифатида кўчмас мулк ҳисобланади.
Бутун корхона ёки унинг қисми олиш-сотиш, гаровга қўйиш, ижара ҳамда ашёвий ҳуқуқларни белгилаш, ўзгартириш ва бекор қилиш билан боғлиқ бошқа битимларнинг объекти бўлиши мумкин.
Мулкий мажмуа бўлган корхона таркибига унинг фаолияти учун мўлжалланган ҳамма мулк турлари, шу жумладан ер участкалари, бинолар, иншоотлар, ускуна, инвентар, хом ашё, маҳсулот, талаб қилиш ҳуқуқи, қарзлар, шунингдек корхонани, унинг маҳсулоти, ишлари ва хизматларини акс эттирувчи хусусий аломатларга (фирма номи, товар белгилари, хизмат кўрсатиш белгилари) бўлган ҳуқуқлар ва бошқа мутлақ ҳуқуқлар, агар қонун ёки шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, киради.
Мулкий ҳуқуқларнинг ўрнатилиши, ўзгартирилиши ва тугатилиши билан боғлиқ турли хил битимларнинг объектлари бўлиб бутун корхона, яъни корхонанинг бутун мулкий мажмуи билан бир қаторда унинг алоҳида қисми ҳам бўлиши мумкин. Баҳолаш ишларининг услубий хусусиятлари ва технологияларини ҳисобга олган ҳолда қуйидаги баҳолаш объектлари фарқланади:

  • бутун корхона (корхона қийматини баҳолаш);

  • корхона кўчмас мулки (кўчмас мулкни баҳолаш);

  • машина ва ускуналар, яъни корхонанинг машиналар парки;

  • корхонанинг номоддий активлари.

Шундай қилиб, баҳолаш объекти бўлиб фойдалиликка эга бўлган ва шу сабабли олди-сотди объекти бўла оладиган алоҳида мулкий мажмуа ҳисобланади.
Баҳолаш объект сифатида мулкий мажмуа пухта идентификация қилиниши шарт, яъни унинг таркиби, вазифалари, таркибий қисмлари, уни бошқа мулкий объектлардан ажратувчи чегаралари аниқланиши керак. Агар баҳолаш объекти корхона бўлса, унинг мулки таркибини аниқлаштириш керак, негаки кўпчилик саноат корхоналарининг тузилиши мураккаб. Унга, ҳар хил майдон ва ҳудудларда жойлашиши мумкин бўлган, цехлар, майдонлар, хизмат кўрсатувчи хўжаликлар, махсус бўлинмалар (тажриба станциялари, полигонлар, лабораториялар ва ҳ.к.), маъмурий бинолар, алоқа ва коммуникация воситалари кириши мумкин. Шунингдек, мазкур корхона балансида бўлган ижтимоий-маданий соҳа (уй-жой фонди, поликлиникалар, меҳмонхоналар, маданият уйлари, стадионлар, МТМ, пансионатлар ва ҳ.к.) бўлинмаларининг баҳолаш объектига киритилишини ҳам аниқлаш лозим. Баъзида битта том ёпма остида бир нечта корхона жойлашиши мумкин, шунда ҳудудларни қатъий ажратиш масаласи юзага келади.
Корхона қийматини баҳолашда объект юридик шахс бўлиш билан бир вақтда хўжалик юритувчи субъект ҳам ҳисобланади, шунинг учун унинг қиймати маълум юридик ҳуқуқларни ҳисобга олиш керак. ЎзР ФК нинг 39 моддасида келтирилганидек: «Ўз мулкида, хўжалик юритишида ёки оператив бошқарувида алоҳида мол-мулкка эга бўлган ҳамда ўз мажбуриятлари юзасидан ушбу мол-мулк билан жавоб берадиган, ўз номидан мулкий ёки шахсий номулкий ҳуқуқларга эга бўла оладиган ва уларни амалга ошира оладиган, мажбуриятларни бажара оладиган, судда даъвогар ва жавобгар бўла оладиган ташкилот юридик шахс ҳисобланади».
Агар фақатгина корхонанинг кўчмас мулки баҳолаш объекти бўлса, у ҳолда унинг таркиби аниқланиши лозим: ер участкаси (ёки бир нечта участкалар) нинг ўлчами ва чегаралари, бино (иншоот) ларнинг сони ва кўриниши, энерго- ва иссиқлик тармоқлари, келиш темир йўллари ва бошқа йўллар, турли хил коммуникациялар ва ҳ.к.
Бизнес, корхона, фирма, капитал мулк ва баҳолаш объектлари сифатида. Замонавий шароитларда исталган мулк объекти даромад манбаи ва бозор битими объекти бўлиши мумкин, жумладан, мулкдорнинг ҳуқуқлари ҳам бундай объект бўла олади. Бунда бизнес даромад олиш жараёни, даромад келтирувчи мулк сифатида алоҳида аҳамият касб этади. Капитал бизнеснинг асосини, унинг ажралмас қисмини ташкил этади. Капитал замонавий иқтисодий тизимнинг моддий базаси бўлиб ҳисобланади.
Мулк ва маълум капитал ташкилий тузилмалар – корхоналар, ташкилотлар, фирмалар, ҳамда маълум бизнес соҳаси доирасида шакллантирилади ва фойдаланилади. Шунинг учун уларнинг бозор қийматини баҳолаш мавжудликнинг аниқ шаклига нисбатан амалга оширилади.
Бизнес – бу маълум тузилма доирасида ташкил этилган аниқ фаолиятдир. Унинг асосий мақсади – даромад олиш. Шундай қилиб, капитал даромад олиш мақсадида амалга ошириладиган маҳсулот (хизмат) яратиш бўйича исталган жараённинг асоси, мазмун-моҳияти бўлиб ҳисобланади. Даромад олиш – бу иқтисодиётнинг кўпчилик соҳа, тармоқларидаги фаолиятнинг мақсади ва якуний натижаси, яъни бизнеснинг мақсад ва натижасидир. Исталган бизнес ўзининг корхона кўринишидаги иқтисодий-ташкилий шаклига эга бўлади.
Корхоналар билан битим тузиш амалиётида корхона олди-сотдиси ва бизнес олди-сотдиси ажратилади. Шунингдек, тайёр фирмалар – бунда юридик шахслар олди-сотдиси назарда тутилади – юридик қобиққа эга бўлган ва тадбиркорлик фаолиятини юритмайдиган, давлат рўйхатидан ўтган фирмалар билан битимлар ҳам мавжуд.
Олди-сотди ҳақида гап борганда “корхона” ва “бизнес” атамалари деярли мос келади, ваҳоланки амалдаги қонунчиликда бизнес маъносидаги тушунча мавжуд бўлмай, корхона тушунчаси бир томонлама талқин қилинади. Фуқаролик кодексида корхона тушунчаси икки хил маънода ишлатилади: ҳуқуқ субъекти (давлат ва муниципал унитар корхоналари) ва унинг объекти, ФК нинг 40 – моддасида фойда олишни ўз фаолиятининг асосий мақсади қилиб олган (тижоратчи ташкилот) ёки фойда олишни ана шундай мақсад қилиб олмаган ташкилот (тижоратчи бўлмаган ташкилот) юридик шахс бўлиши мумкин деб келтирилган.
Тижоратчи ташкилот бўлган юридик шахс хўжалик ширкати ва жамияти, ишлаб чиқариш кооперативи, унитар корхона ва қонунларда назарда тутилган бошқача шаклда тузилиши мумкин.
Тижоратчи ташкилот бўлмаган юридик шахс жамоат бирлашмаси, ижтимоий фонд ва мулкдор томонидан молиявий таъминлаб туриладиган муассаса шаклида, шунингдек қонунларда назарда тутилган бошқача шаклда ташкил этилиши мумкин.
“Бизнес” атамаси, кенг тарқалганлигига қарамай, қонунда белгилаб қўйилмаган. ЎзР нинг қонунчилигида бу атама қўлланилсада, ундан мустақил аҳамиятга эга бўлмаган, ёрдамчи, иқтисодиётнинг маълум соҳасини англатувчи тармоқ ёки фаолият тури сифатида фойдаланилади. ФК нинг 24 моддасида фуқаронинг тадбиркорлик фаолияти очиб берилган. Унда келтирилишича, фуқаро якка тадбиркор сифатида давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан бошлаб тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланишга ҳақлидир.
Фуқароларнинг юридик шахс ташкил этмасдан амалга ошириладиган тадбиркорлик фаолиятига нисбатан, агар қонун ҳужжатларидан ёки ҳуқуқий муносабат моҳиятидан бошқача тартиб англашилмаса, Фуқаролик кодексининг қоидалари қўлланилади.
Баҳолаш фаолиятида “бизнес” деганда, ресурслар тўпламидан фойдаланувчи, ўз активларига эга бўлган ва барқарор пул айланмасини таъминловчи тадбиркорлик фаолияти тушунилади.



Download 6,36 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   171




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish