1-мавзу. Мулк ва баҳолаш ҳақида умумий тушунчалар


Реверсия қийматини ҳисоблаш



Download 6,36 Mb.
bet144/171
Sana05.05.2023
Hajmi6,36 Mb.
#935579
1   ...   140   141   142   143   144   145   146   147   ...   171
Bog'liq
КМБ

Реверсия қийматини ҳисоблаш. Реверсия миқдори эгалик қилишнинг башоратли даври охирида объект сотилишидан тушган эҳтимолли пул миқдорини аниқлайди.
У объектнинг жорий қиймати миқдори, объект қийматининг ортиши эҳтимоли, фойдаланиш давомидаги емирилиш, келишувни амалга ошириш учун харажатлар, инфляция индексига боғлиқдир.
Кўчмас мулк объекти бўйича инвесторнинг пул оқимларини кўриб чиқадиган бўлсак, у ҳодла бошланғич вақтда инвестор объектга инвестиция киритади, кейин объектдан даромад олади ва эгаликнинг сўнгида объектни сотади, яъни биринчи киритилган инвестиция учун реверсияга эга бўлади.
Баҳоловчига реверсияни ҳисоблашда кўчмас мулк объекти прогноз даврининг охиридаги қийматини аниқлаш керак бўлади.
Реверсия қийматини:
- қиёсий ёндашув ёрдамида, мазкур ҳодла баҳоловчи бўлажак сотув нархини бозорнинг жорий ҳолати, аналог объектлар қиймати мониторинги ва объектнинг ҳамда кўчмас мулк бозорининг бўлгуси ҳолати хақидаги таҳминлардан келиб чиққан ҳолда аниқлайди;
- даромадли ёндашув ёрдамида, мазкур ҳолда баҳоловчи кўчмас мулк объектини прогноз даври тугаши билан доимий барқарор пул оқимларига эга бўлади деган фараздан келиб чиқиб, прогноз даври тугагандан кейинги бир йил учун даромадларни капиталлаштириш усулидан мустақил равишда ҳисобланган капиталлаштириш ставкасини қўллаган ҳолда фойдаланади;
- харажатли ёндашув ёрдамида мазкур ҳода баҳоловчи объектнинг кейинги сотув қийматини прогноз даври тугаш вақтига баҳоланаётган объектнинг тиклаш қиймати ва ер участкасининг бозор қиймати прогноз суммаси сифатида ҳисоблайди;
- прогноз даври мобайнида кўчмас мулк объекти қийматининг ўзгаришига нисбатан эҳтимоллар ёрдамида.


13.4. Дисконтлаш ставкасини аниқлаш

Дисконтлаш ставкаси – бу таваккалчилик дваражаси бўйича мос инвестициялаш объектига киритилган капиталдан кутиладиган даромад ставкаси, бошқача қилиб айтганда бу баҳолаш санасига мос таваккалчилик даражаси бўйича мавжуд муқобил инвестициялар вариантлари бўйича кутилаётган даромад ставкаси.


Дисконтлаш ставкаси “таваккалчилик-даромад” алоқасини ҳамда ушбу кўчмас мулкка таалуқли таваккалчиликнинг турли тоифаларини намоён этади.
Ҳудди капиталлаштириш ставкасини аниқлашдаги каби дисконтлаш ставкасини ҳисоблашда у ривожлантириладиган даромаднинг турига мос бўлиши керак.
Дисконтлаш ставкаси қуйидагича ҳисобланади:
, ( 13.26)
Бу ерда:
- даромаднинг таваккалсиз ставкаси;
- кўчмас мулкка қўйилма таваккалчилиги учун қоплаш;
- паст ликвидлилик учун қоплаш;
- инвестицион менежмент учун қоплаш.
Баҳолаш жараёнида номинал ставкалар (инфляцияни ўз ичига олувчи) ва реал ставкалар (инфляциядан ҳоли) мавжудлигини ҳисобга олиши керак. Номинал ставкани реал ставкага ва аксинча айлантириш учун Фишер формуласини қўллаш мақсадга мувофиқ бўлади. Шуни таъкидлаш жоизки, дисконтлаш ставкаси даромадларнинг номинал оқимларидан фойдаланишда номинал кўринишда, реал оқимлардан фойдаланишда эса – реал кўринишда ҳисобланиши лозим.
Пул оқимлари ва дисконтлаш ставкаси бир-бирига мос бўлиши ҳамда бир хил ҳисобланиши керак. Бўлғуси пул оқимларининг жорий қийматини ҳисоблаш натижалари номинал ва реал ҳисобларда бир хил бўлади.
Дисконтлаш ставкасини ҳисоблашда қуйидаги усуллардан фойдаланилади:

  • кумулятив тузиш усули;

  • муқобил инвестицияларни таққослаш усули;

  • ажратиш усули;

  • мониторинг усули.

Дисконтлаш ставкаси кумулятив тузиш усули билан таваккалсиз ставка ва таваккалчилик учун мукофотларни қўшиш орқали аниқланади. Бунда таваккалчилик учун мукофотларга қуйидагилар киради:

  • мазкур қўйилмага хос бўлган ноликвидлик (активнинг пул маблағларига айланиш) таваккалчилиги учун мукофот;

  • мазкур турдаги қўйилмалар учун талаб этиладиган бошқарув иши ҳажми билан белгиланган инвестицион менежмент таваккалчилиги учун мукофот;

  • баҳолаш объектига хос бўлган қўшимча (сурункали) таваккалчилик учун мукофот.

Таваккалсиз ставка сифатида давлат қимматли қоғозлари бўйича фоиз ставкаси ёки банкларнинг фоиз ставкалари олинади.
Таваккалчилик учун мукофотларни белгилаш экспертиза йўли билан амалга оширилади. Қийматларни ва бунда қабул қилинган фаразларни асослантириш баҳоловчи томонидан баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботда келтирилиши лозим.
Дисконтлаш ставкасини муқобил инвестицияларни таққослаш усули билан ҳисоблаш, қоида тариқасида, кўчмас мулкнинг инвестиция қийматини аниқлаш вақтида амалга оширилади, бунда дисконтлаш ставкаси сифатида:

  • инвестор томонидан талаб қилинаётган даромаддорлик даражаси;

  • муқобил лойиҳаларнинг ва инвестор ихтиёрида мавжуд бўлган молиявий воситаларнинг кутилаётган даромаддорлик даражаси олинади.

Дисконтлаш ставкасини ўхшаш объектларнинг сотилиши ҳақидаги бозор маълумотларидан ажратиш усули билан ҳисоблаш учун баҳоловчи:

    • аналогларни танлайди;

    • ҳар бир аналог учун прогноз давридаги пул оқимларини ва прогноз давридан кейинги қийматни ҳисоблайди;

    • маълум сотув нархини ва ҳисобланган кўрсаткичларни пул оқимларини дисконтлаш формуласига солиб, олдинма-кетин яқинлашиш йўли билан ҳар бир аналог бўйича дисконтлаш ставкасини аниқлайди;

    • баҳолаш объекти учун дисконтлаш ставкасини барча аналоглар бўйича ўртача ўлчанган қиймат сифатида аниқлайди.


Download 6,36 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   140   141   142   143   144   145   146   147   ...   171




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish