1-мавзу. Мулк ва баҳолаш ҳақида умумий тушунчалар



Download 6,36 Mb.
bet114/171
Sana05.05.2023
Hajmi6,36 Mb.
#935579
1   ...   110   111   112   113   114   115   116   117   ...   171
Bog'liq
КМБ

Жисмоний эскириш кўчмас мулк объектини эксплуатация қилиш, табиий омиллар ва вақт омили таъсирида юзага келади. Жисмоний эскиришни объектив баҳолаш учун уни тикланадиган ва тикланмайдиган турларга, бинонинг жисмоний эскиришга мойил элементлари эса кечиктирилган таъмирлаш ишлари, ҳамда узоқ муддатли ва қисқа муддатли элементларга бўлинади.
Эскириш турлари, уларнинг таснифланиши ва бартараф этиш усуллари 11.2-расмда кўрсатилган.

Ажратиш усулининг биринчи босқичида жисмоний эскиришнинг барча компонентларини баҳоланади, сўнг натижалар жамланади.


Функционал эскириш - бу функционал фойдалилик нуқтаи назаридан объектнинг замонавий талабларга мос келмаслигидир. Бунда кўчмас мулк объектининг айрим хусусиятлари унинг истеъмол жозибадорлигининг камайтиради. Эскиришнинг бу тури бинонинг эскирган архитектураси, тархи, муҳандислик таъминоти кабиларда намоён бўлади ва амалиётда бу маънавий эскириш деб аталади. Ҳудди жисмоний эскириш каби, маънавий эскириш ҳам тикланадиган ва тикланмайдиган бўлиши мумкин.
Функционал эскиришни объектив баҳолаш учун уни қуйидагича таснифлаш мақсадга мувофиқ бўлади:
1. Тикланадиган функционал эскириш:

  • аввал мавжуд бўлмаган янги элементни ўрнатишни талаб этувчи;

  • эски элементни янгисига алмаштиришни талаб этувчи;

  • иқтисодий жиҳатдан тузатиш мумкин бўлган, керагидан ортиқ етарлиликдан келиб чиққан.

2. Тикланмайдиган функционал эскириш:

  • бирор элементнинг етишмовчилигидан келиб чиққан;

  • керагидан ортиқ етарлиликдан келиб чиққан.

Ташқи эскириш баҳоланувчи объектга боғлиқ бўлмаган омиллар таъсири натижасида қийматнинг пасайишини намоён этади. жисмоний ва функционал эскириш билан боғлиқ бўлмаган омиллар ташқи эскиришга тааллуқли бўлади. Буларга иқтисодий омиллар, жойлашган жой кабилар мисол бўлади. Келтирилган омиллар ҳам ер участкасига ҳам қурилишларга таъсир кўрсатиши мумкин. Ташқи эскиришни бартараф этиш йўллари, одатда, бозор меъёрларини ўзгартиришни талаб этади, шунинг учун баҳолаш санасига уни тиклаб бўлмайди, аммо бу ташқи эскиришнинг аниқланган сабаблари доим таъсир қилади дегани эмас.

Download 6,36 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   110   111   112   113   114   115   116   117   ...   171




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish