Кўчмас мулкнинг техник экспертизасига келсак, ушбу экспертиза қуйидагиларни текширишга имкон беради:
- мавжуд бўлган техник ҳужжатларга нисбатан объектларнинг жорий техник ҳолатини;
- муҳандислик коммуникация тизимларининг техник ҳолатини, шунингдек уларнинг кейинги эксплуатациясини;
- хоналар ўлчамларини аниқлаштириш учун ўлчов ишларини амалга ошириш (зарурат туғилганида);
- уларнинг кейинчалик эксплуатация қилиниш имкониятини белгилаш мақсадида алоҳида конструкцияларнинг юк кўтариш қобилиятини.
Қурилиш-техник экспертизаси муҳандислик-техник ишлари тоифасига киради ва қурилиш материалшунослиги, қурилиш механикаси, қурилиш конструкциялари ва деталларини тайёрлаш технологияси, қурилиш ишлаб чиқариши технологиялари, қурилишни ташкил этиш, лойиҳалаштириш ва бошқа турдош фан тармоқларидаги билимларга асосланган бўлади.
Бино ва иншоотларни лойиҳалаштириш, қурилиш-монтаж ва таъмирлаш ишларини амалга ошириш пайтидаги бузилишларни фақатгина мустақил қурилиш-техник экспертизаси бажариши мумкин.
Қурилиш-техник экспертизасининг самарадорлик даражаси экспертизани амалга оширишга жалб этилган мутахассисларнинг тажрибаси ва малакасига боғлиқ бўлади, улар қурилиш ташкилотларида ишлаш борасида етарли тажрибага эга бўлишлари ва махсус қурилиш-техник меъёрларни, қурилиш –монтаж ишларининг сифатини назорат қилиш технологиялари ва усулларини билишлари лозим бўлади. Эксперт эгаллаган билимлар ҳажми унинг ваколатлилигини белгилайди.
Буюртмачининг қурилиш вақтида ҳар куни юзага келадиган техник ва ташкилий масалаларни қурилиш экспертизасини жалб қилмасдан ҳал қилиш борасидаги уринишлари кам бўлмаган ҳаражатларни талаб этади. Қурилиш-техник экспертизаси буюртмачи ва пудратчи орасида юзага келадиган техник баҳсларни ҳал қилиш учун хизмат қилади, натижада лойиҳа билан тўлиқ мос келадиган керакли сифатдаги кўчмас мулк объектини олиш учун инструмент бўлиб хизмат қилади.
Қурилиш-техник экспертизаси қуйидаги ҳолатларда ҳал қилувчи аҳамиятга эга бўлади:
— қурилиш пудрати бўйича шартномалардан келиб чиқадиган баҳсли вазиятларни кўриб чиқиш мобайнида;
— кўчмас мулк объектига эгалик қилиш ҳуқуқи борасидаги баҳсли масалаларни тартибга солишда;
— қурилишнинг қонунийлиги ва тўғрилигини белгилаш, қурилиш объектларидан фойдаланиш билан боғлиқ бўлган маъмурий ҳуқуқбузарликларни текшириш вақтида;
— қурилиш ишларини нотўғри олиб бориш ёки муҳандислик тармоқлари (тизимлари)дан нотўғри фойдаланиш оқибатида квартиралар, турар жойларга етказилган моддий зарарнинг сабаблари ва кўламини аниқлаш вақтида;
— амалга оширилаётган қурилиш ишларини, эксплуатация қилинаётган ва қурилаётган иморатлар, бинолар, иншоотларнинг ҳажми, сифати, турлари ва қийматини аниқлаш вақтида;
— уларни тавсифларининг қурилиш объектларини қуриш, лойиҳалаштириш, фойдаланиш, таъмирлаш (реконструкция қилиш), утилизация қилиш ва демонтаж қилиш жараёнларини тартибга соладиган қоидалар ва меъёрларга мос келишини аниқлашда;
— қурилиш ишларидаги авариялар, бахтсиз ҳодисалар ва бузилишлар тўғрисидаги жиноий ишларни суриштиришда ва судда иши кўрилган вақтда.
Иншоотларни текшириш бўйича ишларни амалга оширишда экспертлар замонавий инструментлар ва асбоблардан, янги ҳисоб-китоб илиш дастурлари ва мажмуаларидан фойдаланишлари лозим бўлади. Бу мутахассисларга текширилаётган объектнинг ҳақиқий техник ҳолатини аниқ баҳолашга, унинг жисмоний эскириши ва юк кўтариш қобилиятининг қолдиқ резерви даражасини аниқлашга, бундан кейинги хавфсиз фойдаланишни таъминлаш бўйича тавсияномалар бериш ёки узилишлар (авариялар) сабабини аниқлашга имкон беради.
Шундай қилиб, қурилиш экспертизаси – ҳар доим буюртмачининг манфаатларини ҳимоя қилади ва ҳар қандай вазиятда конструкцияларнинг ишончлилигини ва умуман олганда молиявий иқтисодни таъминлайди. Қурилиш экспертизаси натижалари ҳам буюртмачи билан пудратчи, ҳам учинчи шахслар ўртасидаги турли масалаларни ҳал қилиш учун қўлланилиши мумкин. Қурилиш экспертизаси кўчмас мулк объектларини сотиб олишда тенги йўқ рол ўйнайди, чунки у харидорга объектнинг техник ҳолати, уни сақлаш учун зарур бўладиган эксплуатацион ҳаражатлар, реконструкция ва таъмирлашга кетадиган ҳаражатларни, энг асосийси объектнинг реал қиймати тўғрисидаги маълумотга эга бўлиш имконини беради.
Қурилиш экспертизасининг биринчи босқичида тадқиқот объекти, унинг конструктив схемаси билан танишув, кейинги ишларда ёрдам бериши мумкин бўлган архив материалларини қидириш ва ўрганиш амалга ошади. Келажакдаги конструкцияларнинг очилиши мумкин бўлган жойлар белгиланади ва талаб этиладиган жойлардаги шурфларни ковлаб бориш эҳтимоли ўрганилади.
Кейинги босқич – бино ва иншоотларнинг синчковлик билан тадқиқот қилиниши. Бу ерда барча қурилиш конструкцияларининг ўрганилиши амалга ошади, пойдевор, девор, устунлар, ора ёпмалар материалларининг мустаҳкамлиги синалади. Биноларнинг олди томонлари ва қаватларининг график схемалари тузилади ва уларда кейинчалик юк кўтарувчи конструкциялардаги топилган нуқсонлар ва деформациялар қайд этилади (ёриқлар, конструкция материалларининг ўпирилиши, нам қилиш жойларининг излари, ғишт терилган девордаги аралашманинг уқаланиб кетиши ва ҳ.к.). Ушбу ишлар характерли нуқсонлар ва уларнинг аниқ жойлашишини аниқлашга имкон беради, бу эса ўз навбатида уларнинг муайян зоналарда вужудга келиш сабабларини тизимлаштириш ва тушунишга имкон беради. Шунингдек зарурият туғилганда ора ёпмалар тўсинлари ва плиталарининг тақсимланиши амалга оширилади, бино кесимлари ва хоналарнинг ўлчамлари тузилади. Муайян деформацияларда конструкция эгик жойларининг ва деворлар ҳамда устунларнинг вертикалдан четга чиқишининг геодезик ўлчаниши амалга оширилади. Юк кўтарувчи конструкциялар очилади, уларнинг арматураланиши, бетоннинг ҳимоя қопламининг нормативларга мос келиши текширилади, материалнинг умумий ҳолати баҳоланади. Лаборатория таҳлили учун конструкциялардан намуналар олинади. Ушбу ҳаракатлардан мақсад – кейинчалик конструкцияларни ҳисоблаб чиқишда ишлатиладиган рақамли қийматларни олишдир. Шунингдек ушбу босқичда пойдевор ва асос тупроғининг ҳолатини дагностика қилиш мақсадида ковланган жойларни қазиб олиш бўйича ишлар амалга оширилади. Бино пойдеворларининг ҳолатини ўрганиш қурилиш конструкцияларидаги ёриқларнинг мумкин бўлган кенгайишларини башорат қилиш ёки уларнинг юзага келиш ҳамда бартараф қилиш усулини анқлашга имкон беради. Зарурият туғилганида ушбу шароитлар учун оптимал бўлган пойдеворлар ва асос ерларини мустаҳкамлаш бўйича кучайтириш усули борасида тавсиялар берилади. Қазиб олинган ковлама жойлардан намуналар олинади. Ерларнинг лаборатория таҳлили асосида баъзи бир текширишга оид ҳисоблаш ишлари амалга оширилади. Яъни тадқиқот ушбу босқичининг умумий мақсади – бино материали, конструкциялардаги мавжуд деформациялар, пойдевор остидаги тупроқнинг тадқиқоти тўғрисидаги барча маълумотларни тўплаш ва барча қийматларни рақамли кўринишга ўтказиш ҳисобланади.
Ишларнинг охиридан аввалги босқичи – текширишга оид ҳисоблашлар. Ҳисоблашлар амалдаги меъёрий ҳужжатлар ва давлат стандартлари асосида лицензияланган компьютер дастурларида, шунингдек қўлда амалага оширилади. Ҳисоблашлар натижалари бино билан юз берган у ёки бу муаммонинг мавжудлигини тушунтиришга, шунингдек келажкдаги воқеалар ривожини башорат қилишга имкон беради. Ҳисоблашларни тўғри ва хатосиз олиб бориш учун қурилиш экспертизасининг аввалги босқичида олинган амаълумотларнинг тўлиқ ва сифатли бўлиши зарур бўлади, шунинг учун мутахассислар ҳар доим барча юк кўтарувчи конструкцияларни тўлиқ ўрганишга ҳаракат қилишади ва бунинг учун зарур бўлган ҳисоблашларни амалга оширишади.
Сўнгги босқич - техник хулосани тузиш.
Техник хулосанинг асоси бўлиб Хулосалар ва тавсиялар бўлими хизмат қилади ва унда қилинган ишларнинг танланмаси ва хулосалари, объектнинг бундан кейинги эксплуатацияси борасидаги, зарурат туғилганида айрим конструкцияларни кучайтириш борасидаги тавсиялар келтирилади.
Шундай қилиб, техник экспертиза кўчмас мулкни реконструкция қилиш давомида уни яхшилаш борасидаги харажатларни реал баҳолаш имконини беради.
Do'stlaringiz bilan baham: |