1-мавзу. Мулк ва баҳолаш ҳақида умумий тушунчалар


Нархни шакллантиришда ташқи омилларнинг таъсири



Download 6,36 Mb.
bet37/171
Sana05.05.2023
Hajmi6,36 Mb.
#935579
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   171
Bog'liq
КМБ

4.5. Нархни шакллантиришда ташқи омилларнинг таъсири

Нарх даражасига ички ва ташқи омиллар таъсир кўрсатади. Шунинг учун уларни кўриб чиқиш зарур. Ушбу омилларнинг турли таъсири ва вужудга келиш характери нархни шакллантиришнинг тамойилларини аниқлайди.


Нархни шакллантиришда ички омиллар. Нархни шакллантиришнинг ички омиллари ташкиллаштириш ва маркетинг мақсадлари, маркетинг мажмуининг алоҳида элементларига нисбатан стратегиялар, харажатлар, нархни шакллантиришни ташкиллаштириш кабиларни ўз ичига олади.
Нархни шакллантириш сиёсатига таъсир қилувчи ташкиллаштиришнинг умумий мақсадлари бўлиб тирик қолиш ва ривожланиш мақсадлари ҳисобланади. Шундай ҳолат юз бериши мумкинки, рақобатчиликнинг кучайиши, харидорлар эҳтиёжларининг ўзгариши, мамлакатда оғир иқтисодий шароит кабилар туфайли корхона ўзининг ишлаб чиқариш қувватларини фақатгина қисман ишлатади. Корхона фаолияти тўхтаб қолмаслиги, талабни ошириш учун у ўз маҳсулотини паст нархларда сотиши мумкин. Корхона учун қулай, яъни юқори талаб мавжуд бўлган ва бошқа омиллар нарх шаклланишига ижобий таъсир қиладиган шароитларда юқори нархлар белгиланиши мумкин.
Маркетинг фаолияти мақсадлари нуқтаи назаридан нархни шакллантиришга бўлган қуйидаги ёндашувларни ажратиш мумкин:

  • узоқ муддатли режада даромадни максималлаштириш;

  • қисқа муддатли режада даромадни максималлаштириш;

  • бозор улуши кўрсаткичини кўтариш;

  • тармоқда нарх бўйича етакчи мавқеини сақлаб туриш;

  • янги рақобатчилар пайдо бўлишига тўсқинлик қилиш;

  • савдо воситачиларининг эътиборли бўлиши;

  • ташкилот мавқеини яхшилаш;

  • “суст” маҳсулотлар сотувини яхшилаш;

  • “нарх жанглари” ни олдини олиш.

Нархни шакллантириш маркетинг мажмуининг элементларидан бири ҳисобланади, шунинг учун нархни танлаш маркетинг мажмуининг бошқа элементларига нисбатан стратегия танлашни ҳисобга олган ҳолда амалга оширилади. Масалан, нархнинг шаклланиши маҳсулотнинг сифати, унга кетган харажатлар, маҳсулот маркасининг таниқлилиги, унинг ҳаёт цикли босқичи кабиларга боғлиқ бўлади. Айниқса янги маҳсулотларга тўғри нарх белгилаш муҳим масала ҳисобланади.
Нарх корхонанинг барча сарф-харажатларини: ишлаб чиқариш ҳаражатлари, маҳсулот ҳаракти ва сотиш билан боғлиқ ҳаражатларни қоплаши ва таваккалчиликни ҳисобга олган ҳолда маълум даромад олиши керак. Шу боис нархни шакллантириш омилларини кўриб чиқиш лозим. Ишлаб чиқарилаётган маҳсулотнинг таннархи харажатларнинг асосий таркибий қисмини ташкил этади. Таннархни пасайтиришнинг асосий омиллари – бу ишлаб чиқаришнинг масштабли омили ва ишлаб чиқариш жараёнини ўзлаштиришдаги ўқитиш омилидир. Нархни шакллантириш усулларини кўриб чиқишда таннархнинг таркибини алоҳида кўриб чиқиш лозим.
Нархни шакллантириш омиллари, шунингдек, ташкилотда нархни белгиловчи шахслар ёки бўлинмаларни аниқлашни ҳам ўз ичига олади. Маълумки, турли шахслар нархни шакллантиришга турлича ёндашадилар. Айтайлик, корхонанинг иқтисодий бўлимлари ходимлари энг юқори нархни белгилашга ҳаракат қилсалар, маркетинг хизмати ходимлари нархни белгилашда кўп ҳолларда истеъмолчилар фикрига ва бозор конъюнктурасига таянадилар, яъни нархни шакллантиришда юқори эгилувчанлик кўрсатадилар.

Download 6,36 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   171




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish