1-мавзу. Мулк ва баҳолаш ҳақида умумий тушунчалар


Маълумотларни тўплаш ва таҳлил қилиш



Download 6,36 Mb.
bet25/171
Sana05.05.2023
Hajmi6,36 Mb.
#935579
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   171
Bog'liq
КМБ

3.2. Маълумотларни тўплаш ва таҳлил қилиш


Маълумотларни тўплаш ва таҳлил қилиш. Ишнинг бошида керакли маълумотларнинг етарлича тўлиқ рўйхатини тузиш керак. Бошланғич маълумотлар ўз таркиби, моҳияти ва манбааси бўйича тавсифланади. Биринчи навбатда маълумотлар ички ва ташқи турларга бўлинади. Ички маълумотлар баҳоланаётган мулкий мажмуа бевосита боғлиқ бўлади, ташқи маълумотлар ташқи манбаалардан келади ва бозорнинг ҳолати, умумий иқтисодий ҳолат, ҳуқуқий муносабатлар даражаси, ҳудуд иқтисодиётининг ҳолати, ҳудуддаги ижтимоий муҳит кабиларни тавсифлайди.
Ички маълумотларни баҳоланаётган мулкий мажмуалар бўйича гуруҳларга бўлинади: масалан, қуйидаги маълумотлар фарқланади: 1) ер участкаси ҳақида; 2) бинолар ҳақида; 3) иншоотлар ҳақида; 4) ускуналар ҳақида; 5) машиналар, транспорт воситалари ва махсус жиҳозлар ҳақида ва ҳ.к. Бунда объектлар ҳақидаги ҳужжатлар (таъриф, паспорт, титуллар, лойиҳалар, схемалар ва ҳ.к.) йиғилади, ҳамда объектлар кўрсаткичлари ва тавсифлари киритиладиган махсус жадваллар тайёрланади.
Мулкий мажмуанинг қўлланилиши бўйича ҳуқуқий масалалар, бошқарув тизими, номоддий активлар, корхонанинг хўжалик фаолияти натижалари ҳақидаги маълумотлар алоҳида бўлимларга бирлаштирилади. Баъзи турдаги маълумотларни йиғиш учун, ушбу маълумотларга эга мутахассислар тўлдириши керак бўлган, махсус сўроқ варақлари тузилади.
Ташқи маълумотлар қуйидаги бўлимлар бўйича гуруҳланади: аналог корхоналар; маҳаллий иқтисодий, ижтимоий, ҳуқуқий ва экологик омиллар; бозорнинг маълум секторлари (ер участкалари, бинолар, машиналар ва ҳ.к.) битимлари; аналог корхоналар акцияларининг биржа котировкалари; маълум товарлар учун нарх индекслари; валюта курслари индекслари; банк фоиз ставкалари; кўрилаётган ҳудуддаги ижара ставкалари; амалдаги солиқлар тизими каби ҳақида маълумотлар. Агар ички маълумотлар бевосита корхонанинг ўзидан йиғилса, у ҳолда ташқи маълумотлар хилма-хил бўлади. Бу маълумотларни умумий ва махсус нашрлар, жумладан газеталар, иқтисодий ва молиявий журналлар, кўчмас мулк ва бизнесни баҳолаш бўйича қўлланмалар, биржа ведомостларидан олиш мумкин. Аналитика ва консалтинг бўйича ташкилотлар маълумотлари ҳам жалб қилиниши мумкин. Ташқи маълумотлар ишончлилик ва тизимлаштиришга текширилади.
Таҳлил ва бошланғич қайта ишлаш натижасида маълумотлар тартибга солинади, гуруҳланади ва код рақамлари қўйилади. Бозор маълумотларининг массиви тез топиш учун қулай шаклда тизимлаштирилган махсус файлларда йиғилади. Фақатгина баъзи маълумотлар хусусий характерга эга бўлиб, ўрганилаётган объектга илова қилинади, қолганлари келгусида баҳолаш амалиётида фойдаланиш учун туркумланади ва код рақамлари қўйилади. Маълумотларни йиғиш, сақлаш ва қайта ишлаш учун компьютерлардан фойдаланиш мулкни баҳоловчиларнинг ишини маълум даражасида осонлаштиради. Баҳолаш ишини битта баҳоловчи ҳам тажрибали баҳоловчи бошчилигидаги гуруҳ ҳам бажариши мумкин. Гуруҳ таркибидаги ҳар бир мутахассис ўз иш йўналишига эга бўлади ва шу йўналиш бўйича маълумотлар тўплайди.



Download 6,36 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   171




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish