1-мавзу. Мулк ва баҳолаш ҳақида умумий тушунчалар



Download 6,36 Mb.
bet26/171
Sana05.05.2023
Hajmi6,36 Mb.
#935579
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   171
Bog'liq
КМБ

3.3. Баҳолаш услубияти


Баҳолаш ёндашувлари ва усулларини танлаш. Бу босқичда баҳолаш назариясида кўрилувчи бир қанча усуллардан мазкур топшириқ ечимини топиш учун энг мос келадиганини танлаш лозим. Кўп ҳолларда қийматни баҳолаш даромадли, қиёсий ва харажатли ёндашувларнинг бир қанча усуллари бўйича амалга оширилади. Ҳар қайси ёндашув ўзининг афзаллик ва камчиликларига эга. Иш мобайнида берилган топшириқ хусусиятларига жавоб берувчи, ахборотнинг тўлиқлиги ҳамда турли ёндашув ва усулларни қўшиб ишлатишни ҳисобга олувчи ўз услубиятини ишлаб чиқиш зарурати пайдо бўлади.
Ҳисоб-китобларни бажариш. Одатда ҳисоб-китобар махсус жадваллар ёрдамида бажарилади, бу эса ҳисоблар алгоритмини осон тушунишга ҳамда оралиқ ва якуний натижаларни назорат қилишга имкон беради. Компьютерлардан фойдаланиш баҳоловчини такрорланадиган ишлардан халос этади, хатоликлар эҳтимоллигини пасайтиради ва кўпгина вариантларни кўриб чиқишга шароит яратади. Сўнгра натижалар таҳлили олиб борилади. Олинган натижалар уларнинг ҳақиқийлиги нуқтаи назаридан текширилади ва таҳлил қилинади. Мантиқий мулоҳазалар, таҳминлар ва солиштиришлар ҳам қўлланилиши мумкин. Киритилган эҳтимоллар ва соддалаштиришларнинг ҳаққонийлиги текширилади. Турли хил усуллар натижасида олинган қиймат кўрсаткичлари солиштирилади. Қийматнинг якуний кўрсаткичи аниқланади; бир нечта кўрсаткичлардан энг ишончлилиги танланиши ёки ўртачаси ҳисоблаб топилиши мумкин.


3.4. Ҳисоботни шакллантириш


Баҳолаш ҳисоботини шакллантириш. Буюртмачи билан келишув бўйича баҳолаш ҳисоботи батафсил, изоҳларга эга ҳисобот шаклида тузилиши мумкин. Ҳисобот таркибига нисбатан 9-МБМС да ишлаб чиқилган маълум талаблар мавжуд.
Мулкни баҳолаш тўғрисидаги баҳолаш ҳисоботи таркиби қуйидаги асосий бўлимларни ўз ичига олиши лозим:

  • титул варағи;

  • мундарижа;

  • баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботга илова хат;

  • баҳолашга оид вазифа ҳамда асосий фактлар ва хулосалар;

  • мамлакат ва минтақадаги умумий иқтисодий вазият тавсифи;

  • баҳолаш объекти мансуб бўлган тармоқ ва бозор тавсифи;

  • бизнес (корхона) тавсифи;

  • корхона молиявий ҳисоботи маълумотлари таҳлили;

  • баҳолаш ёндашувлари ва усулларининг танланиши ва қўлланилиши тавсифи;

  • баҳолаш объектининг якуний қийматини аниқлаш;

  • иловалар.

Баҳолаш ҳисоботининг ҳар бир бети баҳолашни амалга оширган баҳоловчи (баҳоловчилар) томонидан имзоланади, баҳолаш ташкилоти раҳбари томонидан маъқулланади, шу ташкилот муҳри билан тасдиқланиб, буюртмачига топширилади.
Баҳолаш ҳисоботи бир маънода талқин қилиниши ва янглиш фикр туғдирмаслиги лозим.
Баҳолаш ҳисоботига иловалар баҳолаш жараёнида фойдаланиладиган ҳужжатлар (ёки уларнинг нусхалари)ни, ҳамда баҳолаш фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берадиган лицензия нусхасини, баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботни тайёрлашда иштирок этган баҳоловчилар малака сертификатларининг нусхаларини ва баҳоловчи ташкилотнинг фуқаролик жавобгарлигини суғурталаш ҳақидаги суғурта полиси нусхасини ўз ичига олиши керак.



Download 6,36 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   171




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish