1-мавзу. Мулк ва баҳолаш ҳақида умумий тушунчалар



Download 6,36 Mb.
bet131/171
Sana05.05.2023
Hajmi6,36 Mb.
#935579
1   ...   127   128   129   130   131   132   133   134   ...   171
Bog'liq
КМБ

2 – мисол. 5 нафар жуфт сотув ҳақида маълумотлар мавжуд. Ҳовузнинг мавжудлик ҳолатига тузатиш киритиш лозим.



Объектлар

Сотиш нархи, долл.

1жуфт

2жуфт

3жуфт

4жуфт

5жуфт

Ҳовузли уй

185 000

194 000

188 000

191 000

191 000

Ҳовузсиз уй

170 000

178 500

172 500

175 000

174 500

Фарқ

15 000

15 500

15 500

16 000

16 500

Ўртача 15 700; медиана 16 000; мода 15 500; киритилган тузатиш $ 16 000



3 – мисол. Таққосланаётган турар жойлар бўйича қуйидаги маълумотлардан фойдаланган ҳолда уйларнинг майдони, 2 та автомобил учун гараж ва каминнинг мавжудлик ҳолатига жуфт тузатишлар киритиш.

Кўрсаткичлар

Уй №1

Уй №2

Уй №3

Уй №4

Майдон, кв. м

2 000

2 000

2 300

2 300

Автомобиллар сонига гараж

2

2

2

1

Камин

мавжуд

йўқ

мавжуд

йўқ

Сотиш нархи, долл.

166 000

163 000

176 000

170 000



а) 2000 ва 2300 кв.м. лик объектларнинг майдони ўртасидаги фарқ учун тузатиш:
Бошқа барча кўрсаткичлари бўйича бир хил бўлганлиги сабабли №1 ва №3 объектларни оламиз.
176 000 – 166 000 = 10 000 долл. 300 кв.м. га
б) 2 ва 1 та автомобил учун гаражлар учун тузатиш:
(камин мавжуд бўлмагани учун №2 ва №4 объектларни олиш лозим)
1) 170 000 – 10 000 = 160 000 долл. –300 кв.м. учун тузатиш
2) 163 000 – 160 000 = 3 000 долл. 1 та автомобил учун тузатиш
в) каминнинг мавжудлик ҳолати учун тузатиш
№1 и №2 объектларни оламиз:
166 000 – 163 000 = 3000 долл.


Фоиз шаклидаги тузатишлар

Фоиз шаклидаги тузатишлар мустақил ёки кумулятив асосда амалга оширилиши мумкин.


Мустақил асосдаги тузатишларни харидор тузатиладиган тавсифларни бир – бирига боғлиқ бўлмаган равишда баҳолайди деган фараздан келиб чиққан ҳолда қўллаш таклиф этилади. Акс ҳолда фоиз шаклидаги тузатишлар кумулятив асосда бажарилади.
Таққослаш объектлари нархига киритиладиган мустақил ва кумулятив тузатишлар.



Кўрсаткичлар

Сотилган таққослаш объекти

Мустақил асосдаги тузатиш

Кумулятив асосдаги тузатиш

Нарх, долл.

200 000





Сотиш санаси

6 ой олдин

+ 5%

1,05

Жойлашган ери



Кўрилаётган объектдан 7% га яхшироқ

– 7%


0,93


Қулайликлар



Кўрилаётган объектдан 10% га яхшироқ

– 10%


0,9


Ҳолати


Кўрилаётган объектдан 4% га ёмонроқ

+ 4%


1,04


Умумий тузатиш

+ 8

0,914004

Таққосланаётган объектнинг тузатилган нархи, $.

184 000



182800,8 ≈ 183000

Ривожланган кўчмас мулк бозори, кичик тафовутли бозор нархларига эга бир турдаги объектларнинг деярли бир вақтда оммавий сотилиши шароитларида баҳоловчи умумий гуруҳланиш усулидан фойдаланиши мумкин. Бу ҳолда ушбу объектларнинг ўртача нархи баҳолаш объектларининг бозор қиймати сифатида қабул қилинади.




4 – мисол. Баҳоловчи деярли бир хил тавсифларга эга учта турар жой олди – сотдиси бўйича битимларни аниқлади. Сотувлар ҳақида қуйидаги маълумотлар мавжуд:



Таққосланувчи объектлар

Сотиш нархи, долл.

Баҳолаш объектига нисбатан сифати

Объект 1

328 000

яхшироқ

Объект 2

320 000

ёмонроқ

Объект 3

323 000

бирмунча ёмонроқ

Нархларнинг максимал тарқоқлиги

5 000 ёки ≈ 1.5%




Тарқоқликнинг кичиклигини ҳисобга олган ҳолда, объектнинг нархи 325 000 долл. Деб қабул қилиниши мумкин.



5 – мисол. Умумий майдони 1000 м2 бўлган ва 500000 у.е.га сотилган аналог объект нархига тузатиш киритиш керак. Тузатишлар киритиш тартиби ва якуний қийматнинг келиб чиқиши 12.3. – жадвалда кўрсатилган.


12.3. – жадвал



Таққослаш элементлари

Тузатишлар катталиги, %

Тузатишларнинг қийматдаги шакли,
тузатилган нарх, у.е.

Аналогнинг сотиш нархи




500 000

Топшириладиган мулкий ҳуқуқлар учун тузатиш

+ 4

+ 20 000

Тузатилган нарх




520 000

Молиялаштириш шартлари учун тузатиш

- 2

- 10 400

Тузатилган нарх




509 600

Сотув шартлари учун тузатишлар

+ 3

+ 15 288

Тузатилган нарх




524 888

Иқтисодий шартлар ўзгариши учун тузатиш

+ 5

+ 26 244

Тузатилган нарх




551 132

Жойлашган ери учун тузатиш

+ 4

+ 22 045

Тузатилган нарх




573 177

Эскириш учун тузатиш

- 6

+ 22 045

Тузатилган нарх




573 177

Қўшимча қулайликлар мавжудлиги учун тузатиш (пул шаклидаги нархи)




- 35 000

Тузатилган нарх




503 787

Масштаб учун тузатиш (таққослаш бирлигига пул шаклидаги тузатиш)




- 160 000

чяфқфФЯЯкуний қиймат




343 787



Тузатишларни ҳисоблашнинг статистик усуллари

Корреляцион регрессион таҳлил усулининг мазмуни кўчмас 3ц12 объектлари нархларидаги ўзгаришлар ва унинг қандайдир тавсифининг ўзгариши ўртасидаги боғлиқликни йўл қўйиладиган формаллаштиришдан иборат. Бу усул кўп меҳнатни талаб қилади ва уни қўллаш учун етарлича ривожланган кўчмас мулк бозори керак бўлади, негаки усул ахборот базасидан олинадиган катта миқдордаги мълумотларни таҳлил қилишни назарда тутади.




Тузатишларни ҳисоблаш ва киритишнинг эксперт усуллари

Тузатишларни ҳисоблаш ва киритишнинг эксперт усуллари, одатда фоизли усуллар баҳоловчининг баҳоланаётган объект таққосланаётганидан қанчалик яхшироқ ё ёмонроқлиги ҳақидаги шахсий фикрига асосланади.


Баҳоланаётган объект қийматини Х билан, таққосланаётган аналог сотув нархини эса 1,0 га тенг деб оламиз, агар объект аналогдан 15% га яхшироқ бўлса, у ҳолда аналогнинг нархи ўша 15% га ошиши керак бўлади:
Х = 1,0 + 15% ∙ 1,0 = 1,0 ∙ (1 + 0,15) = 1,15
Тузатишларни киритиш кетма – кетлиги
Таққосланувчи объектларга киритиладиган тузатишлар кетма – кетлиги битимлар ҳақидаги бозор маълумотлари таҳлили асосида аниқланади. Таққосланаётган объект нархига нисбатан фоиз кўрсаткичлари унинг топшириладиган мулкий ҳуқуқлар, молиялаштириш шартлари, сотув шартлари, бозор конъюнктураси, жойлашган ери, иқтисодий тавсифлари, фойдаланиш тури кабилар борасида қанчалик яхшироқ ёки ёмонроқлигини ҳисобга олиш учун қўлланилади.
Топшириладиган мулкий ҳуқуқлар, молиялаштириш шартлари, сотув шартлари ва бозор шартларига киритиладиган тузатишлар кўпинча фоизларда акс эттирилади. Бироқ, бозор маълумотлари асосида фоиз кўрсаткичи аниқланганидан сўнг, ҳар бир таққослаш элементи учун алоҳида пулдаги ифодаси ҳисобланади. Масалан, агар таққосланаётган сотув санасидан баҳолаш санасигача бўлган бозор шартларидаги ўзгаришлар йилига 5% ни ташкил қилса, унда таққосланаётган объектга нисбатан 5% га тенг пул шаклидаги тузатиш киритилади.
Киритилган тузатишлардан сўнг сотувнинг тузатилган нархи одатда кейинги тузатишлар: жойлашган ерига, жисмоний ва иқтисодий тавсифларига ҳамда кўчмас мулкка боғлиқ бўлмаган қиймат компонентларига тузатишларни киритиш учун тегишли солиштирма нарх шаклига келтирилади.
Битим нархига киритиладиган биринчи тузатиш топшириладиган мулкий ҳуқуқларга тегишли бўлади. Ушбу тузатиш таққосланаётган ва баҳоланаётган мулк объектларининг ҳуқуқий мақомидаги фарқланишларни ҳисобга олади. Иккинчи тузатиш таққосланаётган объект нархи молиялаштириш шартлари бўйича мос келиши учун амалга оширилади. Учинчи тузатиш сотув шартларига нисбатан қўлланади ва у таққосланаётган объектнинг ҳақиқий сотилган нархи ҳамда сотилиши мумкин бўлган нархи орасидаги тафовутни акс эттиради. Агар таққосланаётган объект бўйича молиялаштириш шартлари ва сотув шартлари баҳоланаётган объект бозоридаги каби бўлса, у ҳолда жадвалда уларнинг нольга тенг кўрсаткичи келтирилади.
Кейинги тузатиш бозор шартларига нисбатан амалга оширилади.
Сотув шартларига қараб киритиладиган тузатишлар харидор ва сотувчи ўзаро муносабатларининг таҳлили асосида аниқланади. Мазкур тузатиш топшириладиган мулкий ҳуқуқлар, молиялаштириш шартлари, сотув шартларига тузатишлар киритилгандан сўнг амалга оширилади. Агар тузатиш бевосита, нархга ноодатий молиялаштириш кўринишидаги нобозор мулоҳазалар таъсир кўрсатган, битимнинг ҳақиқий нархига нисбатан қўлланилса у нотўғри амалга оширилган бўлади.
Жойлашиш ўрни, жисмоний хусусиятлар, иқтисодий хусусиятлар, фойдаланиш тури (зоналаштириш) ва кўчмас мулкка боғлиқ бўлмаган қиймат компонентларига киритилган тузатишлар қўшилади. Барча тузатишлар киритилгандан сўнг баҳоланаётган объектнинг қиймати аниқланади.

Download 6,36 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   127   128   129   130   131   132   133   134   ...   171




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish