1-мавзу. Мулк ва баҳолаш ҳақида умумий тушунчалар


– босқич. Баҳолаш объекти бозорига хос бўлган таққослаш бирликлари танланади. 3 – босқич



Download 6,36 Mb.
bet122/171
Sana05.05.2023
Hajmi6,36 Mb.
#935579
1   ...   118   119   120   121   122   123   124   125   ...   171
Bog'liq
КМБ

2 – босқич. Баҳолаш объекти бозорига хос бўлган таққослаш бирликлари танланади.
3 – босқич. Аналогларни баҳолаш объекти билан таққослаш элементлари (нарх белгиловчи омиллар)га кўра, таққослаш бирликларидан фойдаланган ҳолда солиштирилади ва ҳар бир таққослаш элементи бўйича баҳолаш объектига нисбатан ҳар бир аналог нархига тузатишлар киритилади.
4 – босқич. Аналоглар нархларининг тузатиш киритилган қийматларини мувофиқлаштириш йўли билан баҳолаш объекти қийматининг ягона миқдори чиқарилади.
Баҳолаш натижаси – бу “агар таққосланаётган объект баҳоланаётганининг тавсифларига эга бўлганида қандай суммага сотилган бўлар эди?” деган саволга жавобдир.
Биринчи босқичда бозорни сегментлаш асосида ихтисоси, топшириладиган мулкий ҳуқуқлар, жойлаўган ўрни, жисмоний тавсифлар ва ҳ.к.лар бўйича ўхшаш объектлар танланади. Солиштирилувчи объектлар кўчмас мулк бозорининг бир сегментига мансуб бўлиши ва улар билан битимлар бозорнинг шу сегментига хос бўлган шартлар (экспозиция муддати, битим субъектларининг мустақиллиги, инвестициявий важ) да амалга оширилиши лозим
Хусусан, қуйидагиларга эътибор қаратиш лозим.
Экспозиция муддати – объект бозорда бўладиган вақт. Экспозиция муддати бозорнинг турли сегментлари учун фарқланади ва объектларнинг сифатига ҳам боғлиқ бўлади. Мисол учун, Тошкент шаҳрида турар жой квартиралари учун ўртача экспозиция муддати 1 ой га, офис бинолари учун эса 1,5 ойдан 3 ойгача бўлган вақтга тенг. Агар объект одатий экспозиция муддатидан кам бўлган вақт мобайнида сотилган бўлса, бу объектнинг нархи паст бўлганлигидан далолат беради. Агар объект одатий экспозиция муддатидан узоқроқ бўлган вақт мобайнида бозорда реализация қилинган бўлса, аксинча унинг нархи баланд бўлганлигини билдиради. Иккала ҳолатда ҳам битим бозорнинг мазкур сегменти учун анъанавий ҳисобланмайди ва таққослаш учун қўлланилмайди.
Битим субъектларининг мустақиллиги. Битимлар бозор нархи бўйича тузилмаганда улар ҳақидаги ахборот таққослаш учун қўлланилмайди, агар бунда сотувчи ва харидор:

  • қариндош бўлса;

  • холдинг ва мустақил шуъба корхона вакиллари бўлса;

  • бошқа ўзаро алоқадорлик ва ўзаро манфаатдорлик муносабатларида бўлса;

  • битим гаров ёки бошқа мажбуриятлари мавжуд объектлар билан амалга оширилса;

  • оламдан ўтган шахслар мулкини сотиш билан шуғулланса;

  • гаровга қўйилган мулкни ундирилишидан қочиш мақсадида сотиш билан шуғулланса ва ҳ.к.


Download 6,36 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   118   119   120   121   122   123   124   125   ...   171




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish