1-мавзу. Мулк ва баҳолаш ҳақида умумий тушунчалар


Биноларга қўйиладиган асосий талаблар



Download 4,5 Mb.
Pdf ko'rish
bet99/228
Sana05.05.2023
Hajmi4,5 Mb.
#935580
1   ...   95   96   97   98   99   100   101   102   ...   228
Bog'liq
КМБ

Биноларга қўйиладиган асосий талаблар
. Биноларга қўйиладиган барча талабларни 
функционал ва иқтисодийларга бўлиш мумкин. Функционал талабларнинг умумий 
моҳияти шундаки, бино қўлланилиш соҳасига мос равишда ва Республика ҳамда 
регионал меъёр ва стандартларга риоя қилган ҳолда эксплуатацияга яроқли бўлиши 
шарт. 
Иқтисодий талаблар бинони мавжуд жорий ҳолатида эксплуатация қилишни ёки 
реконструкция қилиниши ё бузиб ташланиши мақсадга мувофиқлигини белгилаб 
беради. 
Стандарт талабларидан ташқари биноларга буюртмачи, харидор ёки архитектура 
назорати органларининг махсус талаблари қўйилиши мумкин. Бинога қўйиладиган 
барча талабларни билиш унинг қийматини тўғри баҳолаш учун зарур бўлади. 
Асосий функционал талабларга қуйидагилар киради: 
1.
ҳажмий – лойиҳавий ва конструктив ечимлари бўйича лойиҳага мослиги; 
барча лойиҳадан чекинишлар (қайта лойиҳалаш, ташқи қурилишлар, юк кўтарувчи 
конструкцияларнинг ўзгартирилиши ва ҳ.к.) фақатгина қурилиш назорати 
органларининг рухсати билан амалга оширилиши лозим. 
2.
Бинодан унинг биринчи қўлланиш соҳаси бўйича фойдаланиш; бинонинг 
қўлланиш соҳасини ўзгартириш ҳам қурилиш назорати органларининг рухсати билан 
махсус лойиҳа бўйича амалга оширилади. 
3.
Барча юк кўтарувчи конструкциялар, коммуникациялар ва ускуналарни 
бинонинг кичик жисмоний эскириши ва тўлиқ хавфсизлиги шароитидаги қониқарли 
ҳолати. 
4.
Бинода одамлар яшаши ёки ишлаши учун барча санитария меъёрларига риоя 
қилинган ҳолда ҳаёт таъминоти тизимларининг нормал ишлаши. 
Корхоналар учун қўшимча функционал талаб бўлиб унинг даромадлилиги, яъни, 
даромадлар харажатлардан устун бўлганда, ишлаб чиқарилувчи маҳсулот ёки 
кўрсатиладиган хизматларга талабнинг мавжуд бўлиши ҳисобланади. Корхонанинг 
даромадлилигини йўқотишига уни баҳолашда функционал эскириш омили деб қаралади 
ва унинг катталиги даромадлиликни тиклашга кетадиган харажатларга боғлиқ бўлади. 
Даромадлиликни қўлланиш соҳасини ўзгартириш йўли билан тиклаш ускуналарни 
ўзгартириш, қўшимча қурилишлар, қайта лойиҳалаш кабиларни ўз ичига олувчи 
жиддий реконструкция ишларини амалга оширишни талаб қилиши мумкин. 
Даромадлиликни тиклашнинг имкони бўлмаганда объект “тикланмайдиган функционал 
эскириш” га эга бўлади, ўзининг “корхона” мақомини йўқотади ва қўлланиш соҳаси 
бўйича фойдаланилмайдиган қурилишга айланади. 


Биноларга қўйиладиган иқтисодий талаблар. Эскиришини ҳисобга олган ҳолдаги 
қолдиқ қиймат объектни баҳолашда асосий омил бўлиб ҳисобланади, аммо иқтисодий 
эскириш омилига киритиладиган бинони сақлаш бўйича жорий харажатлар ҳам муҳим 
аҳамият касб этади. Жорий харажатларга кўчмас мулк солиғи, ер участкаси ижараси ва 
коммунал тўловлар киради. 
Иқтисодий талабларнинг моҳияти шундаки, жорий харажатлар харидор учун маъқул 
бўлиши ёки ушбу тўловларнинг бир қисми иқтисодий эскириш сифатида кўрилиши 
лозим. Корхоналар учун жорий харажатларнинг маъқуллиги белгиланган даромадлилик 
даражасидан келиб чиққан ҳолда, қолган объектлар учун – субъектив мулоҳазалар 
бўйича аниқланади. 
Биноларга қўйиладиган бошқа талаблар. Уларга регионал ва экологик талабларни 
киритиш мумкин. Регионал талаблар архитектура назорати органлари томонидан 
қўйилади ва қуриладиган объектларга нисбатан композицион, эстетик, тарихий ва 
бошқа талаблрни ўз ичига олади. Экологик талаблар экологик назорат хизмати 
томонидан белгиланади ҳамда атмосфера ва сув ҳавзаларига зарарли чиқиндилар 
чиқарилишини чеклаш, ёндош ҳудудларни тозалаш ва ободонлаштирш, автомобил 
тўхташ жойларининг жойлаштирилиши кабиларни ўз ичига олади. 
Саноат биноларига айниқса жиддий талаблар қўйилади, улардан “тоза” технологиялар 
эвазига зарарли чиқиндилар чиқарилиш имкониятига йўл қўймаслик, ҳамда фильтрлар, 
сувни тозалаш тизимларини ўрнатиш ва ҳ.к. лар талаб қилинади. 
Регионал ва экологик талабларнинг ўта қаттиққўллашуви объект қийматини 
йўқотишига олиб келади ва 

Download 4,5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   95   96   97   98   99   100   101   102   ...   228




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish