1-мавзу. Мулк ва баҳолаш ҳақида умумий тушунчалар


 – расм. Кўп қаватли бинонинг умумий схемаси



Download 4,5 Mb.
Pdf ko'rish
bet95/228
Sana05.05.2023
Hajmi4,5 Mb.
#935580
1   ...   91   92   93   94   95   96   97   98   ...   228
Bog'liq
КМБ

7.3. – расм. Кўп қаватли бинонинг умумий схемаси 
Саноат биноларига келганда, уларни бир ёки кўп қаватли қилиб қуриш уларда ишлаб 
чиқариладиган махсулот турига, технологик ускуналар ўлчами ва жойлаштирилишгига 
боғлиқ бўлади. Бунда, бир қаватли ишлаб чиқариш цехлари катта ўлчамдаги 
баландликка эга бўлишлари мумкин (30-40 метргача), кўп қаватли саноат биноларида 
эса фуаролик биноларидан фарқли равишда қаватлар баландроқ (6-8 метр) бўлади. 
Бинонинг бир нечта алоҳида ҳажмга эга бўлган бўлакларининг ҳар бири маълум бир 
вазифани бажаради. Масалан, спорт комплекси биноси спорт аренасига, трибуналар, 
томоша жойларига эга бўлган асосий бир қаватли ҳажмга эга бўлиши, ҳамда кўп 
қаватли маъмурий, гигеник ва ҳўжалик хизматлари жойлашган ҳажмий ечимга эга 
бўлиши мумкин. Ёки кўп қаватли турар жой биноси бир қаватли қўшимча қурилиш 
шаклида, аҳолига хизмат кўрсатувчи савдо дўкони ёки маиший хизмат шахобчасига эга 
бўлиши мумкин. 
Ҳар бир бинонинг ички режавий ечими мазкур бинонинг ҳамда ундаги ҳар бир алоҳида 
ҳажмий бўлакнинг нима мақсадга мўлжалланганига боғлиқ бўлади. Аммо ҳар қандай 
бинода ҳам умумий ҳажм тўсиқ конструкциялардан фойдаланиб вертикалига қаватларга 
ва горизонталига хоналарга бўлинади. Масалан, индивидуал бир қаватли турар жой 


яшаш хоналарига (зал, дам олиш хонаси, болалар хонаси), ва ёрдамчи хоналар (ошхона, 
ҳоммом, ҳожатхона, кириш жойи) га эга бўлади. 
Кўп қаватли турар жой биносида асосий режавий компонент бўлиб квартиралар 
ҳисобланиб, улар ҳам тахминан индувидуал турар жой биносидагидек хоналар 
тўпламига эга бўлади. Бунда ҳар бир квартирага кириш зинапоя ёки лифтга эга бўлган 
подъезддан алоҳида кириш эшиклари орқали таъминланади. Кўп қаватли турур жой 
биносида квартиралар бир хилдаги ёки турли шакл ва ҳажмдаги режавий ечимга эга 
бўлиши мумкин. Масалан, бир уйда ҳамма квартиралар 3 хонали, бошқасида бўлса 1, 2, 
3 ва 4 хонали бўлиши мумкин. 
Кўпгина жамоат биноларида (муассасалар, мактаб, шифохона, меҳмонхона каби) узун 
коридорли режавий ечим қўлланилиб, у бино қавати узунлиги бўйлаб энсиз ўтиш 
йўлаги сифатида давом этади ва унинг икки томонида бир хил шаклга эга бўлган 
хоналар (кабинетлар, синфлар, палаталар ва бошқа) жойлашади. Бунда коридорда 
узунлиги бўйлаб деразалар бўлмайди ва у сунъий ёритилади. Баъзи ҳолларда коридор 
бинонинг бир томонида таянч девор бўйлаб, уни ёритувчи деразаларга эга бўлган ҳолда 
жойлашади. Коридорнинг кенглиги одатда 2-3 метр ни ташкил қилади. 
Муассасаларда одатда кабинетлар ва ходимлар учун бўлимлар, келувчиларни қабул 
қилиш жойи, маиший ва хўжалик хоналари мавжуд бўлади. Ўқув биноларида ўқув 
машғулотлари учун хоналар (синфлар, аудиториялар, лабораториялар) ва ёрдамчи 
хоналар мавжуд бўлади. 
Томоша бинолари композициясининг асосини катта ҳажмдаги томоша зали ва унинг 
атрофида ёрдамчи жойлаштирилган хоналар ташкил қилади. Спорт иншоотларида 
мазкур композиция асосини спорт аренаси, савдо ташкилотларида савдо зали ташкил 
этади. 
Кўп қаватли биноларда барча қаватлар ёки бир хил ўлчамдаги ёки турли ўлчамдаги 
ҳажмий ечимга эга бўлади. Турар жой биноларида ҳамма қаватлар деярли бир хил 
тузилишга эга бўлиб, фақат биринчи қаватда турли ҳажмий ечимдаги дўконлар ва 
офислар бўлиши мумкин. Бундан ташари, 1-қаватдаги квартира тузилиши бошқа 
қаватдагиларидан фарқланиши мумкин. 
Жамоат биноларида ҳам биринчи ва охирги қаватларидан ташқари, барча қаватлар бир 
хил тузилишга эга бўлиши мумкин. Бундай биноларнинг биринчи қаватда катта кириш 
жойи, анжуманлар зали, ошхона бўлиши мумкин. Охирги қаватда эса техник хизмат ва 
коммуникациялар жойлашган бўлиши мумкин. 
Барча турдаги бир қаватли бинолар коммуникациялар учун техник ертўла ва чордоққа 
эга бўлиши мумкин. 

Download 4,5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   91   92   93   94   95   96   97   98   ...   228




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish