1-мавзу. Мулк ва баҳолаш ҳақида умумий тушунчалар


Бир қаватли саноат бинолари: оралиқли, катакли, зал туридаги бинолар



Download 4,5 Mb.
Pdf ko'rish
bet103/228
Sana05.05.2023
Hajmi4,5 Mb.
#935580
1   ...   99   100   101   102   103   104   105   106   ...   228
Bog'liq
КМБ

Бир қаватли саноат бинолари: оралиқли, катакли, зал туридаги бинолар. 
Бир 
қаватли саноат бинолари режада содда ва мураккаб шаклда бўлиши мумкин. Ҳозирги 
вақтда, кўп ҳолларда, режада катта ўлчамларни ташкил этган тўғри тўртбурчак 
шаклидаги (яхлит қурилиш) бинолар қўлланилмокда. Режада П-Ш каби мураккаб 
шаклда бўлган бинолар аэрация қилинадиган ишлаб чиқариш корхоналарида кўп 
иссиқлик ва газ аралашма чиққан ҳолларда ишлатилади, чунки ривожланган 
периметрлар ҳавони алмаштиришга ва тозалашга яхши имконият яратади. 
Технологик жараённинг тавсифига кўра бир қаватли саноат биноларининг ечими 
оралиқ, зал, катак (хонача) ва бирлаштирилган турда амалга оширилади. 
Технологик жараён оралиқ бўйлаб йўналган ва юк кўтаргичлар билан хизмат қилинган 
ҳолларда оралиқ турдаги бинолар қабул қилинади. Оралиқлар ўлчами технологик 
жараёнга, жойлаштириладиган жиҳозлар ва буюмларнинг қамровларига боғлиқ бўлиб, 
12-36 м қабул қилинади. Устунлар қадами 6,12 м ва ундан ортиқ ҳам (6м га каррали) 
кабул қилиниши мумкин. Бино бўйлаб транспорт алоқаси кўприк, осма юк кўтаргичлар, 
конвейрларни тўшама усти транспортлари ёрдамида амалга оширилади. 
Саноат 
биноларини 
лойиҳалашда 
ўлчамлари 
72x72, 
144x72 
м 
бўлган 
бирхиллаштирилган туркумли секция (БТС) ва бирхиллаштирилган туркумли оралиқ 
(БТО)лардан кенг фойдаланилади. 
Йирик ишлаб чиқариш корпусларини қатнов йўллари билан алоҳида даҳаларга 
бўлишади. Цехларни даҳаларга жойлаштиришда технологик жараёнлар шартларидан 
келиб чиқиб, бино фойдали майдонларини қисмларга ажратишади. Бўйлама ва 
кўндаланг қисмларга ажратиш усуллари лойиҳалашда кўлланилади. Бу иш бино 
ҳажмидан самарали фойдаланиш имкониятини беради. 
Индивидуал лойиҳалашда бир қаватли крансиз ёки юк кўтариш қобилияти 5т гача 
бўлган (осма) бир қаватли саноат биноларида устунлар тўри 12x6, 18x6, 24x6, 18x12, 
24x12м қабул қилинади. Агар бинода кўприк кран лойиҳаланиб, унинг юк кўтариш 
қобилияти 50 т гача бўлса, бинодаги устунлар тўри 18x12, 24x12, 30x12м қабул 
қилинади. 
Технологик жараён йирик ўлчамли маҳсулотларни ишлаб чиқариш ёки йирик жиҳозлар 
ўрнатилиш билан боғлиқ бўлган ҳолда зал туридаги бинолар лойиҳаланади. Бундай 
биноларнинг оралиқлари 100м ва ундан ортиқ бўлиши мумкин. Одатда бундай бинолар 
фазовий конструкциялар билан ёпилади. Заллар бинода бўйлама ёки кўндаланг 
йўналишда жойлаштирилиши мумкин. 
Зал туридаги бинолар бошқа турдаги бинолар билан битта бинога бирлаштирилиши ҳам 
мумкин. Яхлит, бир қаватли квадрат устун турли саноат биноларида технологик 
жараённи тез-тез замонавийлаштириш масаласини амалга ошириш осон. Ҳажм-режавий 
ечимнинг бундай тизими катакли тизим деб, иморатлар эса эгилувчан ёки универсал 
бинолар деб аталади. Ушбу турдаги биноларда устунлар тўри 12x12, 18x18, 24x24, 


30x30 ва 36x36м қабул қилинади. Йирик колонналар тўридан фойдаланиш ишлаб 
чиқаришни замонавийлаштириш учун самарали ҳисобланади. 

Download 4,5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   99   100   101   102   103   104   105   106   ...   228




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish