1-мавзу. Мулк ва баҳолаш ҳақида умумий тушунчалар



Download 4,5 Mb.
Pdf ko'rish
bet96/228
Sana05.05.2023
Hajmi4,5 Mb.
#935580
1   ...   92   93   94   95   96   97   98   99   ...   228
Bog'liq
КМБ

Транспорт иншоотлари
– буларга йўллар, магистрал қувурлар ва электр қувватини 
узатиш линиялари ҳамда уларнинг инфратузилмаси киради. Бу иншоотларнинг ўзлари 
ўз-ўзидан янги маҳсулот ишлаб чиқармайди, аммо уларни бир жойдан бошқа жойга 
етказиб беришга имкон яратиб беради. Бундан ташқари йўловчи транспорти объектлари 
мавжуд бўлиб, улар ҳам кўчмас мулк сарасига киради. 
Алоқа объектлари
– булар телефон ва телеграф станциялари, радио ва телевидения 
фаолиятида транслятцияни таъминловчи ва қайта трансляция қилувчи мажмуалар ва 
бошқалар. Бу объектлар алоқа ўтказиш хизматини таъминлайди. Алоқа объектлари ҳам 
ҳеч қандай маҳсулот ишлаб чиқармайди ва улар узоқ масофага турли ахборот узатиш 
орқали иқтисодиётга хизмат кўрсатади. 


Биноларнинг ҳажмий-режавий ечими биринчи навбатда уларнинг функционал 
вазифасидан келиб чиқади, аммо архитекторлар қурилиш соҳасидаги замонавий 
тенденцияларни ҳам ҳисобга олишлари лозим, шунингдек, мазкур ҳудуднинг маданий 
ва тарихий анъаналарини ҳам ҳисобга олмай бўлмайди. Катта саноат корхоналари 
тўғрисида гап кетганда, улар шаҳарлар чеккасига ҳаво оқими ва таранспорт тизимини 
ҳисобга олиб жойлаштирилиши лозим. Чунки улар шаҳар архитектураси ансамблларига 
қўшилмайди. 
Биноларни конструктив тузилишига кўра таснифланиши
. Ҳар қандай бино унинг 
умрбоқийлигини ва мустаҳкамлигини таъминловчи қурилиш конструкцияларидан 
ташкил топади. Шунингдек, улар бинони қаватларга ва хоналарига бўлиш учун хизмат 
қилади. Барча конструкциялар юк кўтарувчи ва тўсиқ конструкцияларга бўлинади 
ҳамда айрим ҳолларда улар ҳам юк кўтарувчи, ҳам тўсиқ вазифасини бажаради. 
Юк кўтарувчи конструкциялар бинонинг амалдаги оғирлигини қабул қилади ва улар 
қуввати лойиҳалаш жараёнида амалдаги қурилиш меъёрлари (ҚМҚ) талаблари асосида 
ҳисобланади. Бунда уларнинг мукаммаллиги (констркуцияда ёриқларнинг йўқлиги), 
мустаҳкамлиги 
(лойиҳа 
шаклининг 
синалганлиги), 
қаттиқлиги 
(емирилиш 
эҳтимолининг камлиги) каби кўрсаткичлари таъминланади. Конструкциянинг 
умрбоқийлиги деганда удан фойдаланиш муддати давомида ўз мустаҳкамлигини сақлаб 
қолиши тушунилади. 
Таянч конструкциялар ер ости (пойдеворлар) ва ер усти конструкцияларга бўлинади. 
Пойдеворлар – бу бинонинг остки таянчи бўлиб у таянч тупроқ асосига ётқизилади ва 
бинонинг ер усти қисми юкини остки таянч асоси орқали ерга ўтказиш учун хизмат 
қилади. Демак, одатда пойдевор ости асосининг мустаҳкамлик даражаси юқори 
бўлмайди (қоя грунтларидан ташқари), шу сабабли пойдеворларнинг тупроқ билан 
туташуви қуйи қисми катта юзага эга бўлиши талаб этилади. 
Пойдеворлар лентасимон (таянч деворлар ости бўйлаб), устунли (алоҳида устунлар 
шаклида) ва ёппасига ётқизилган плиталар бўлиши мумкин. Тупроқ таркиби жуда 
юмшоқ бўлган ва зах сувлар юзада жойлашган ерларда қозиқсимон (свай) 
пойдеворлардан фойдаланилади, бунда ерга вертикал қозиқлар қоқилиб унинг устки 
қисми пойдеворни ушлаб турувчи асос бўлиб хизмат қилади. Бунда одатда пойдевор 
конструкциялари темир-бетон шаклида бўлади ва завод усулида ишлаб чиқарилади 
ҳамда монилит шаклида қуюлади. 
Бинонинг ер усти қисми ёки асосий қисми унинг юк кўтариш тизимидан келиб чиққан 
ҳолда қовурғали (каркас), қовурғасиз ёки тўлиқ бўлмаган қовурғага эга бўлган бўлиши 
мумкин. 
Қовурғасиз бинолар кам қаватли фуқаролик бинолари (10 қаватгача) ёки катта бўлмаган 
саноат бинолари учун қўлланилади. Улар биргаликда юк кўтарувчи тизимни ташкил 
қилувчи юк кўтарувчи деворлар ва қаттиқ ора ёпмаларга эга бўлади. Юк кўтарувчи 
деворлар ғишт, бетон блок, панеллар, баъзан эса ёғочдан ишланиши мумкин. Ора 
ёпмалар йиғма темир бетон плиталар, монолит темир бетон ёки ёғоч блоклардан иборат 
бўлиши мумкин. 
Қовурғасизларга, шунингдек, йиғма панелли бинолар ва монолит темир бетон бинолар 
ҳам киради. Қовурғасиз биноларнинг ўзига хос хусусияти шундаки, уларда асосий юк 
кўтарувчи конструкциялар бир вақтнинг ўзида ҳам тўсувчи конструкциялар вазифасини 
ҳам бажаради. 7.4. ва 7.5. – расмларда қовурғасиз бинолар схемалари кўрсатилган. 



Download 4,5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   92   93   94   95   96   97   98   99   ...   228




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish