Интеллектуал мулк
– бу ижод ва интеллектуал фаолият натижалари, ҳамда баъзи
уларга тенглаштирилган объектларга бўлган шахсий ва мулкий характердаги
ҳуқуқлар йиғиндиси бўлиб, уларнинг аниқ рўйхати тегишли мамлакат томонидан,
қабул қилинган халқаро мажбуриятларни ҳисобга олган ҳолда, белгиланади.
Интеллектуал мулк объектлари жумласига қуйидагилар киритилади:
а) интеллектуал фаолият натижалари: илм-фан, адабиёт ва санъат асарлари;
кўрсатув ёки эшиттириш берувчи корхоналарнинг ижро, фонограмма ва
кўрсатувлари; кашфиётлар, фойдали моделлар, саноат намуналари; селекция
ютуқлари; очилмаган маълумот, шу жумладан ишлаб чикариш сирлари (ноу-хау);
б) фуқаролик, товарлар, ишлар ва хизматларнинг муомаласидаги иштирокчиларни
индивидуаллаштириш воситалари: фирма номи; товар белгилари (хизмат кўрсатиш
белгилари); товарлар ишлаб чиқариладиган жой номи;
в) қонунчиликда кўзда тутилган ҳолларда интеллектуал фаолиятнинг бошқа
натижалари ҳамда фуқаролик, товарлар, ишлар ва хизматларнинг муомаласидаги
иштирокчиларни индивидуаллаштириш воситалари.
Мажбуриятлар.
Баҳолаш объекти бўлиб, шартномага биноан маълум бир
амалиётни амалга ошириш ёки амалга оширмасликда, зарар кўрсатиш оқибатида ва
бошқа фуқаролик қонунчилиги билан белгиланган бошқа асосларга, шу жумладан
мол-мулкни ўтказишда, ишларни бажаришда, пулларни ўтказишда ҳамда мол-
мулкни ўтказишда (мол-мулк ижараси) бир шахснинг мажбурияти ва бошқа
шахснинг талаблари иштирок этиши мумкин.
Корхона (бизнес).
Баҳолаш мақсадлари учун корхона (бизнес) деганда, одатда,
тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш мақсадида ташкилот (юридик шахс)
фаолияти доирасида фойдаланиладиган мол-мулк мажмуаси тушунилади.
Корхона (бизнес) таркибига унинг фаолияти учун мўлжалланган барча турдаги
мол-мулк, шу жумладан кўчар, кўчмас мол-мулк, номоддий активлар, мол-мулк
ҳуқуқлари, талаб қилиш ҳуқуқлари, мажбуриятлар ва капитал киради.
Кўчар ва кўчмас ашёлар, шунингдек ашёвий ҳуқуқлар ва талаб қилиш ҳуқуқлари
ташкилот активлари сифатида эътироф этилади ҳамда, агар улар содир бўлган воқеа
ва ҳодисалар натижасида ташкилотнинг бошқарувида бўлсалар ва келажакда
улардан ташкилот учун иқтисодий фойдаларнинг оқими кутилаётган бўлса, улар
ташкилотнинг молия (бухгалтерия) ҳисоботида акс эттирилади.
Бутун корхона
мулкий мажмуа сифатида кўчмас мулк ҳисобланади.
Бутун корхона ёки унинг қисми олиш-сотиш, гаровга қўйиш, ижара ҳамда ашёвий
ҳуқуқларни белгилаш, ўзгартириш ва бекор қилиш билан боғлиқ бошқа
битимларнинг объекти бўлиши мумкин.
Мулкий мажмуа бўлган корхона таркибига унинг фаолияти учун мўлжалланган
ҳамма мулк турлари, шу жумладан ер участкалари, бинолар, иншоотлар, ускуна,
инвентар, хом ашё, маҳсулот, талаб қилиш ҳуқуқи, қарзлар, шунингдек корхонани,
унинг маҳсулоти, ишлари ва хизматларини акс эттирувчи хусусий аломатларга
(фирма номи, товар белгилари, хизмат кўрсатиш белгилари) бўлган ҳуқуқлар ва
бошқа мутлақ ҳуқуқлар, агар қонун ёки шартномада бошқача тартиб назарда
тутилган бўлмаса, киради.
Мулкий ҳуқуқларнинг ўрнатилиши, ўзгартирилиши ва тугатилиши билан боғлиқ
турли хил битимларнинг объектлари бўлиб бутун корхона, яъни корхонанинг бутун
мулкий мажмуи билан бир қаторда унинг алоҳида қисми ҳам бўлиши мумкин.
Баҳолаш ишларининг услубий хусусиятлари ва технологияларини ҳисобга олган
ҳолда қуйидаги баҳолаш объектлари фарқланади:
бутун корхона (корхона қийматини баҳолаш);
корхона кўчмас мулки (кўчмас мулкни баҳолаш);
машина ва ускуналар, яъни корхонанинг машиналар парки;
корхонанинг номоддий активлари.
Шундай қилиб, баҳолаш объекти бўлиб фойдалиликка эга бўлган ва шу сабабли
олди-сотди объекти бўла оладиган алоҳида
Do'stlaringiz bilan baham: |