жиҳатдан мустақил бўлиши, ўзаро алоқада бўлиб, технологик мажмуани ташкил
қилиши мумкин. Ушбу хусусиятлар уларни кўчмас мулк объектларидан фарқлайди.
Баҳоланаётган мулкни кўчар ва кўчмас мулкка ажратиш баҳолаш фаолиятидаги
баъзи бир ҳолатлар вужудга келиши сабабли зарур бўлади, мисол учун корхона
мулкини баҳолаётганда ўзи кўчар мулк бўлиб, аммо уни ўрнатиш усули (кўчмас
мулкка доимий бириктирилган ёки улардан ўрнатилган шаклида узоқ муддат
фойдаланиш) га нисбатан кўчмас мулкка тенглаштирилиши кабилар. Булар,
кўпинча, бино ёки иншотга қурилган ва у билан бевосита боғлиқ бўлган ускуналар
(шамоллатиш, алоқа тизимлари, иситиш ва энергетика тармоқлари, лифтлар,
биноларнинг муҳандислик ускуналари ва ҳ.к.) бўлади. Ушбу ҳолатда баҳоловчи
баҳолаш объектининг тегишли таснифи ҳақида қарор қабул қилиши ва унга кўчмас
мулкнинг бир бўлаги ёки кўчар мулк сифатида қаралишини аниқ белгилаб олиши
лозим.
Кўпинча баҳоланаётган объект кўчар ва кўчмас мулк чегараларининг ўртасида
қолиб кетиши мумкин, шунинг учун ҳам баҳоланаётган мулкни кўчар ва кўчмас
мулкка ажратиш даркор, бу ҳолатда баҳоловчи баҳоланаётган объектни қайси
турдаги активга тегишлилигини аниқлаши учун ҳар бир аниқ ҳолатда уни
синчиковлик билан таҳлил қилиши лозим.
Транспортда ташиш мумкинлиги ва қисман тикловчи таъмирлашни амалга
ошириш имконияти - баҳолаш объекти сифатида машина ва ускуналарнинг
белгилари бўлиб ҳисобланади.
Кўчар мулк
мулкий ҳуқуқларнинг ўрнатилиши, ўзгартирилиши ва тугатилиши
билан боғлиқ турли хил битимлар объекти, яъни мулк объекти бўлиши мумкин ва
шу муносабат билан у баҳолаш объектига айланади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодекси ва бошқа Қонунларда белгиланган
ҳолларда ва тартибда интеллектуал фаолиятнинг аниқ ифода этилган натижалари
ҳамда юридик шахснинг бу натижаларга тенглаштирилган ўзига хос воситалари, ана
шу ишлар ёки хизматларни адо этаётган жисмоний ёки юридик шахснинг
маҳсулотлари (фирма номи, товар белгиси, хизмат кўрсатиш белгиси ва ҳ.к.) га
нисбатан фуқаронинг ёки юридик шахснинг мутлақ ҳуқуқи эътироф этилади.
Агар корхонанинг фақатгина
номоддий активлари
баҳоланса, у ҳолда уларнинг
идентификацияси ушбу активларга киритилган мулкий ҳуқуқлар тўпламини
белгилашга тенглаштирилади. Бунга, биринчи навбатда интеллектуал фаолият
натижалари ва уларга тенглаштирилган корхонанинг индивидуаллаштириш
воситалари, унинг маҳсулоти, иш ва хизмати (фирма номи; товар белгилари, хизмат
кўрсатиш белгилари ва ҳ.к.) га бўлган жисмоний ёки юридик шахсларнинг
ҳуқуқлари (интеллектуал мулк) киради.
Do'stlaringiz bilan baham: