1-мавзу. Мулк ва баҳолаш ҳақида умумий тушунчалар


Real estate investment trust (REIT)



Download 4,5 Mb.
Pdf ko'rish
bet7/228
Sana05.05.2023
Hajmi4,5 Mb.
#935580
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   228
Bog'liq
КМБ

Real estate investment trust (REIT). 
Инвестициявий ипотека трасти – бу кўчмас мулкка ёки мавжуд кўчмас мулк билан 
таъминланган заёмларга инвестицияларни амалга оширувчи ва ушбу инвестициялар 
бўйича акциялар чиқарувчи инвестициявий трастлардир. 
Инвестициявий ипотека трастлари бевосита эгалик ҳуқуқи ва гаровга оид 
ҳужжатларлар орқали йирик биржаларда ацияларни сотадилар, ҳам кўчмас мулкка 
сармоя киритадилар. Инвестициявий ипотека трастларининг асосий афзаллиги 
шундаки, уларга махсус солиқ компенсациялари берилади. Бундан ташқари, 
инвестициявий ипотека трастлари инвесторларга юқори даромадлилик билан бирга 
кўчмас мулкка инвестиция киритишнинг ликвидли усулини таклиф қиладилар. 
Инвестициявий ипотека трастлари турли хиллари мавжуд, аммо уларни иккита 
асосий гуруҳга ажратиш мумкин:
Улушли инвестициявий ипотека трастлари
шахсий кўчмас мулкларини 
инвестициялайди (ўз кўчмас мулк активларининг улуши ёки қийматига жавобгар 
бўлади) лар. Уларнинг даромадлари, асосан, ўз мулкларининг ижара тўловларидан 
келиб тушади. 
Гаровга оид инвестициявий ипотека трастлари
– бу кўчмас мулк билан 
таъмиланган кредитлашга ихтисослштирилган инвестицион трастлардир; кўпинча 
нисбатан юқори ставкали кредитлар бериш учун банклар ва институционал 
инвесторлардан пул қарзга олинади. Бу инвестициявий ипотека трастлари пулни 
кўчмас мулк мулкдорларига гаров эвазига қарзга берадилар ёки мавжуд гаров 
хатлари ёҳуд гаров хати билан таъминланган қимматли қоғозларни сотиб олишга 
киритадилар. Уларнинг даромадлари, биринчи навбатда, кўчмас мулк гарови 
остидаги ссудалар бўйича фоизлардан келиб тушади. 
Мақсадлар ва таваккалчиликлар
. Инвестициявий ипотека трастлардан кўчмас мулк 
сектори доирасида кенг диапазондаги вазифаларни ечиш учун фойдаланиш мумкин. 
Улар Сизга кўчмас мулкнинг турар жой ёки тижорат каби турли секторларида 
диққатни жамлаш ва турли географик ҳудудларни нишонга олиш имконини беради. 
Инвестициявий ипотека трастлари кичик ва ўртача акциялар динамикасига риоя 
қилади. Бироқ, бозорда нима содир бўлишидан қатъий назар, инвестициявий 
ипотека трастларининг динамикаси уларнинг кўчмас мулк активлари қиймати билан 
белгиланиб қўйилган бўлади. 
“Гаровга оид ҳужжат” 
– кўчмас мулкни кредит (ссуда) бўйича мажбуриятларни 
кафолатлаш учун берилганини тасдиқловчи кўчмас мулк гарови ҳақидаги юридик 
ҳужжат.
 
Гаровга оид ҳужжат бўйича жавобгар шахслар ипотека билан кафолатланган 
мажбурият бўйича қарздор ва гаров берувчи ҳисобланади.
Гаровга оид ҳужжат гаров берувчи томонидан тузилади, агарда у учинчи шахс 
бўлса, қарздор томонидан ҳам тузилади. Гаровга оид ҳужжат бошланғич гаров 
берувчига ипотека органи томонидан давлат рўйхатидан ўтгандан сўнг берилади. 
Гаровга оид ҳужжат ипотека ҳақидаги шартноманинг ҳосиласи ҳисобланади: агар бу 
шартнома қонуний деб қабул қилинмаса, гаровга оид ҳужжат ҳам кучга эга 
бўлмайди. 


Ипотека ҳақидаги шартномани учинчи шахсга ўтказилаётганда гаровга оид ҳужжат 
ҳам шу шахсга ўтказилади. Бу гаровга оид ҳужжат қарздорда эмас, кўчмас мулкда 
“ётишини” англатади, яъни, кўчмас мулкни сотиб олаётган харидор у билан бирга 
гаровга оид ҳужжат бўйича мажбуриятларни ҳам олади, акс ҳолда келишув 
аҳамиятга эга бўлмайди. 
Гаров берувчи ипотека ҳақидаги шартнома бўйича ҳуқуқларини худди шу 
шартнома бўйича аввалги гаров берувчи ўрнига келадиган бошқа шахсга беришга 
ҳақли
1

Ипотека билан таъминланган мажбурият бўйича ҳуқуқларга ён беришни ҳам 
англатувчи ипотека ҳақидаги шартнома бўйича ҳуқуқларга ён бериш нотариал 
тасдиқланган ва белгиланган тартибда рўйхатдан ўтган бўлиши зарур.
Гаровга пул берувчи гаров ҳужжати бўйича ҳуқуқни бошқа шахс фойдасига 
топшириш қайдномасини тузиш ҳамда бу шахсга гаров ҳужжатини топшириш йўли 
билан бериши мумкин. Топшириш қайдномасида ҳуқуқлар топширилаётган 
шахснинг тўлиқ исми, номи кўрсатилган бўлиши зарур. Бундай кўрсатмалар мавжуд 
бўлмаган топшириш қайдномалари аҳамиятга эга эмас.
Гаров ҳужжатининг қонуний эгаси у томонидан тасдиқланган барча ҳуқуқларга, 
шунингдек, ипотека билан таъминланган мажбурият бўйича гаровга пул 
берувчининг ва кредиторнинг ҳуқуқларига ҳам эга бўлади.
Гаров ҳужжатида уни кейинчалик бошқа шахсларга ўтказиш ҳақидаги ёзув 
бўлмаса, у ҳеч қандай аҳамиятга эга бўлмайди.
Агар гаров хатига илова қилинадиган ҳужжатлар уларни идентификация қилиш 
учун етарли даражада гаров хатида аниқ кўрсатилмаган бўлса ва бундай ҳужжатлар 
унинг ажралмас қисми эканлиги назарда тутилмаган бўлса, улар гаров хати бўйича 
ҳуқуқлар гаров хатини сотиш, гаровга қўйиш натижасида ёки бошқача тарзда қайси 
шахсларга ўтган бўлса, ана шу шахслар учун мажбурий эмас.
2
. Шундай қилиб, гаров 
ҳужжатига иловалар – бу, нотариал тасдиқланган ва давлат рўйхатидан ўтган 
бўлиши шарт бўлган гаров ҳужжатининг элементларидир. 
Маълум бир шахсда гаров ҳужжатининг мавжуд бўлиши бу шахс (кредитор) 
фақатгина маълум пул мажбурияти бўйича ижро этиш ҳуқуқига эмас, балки, 
ипотека ҳақидаги шартномада кўрсатилган мулкка гаров ҳуқуқига ҳам эга 
эканлигини, яъни, гаров хати нотариусга депозит сифатида ўтказиб юборилмаган 
бўлса, унинг эгаси гаров хатини тегишли ҳуқуқ амалга оширилаётган масъул шахсга 
кўрсатишга мажбур. 
Қачонки гаров ҳужжати қонунга мувофиқ бекор қилинса, ипотекани давлат 
рўйхатидан ўтказган ташкилот ҳужжатнинг устки томонига «бекор қилинган» 
муҳрини босиш йўли билан ёки уни жисмоний йўқ қилишдан ташқари, унинг 
муомалада бўлишига йўл қўйилмайдиган бошқа йўл билан кечиктирмай бекор 
қилади.
3
Машина ва ускуналар 

Download 4,5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   228




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish