1-мавзу. Мулк ва баҳолаш ҳақида умумий тушунчалар



Download 4,5 Mb.
Pdf ko'rish
bet23/228
Sana05.05.2023
Hajmi4,5 Mb.
#935580
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   228
Bog'liq
КМБ

 
 
Объектнинг сотилишидан кейинги аҳволидаги баҳолаш заруриятини келтириб 
чиқарган ўзгариш нуқтаи назаридан фаолият кўрсатишни давом эттираётган объект 
қиймати ва тугатиш қиймати фарқланади.
Фаолият кўрсатишни давом эттираётган объект қиймати 
– олди-сотди 
битими амалга ошганидан кейин фаолият кўрсатишни давом эттирадиган ва фойда 
келтирадиган объект қийматидир. Масалан, инвестор корхона акцияларини сотиб 
олаётганида ва унинг қийматини баҳолаётганида одатда эмитент-корхона самарали 
фаолият кўрсатаётган объект эканлигидан ва у кейинчалик ҳам фойда келтиришидан 
келиб чиқади.
Фаолият кўрсатувчи мулкий мажмуа алоҳида олинган ишлаб чиқариш тизими 
сифатида қаралади, унинг қиймати унинг алоҳида олинган элементлари 
қийматларининг оддий йиғиндисига тенг бўлмайди. Фаолият кўрсатаётган мулкий 
мажмуа қийматида яна умуман тизим учун характерли бўлган ўзига хос 
интеграллашган хусусиятларни ҳисобга олиш лозим бўлади. Масалан, агар бирор 
ишлаб чиқаришнинг дастгоҳлар парки қийматини ҳисоблаб чиқиш зарур бўлса, 
алоҳида дастгоҳларнинг, ташувчи ва қўшимча қурилмаларнинг қийматини қўшиб 
чиқишнинг ўзи етарли бўлмайди. Яна бутун ишлаб чиқариш мажмуасининг 
қийматини оширадиган бир қатор омилларни: ишчи ўринларини ташкил этиш, 
бошқарув тизимини, технологиялардаги “ноу-хау”ни ҳисобга олиш лозим бўлади.
Реал объект 
Объектнинг 
асл нусхаси 
Объектга 
ўхшаш 
Ўрнини 
қоплаш 
Тиклаш 
қиймати 
1
2
2.1-расм. Қайта ишлаб чиқариш ва 
ўрнини қоплаш қийматларининг 


Тугатиш қиймати 
– бу амалга оширилган битимдан кейин бўлак-бўлак қилиб 
сотиладиган мулкий мажмуанинг қийматидир. Ушбу тушунча фаолият кўрсатувчи 
объект тушунчасига қарама-қаршидир. Корхонанинг тугатиш қийматини баҳолаш 
мисол учун уни банкротлик оқибатида ва ким ошди савдо орқали очиқ савдога 
қўйилиши вақтида ўринли бўлади. Дастгоҳлар паркининг тугатиш қийматини 
баҳолаш учун сотиладиган ва кейинчалик ягона мажмуа таркибида фаолият 
кўрсатмайдиган алоҳида олинган ускуналар бирликларининг бозор қийматини 
аниқлаш етарли бўлади. Албатта бунда яна демонтаж ва сотишга тайёргарлик кўриш 
учун кетадиган харажатларни ҳам ҳисобга олиш лозим бўлади.
Баҳолаш назариясида тугатиш қиймати тушунчаси бухгалтерия ҳисобидаги худди 
шу тушунча билан мос келмайди. У ерда тугатиш қиймати деганда корхона 
тугатилиши натижасида омборга топширилаётган асосий фонд объектларининг 
қиймати тушунилади (эҳтиёт қисмлари, материаллар, металлолом ва ҳ.к.). 
Баҳолаш вазиятига қараб туриб бир неча хил қийматлар фарқланади: инвестицион, 
суғурта, утилизацион, махсус. 
Инвестицион қиймат 
– бу мулкий мажмуани бирорта инвестицион лойиҳани 
амалга оширишга инвестицион ҳисса қўшиш сифатида қараб чиқилган ҳолдаги 
қийматидир. Бозор қийматидан фарқ қилиб инвестицион қиймат янад амуайянроқ ва 
муайян лойиҳа ҳамда унинг инвестори билан боғлиқ бўлади. Инвестицион қиймат 
ушбу объектга ажратилган инвестициялар натижасида унинг бозор қийматининг 
ошиб кетиши тушунилади. Инвестицион қийматни баҳолашга қайта ташкил этиш 
чора-тадбирлари ва инвестицион лойиҳаларни асослаб бериш вақтида мурожаат 
этишади. Инвестицион қийматнинг кўрсаткичи кўпроқ корхоналар, шунингдек 
машиналар, ускуналар ва интеллектуал мулкни баҳолашда ўринли бўлади.
Суғурта қиймати 
– бу суғурта қилиш мақсадлари учун аниқланадиган ва суғурта 
шартномасида (полисда) акс эттириладиган мулкнинг бозор қийматидир. Суғурта 
қиймати ҳар битта элемент бўйича аниқланади,чунки бу ҳол суғурта қопламасини 
баҳолаш учун зарурдир. Одатда суғурта қиймати ўрнини қоплаш қиймати сифатида 
аниқланади, чунки суғурта ҳодисасидан кейин суғурта қилинувчига ўзининг мулкини 
тиклаш учун янгисини сотиб олишга тўғри келади.
Утилизацион (скрап) қиймати 
– тўлиқ эскирган ёки фавқулодда ҳодиса 
натижасида ўзининг чегаравий ҳолатига етган ҳамда ўзининг дастлабки 
фойдалилигини йўқотган утиллаштириладиган материал активларнинг қийматидир. 


Скрап қиймати – бу баҳоланаётган объектни ташкил этувчи материаллар массасининг 
иккиламчи қийматидир.
Махсус қиймат – 
бу бозор қийматидан юқори бўлган миқдор бўлиб, бозорда 
харидорлар учун 
рухсат этилмаган манфаатлар
комбинациясининг натижаси 
бўлган афзалликларни акс эттириш учун харидор томонидан тўланиши мумкин 
бўлган қийматни ифода этади.
Баҳолашни бошлашдан олдин баҳоловчи қўйилган мақсадга мос равишда 
қийматнинг қайси турини баҳолаши кераклигини аниқ билиб олиши керак.
Профессионал баҳоловчилар махсус бўлмаган “қиймат” тушучасини қўллашдан 
ўзларини сақлашлари ва уни фақатгина белгилаб берувчи сифат – айнан қандай 
қиймат назарда тутилаётганлигини муайянлаштирадиган сифат билан қўллашлари 
лозим. Бозор қиймати – мулкни баҳолашда энг кенг тарқалган қиймат бўлиб, ҳар 
битта бундай вазиятда бозор қиймати тушунчаси тўғри ва равшан аниқланиши 
муҳимдир.
Баҳолаш объектининг бозор қиймати 
уни ажратиб олинган жисмоний мақоми 
нуқтаи назаридан эмас, балки айнан 
бозор нуқтаи назаридан фойдалилигининг
ифодаси бўлиб хизмат қилади. Муайян корхона учун унинг активларининг 
фойдалилиги уларнинг бозор ёки бошқа алоҳида олинган соҳа нуқтаи назаридан 
фойдалилигидан фарқ қилиши мумкин. Демак 
нархларнинг ўзгариш эффектини акс 
эттирадиган активлар ва бухгалтерия ҳисоботини баҳолаш молиявий ҳисоботда 
акс эттирилиши лозим бўлган бозор нуқтаи назаридаги қиймат билан молиявий 
ҳисоботнинг асоси сифатида қаралмаслиги лозим бўлган қийматнинг бозордан 
фарқли қийматлар орасидаги фарқни
ҳисобга олиши муҳим ҳисобланади. 
Ўрнини 
қоплаш бўйича қолдиқ қиймат 
гарчи махсус кўчмас мулка бириктирилган, 
баҳолашнинг 
бозордан фарқли базаси
бўлса-да, шунга қарамасдан тегишли 
вазиятларда молиявий ҳисоботларда қўлланилиши мумкин бўлади. 
 
Юқорида кўрсатилганга ўхшаш бўлган аргументлар кўчмас мулкдан фарқ 
қиладиган мулкни баҳолаш учун ҳам ўринли бўлади. Ўрнини қоплаш бўйича қолдиқ 
қийматни асосланган ҳолда қўллаш ҳолатларидан ташқари молиявий ҳисобот бозор 
қиймати концепциясига асосланган усулларнинг қўлланилишини ва ўзлари билан 
бозордан фарқ қиладиган қийматларни
қўллайдиган усуллар орасида аниқ чегара 
ўтказилишини талаб этади. 
Кўчмас мулк объектининг умумий таннархи уни ишлаб чиқаришга кетган барча 
бевосита ва билвосита харажатларни ўз ичига олади. Агар харидор кўчма смулкни 


сотиб олганидан кейин қўшимча капитал харажатлар сарфлаган бўлса, таннархни 
ҳисоблашда бу харажатлар сотиб олинган объектнинг ретроспектив қийматига 
қўшилади. Бозор бу харажатларни қанчалик мақсадга мувофиқ деб ҳисоблашига 
қараб туриб улар объектнинг бозор қийматига ўз улушини қўшишади.

Download 4,5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   228




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish