1-мавзу. Мулк ва баҳолаш ҳақида умумий тушунчалар



Download 4,5 Mb.
Pdf ko'rish
bet22/228
Sana05.05.2023
Hajmi4,5 Mb.
#935580
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   228
Bog'liq
КМБ

Таннарх 
– товар ёки хизматни сотиб олиш (ўрни қопланадиган солиқлардан 
ташқари), яратиш ёки ишлаб чиқаришга кетадиган харажатлар суммасини ифода 
этади.
Қийматларнинг ва уларга мос келган тавсифларнинг кўплаб турлари мавжуд 
Уларнинг баъзилари мулкни баҳолаш жараёнида кенг қўлланиладиган қийматнинг 
стандарт турларини ифода этади. Бошқалари эса махсус, қатъий келишиб олинадиган 
вазиятларда қўлланилади. Баҳолаш усулларини тушуниш ва амалий қўллаш учун 
қўлланилаётган қиймат турини ва тавсифини аниқ очиб бериш, шунингдек танлаб 
олинган қиймат тури баҳоловчи олдида турган муайян вазифанинг контекстига мос 
келишига эътибор бериш лозим. Танлаб олинган қиймат тавсифига қараб туриб 
баҳоланаётган мулкнинг қиймати турлича бўлиб қолиши мумкин.
Ўзбекистон Республикасининг “Баҳолаш фаолияти тўғрисида” ги Қонунининг 6-
моддасига мувофиқ баҳолаш мақсадларига мос равишда баҳолаш объектига 
нисбатан бозор ва бозорникидан фарқли бўлган қийматлар белгиланади.
Бозор қиймати
–ушбу турдаги мулк учун рабоқатли ва очиқ бозорда характерли 
бўлган нарх ҳисобланади. У эркин рақобатни, сотувчи ҳам, харидор ҳам иқтисодий 
жиҳатдан рационал ва онгли равишда ҳаракат қилишини, зарур ахборотга эга 
бўлишини, ташқаридан битимни тузишга ҳеч қандай тазйиқ ўтказилмаётганлигини 
сезмаслигини назарда тутади. Ушбу контекстда сотувчи ва харидор бозор 
рақобатчиси сифатидаги типик мотивацияга эга бўлган гипотетик шахслар бўлиб 
хизмат қилади.
Баҳолаш амалиётида кўпинча бозор қийматини аниқлашга ҳаракат қилишади. 
Бундай қиймат мулкчилик ҳуқуқини бировга бериш билан боғлиқ бўлган вазиятларда 
баҳоланади. Бироқ баъзи бир мулк объектлари етарли даражада бозор жиҳатларига 
эга бўлмайди: улар очиқ, оммавий ва рабоқатли бозорда айланмайдилар. Бу ҳолда 
қисман бўлган бозор қиймати
баҳоланади. Бундай қийматни баҳолаш одатда 
харажатлар ёки чегараланган бозор ахбороти орқали амалга оширилади.
Бозорникидан фарқли бўлган қиймат, 
уни ҳисоб—китоб қилиш тегишли бошқариш 
органлари томонидан тасдиқланган услубиётлар ва меъёрлар асосида бажарилиши 
лозим бўлган ҳолда амалга оширилади (масалан, солиқларни,давлат божларини, 
суғурта бадалларини, жарималарни ва неустойкаларни ҳисоблашда). Бозор 
қийматининг хўжалик амалиётида қўлланилиш соҳаси аста-секин кенгайиб бормоқда. 
Амалиётда муайян битимларнинг нархлари молиялаштириш шароитлари, олди-
сотдининг мажбур этувчи жиҳатлари, томонларнинг етарли даражада ахборотга эга 
эмаслиги, бозор “деформацияси” каби омиллар таъсирида бозор қийматидан фарқ 
қилади. Бозорникидан фарқли бўлган қийматга мисол бўлиб солиққа тортиш 
мақсадида қийматни ҳисоблаб чиқиш ҳизмат қилади. 
Солиққа тортиш мақсадидаги қиймат 
– бу тегишли бошқариш органлари 
томонидан тасдиқланган услубиётлар ва меъёрлар асосида ҳисоблаб чиқиладиган 
мулк қийматидир. Бунда кўриб чиқилаётган мулк турлари учун ягона меъёрлар 
(ставкалар, коэффициентлар, солиштирма нархлар) шкаласи қўлланилади. Меъёр 


асосида ҳисоблаб чиқиладиган қийматга мисол қилиб корхона мулкининг солиққа 
тортиладиган қийматини келтириш мумкин. Корхона мулкига қўйиладиган солиқни 
ҳисоблаш учун солиқ базаси бўлиб 
асосий воситалар
, номоддий активлар, 
ўрнатилмаган ускуналар тугатилмаган қурилишининг 
ўртача йиллик қолдиқ 
қиймати
хизмат қилади. Солиққа тортиладиган қийматни ҳисоблаш учун 
бухгалтерия ҳисоби корхонасининг баланси активидаги тегишли ҳисоблар бўйича 
қолдиқлар олинади. Меъёрий асосда ҳисоблаб чиқиладиган қийматга бошқа мисол 
қилиб ер солиғини ҳисоблаш учун ер участкасининг қийматини кўрсатиш мумкин. 1 
кв.м. учун тасдиқланган солиқ ставкалари ва ер участкаларининг турли тавсифларини 
ҳисобга оладиган тўғриловчи коэффициентлар мақжуд.
Бухгалтерия ҳисоби нуқтаи назаридан дастлабки ва тикловчи қийматга 
бўлинадиган балансли ҳамда қолдиқ қийматни фарқлашади.
Баланс қиймати 
– корхонанинг балансида турган шахсий асосий воситалар 
элементининг қурилишига ёки сотиб олинишига кетадиган харажатлардир. 
Дастлабки қиймат 
ҳисоб ҳужжатларида ушбу корхонадаги объектни ишга тушириш 
вақтидаги қиймат сифатида акс эттирилади. Эксплуатацияда бўлган мулк объекти 
дастлабки қиймат бўйича ёки у реконструкцияга ёки модернизацияга учрайдиган 
вақтгача, ёки расмий жиҳатдан фондларни қайта баҳолашгача ҳисобга олинади.
Тикловчи қиймат 
– бу замонавий шароитларда аввал яратилган асосий 
воситаларни қайта ишлаб чиқариш қийматидир. Тикловчи қиймат –бухгалтерия 
атамаси бўлиб, унинг тавсифи асосий фондларни қайта баҳолаш бўйича ишларни 
ташкил этади. Ушбу ишга вазифаси асосий фондлар элементларининг тикловчи 
қийматини ўрнини қоплаш усули бўйича, яъни шунга ўхшаш бўлган объектларнинг 
замонавий бозор қиймати бўйича ҳисоблаб чиқиш бўлган мустақил баҳоловчилар 
жалб қилиниши мумкин.
Агар баланс қийматидан эксплуатация вақти давомида тўпланган эскиришни 
чиқариб ташласа, 
қолдиқ қийматини
ҳосил қиламиз. Қолдиқ қиймат агар уни 
баҳолашни иккиламчи бозор нархлари бўйича олиб борилса, бозор характерига эга 
бўлиши мумкин.
Баҳолаш тартибига қараб қайта ишлаб чиқариш қиймати ва ўрнини қоплаш 
қиймати фарқланади.
Қайта ишлаб чиқариш қиймати 
– бу ҳозирги пайтда амалдаги нархлар бўйича 
сотиб олинаётган ёки қайта ишлаб чиқарилаётган объект асл нусхасининг 
қийматидир.


Қайта ишлаб чиқариш қиймати муайян объектнинг замонавий қийматини энг аниқ 
равишда тавсифлайди, бироқ кўпинча технология, материаллар, стандартлар ва 
ҳ.к.ларнинг ўзгариши натижасида уни аниқлашнинг иложи бўлмайди.
Ўрнини қоплаш қиймати 
– бу ўзининг функционал тавсифлари бўйича 
баҳоланаётган объектга ўхшаш бўлган янги объектнинг жорий қийматидир.
Бу тушунчаларнинг фарқини 2.1-расм изоҳлайди. 

Download 4,5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   228




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish