Кўчмас мулк, эгалик қилиш ва мулк (активлар) тушунчалари
Эгалик қилиш юридик концепция бўлиб, шахснинг унга тегишли бўлган мулкка ўз
истаганича ва ўз манфаатлари йўлида эгалик қилиш, ундан фойдаланиш ва
бошқариш, шунингдек унинг эгалик қилиш ҳуқуқининг ким томонидан бўлса ҳам
бузилишининг барча ҳолатларини бартараф этишни талаб қилиш ҳуқуқини ифода
этади. Эгалик қилиш ҳуқуқи муддатсиз бўлиб, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик
кодекси томонидан тартибга солинади.
Кўчмас мулк (кўчмас мулк объекти, кўчириб бўлмайдиган мулк) ернинг жисмоний
участкаси ва унга нисбатан инсон томонидан амалга оширилган яхшиликлар
сифатида белгиланади. Бу моддий, сезиб бўладиган “ашё” бўлиб, уни ердаги,
шунингдек унинг остидаги ва устидаги барча иншоотлар билан биргаликда кўриш ва
ушлаб кўриш мумкин.
Кўчмас мулкка эгалик қилиш ҳуқуқи тушунчаси кўчмас мулкка эгалик қилиш, ундан
фойдаланиш ва бошқариш билан боғлиқ бўлган барча ҳуқуқлар, манфаатлар ва
имтиёзларни ўз ичига олади. Кўчмас мулкка эгалик қилиш ҳуқуқи физик объектга
эгалик қилишдан фарқ қилиб, одатда бирорта эгалик қилиш аломати билан ажралиб
туради. Шундай қилиб, кўчмас мулкка эгалик қилиш ҳуқуқи номоддий тушунчаларга
киради.
Кўчириб бўладиган мулк кўчмас мулк бўлиб ҳисобланмайдиган моддий ва
номоддий объектларни ўз ичига олади. Бу объектлар кўчмас мулк билан доимо
боғланмаган бўлади ва тоифа сифатида бундай мулк уни кўчириш имконияти
борлиги билан тавсифланади.
Бухгалтерия ҳисоби атамалари орасида активлар бирортасининг эгалиги остида
ёки бошқаруви остида бўлган ва келажакда етарли равишда бирорта иқтисодий
фойдани кутиш мумкин бўлган ресурсларни ифода этади. Активларга эгалик қилиш
ҳуқуқи ўз туришича номоддий тушунча ҳисобланади. Бироқ активларнинг ўзи ҳам
моддий, ҳам номоддий бўлиши мумкин.
Молиявий ҳисобот (бухгалтерия ҳисоби) стандартларига мос равишда активлар
моддий, номоддий ва инвестицион бўлади. Қуйидаги атамалар ва тушунчалар
алоҳида аҳамиятга эга бўлади:
а)
жорий активлар. Доимий асосда корхона фаолиятида қўллашга
мўлжалланмаган активлар, масалан дебиторлар ҳисоблари, товар-моддий
заҳиралар, қисқа муддатли инвестициялар, банк ва кассадаги нақд пуллар. Баъзи
ҳолларда одатда қуйида келтирилган тавсифга мос равишда асосий активлар
сифатида қараладиган кўчмас мулк жорий активларга киритилиши ҳам мумкин.
Мисол тариқасида товар-моддий заҳирада турган ва сотишга мўлжалланган ер
участкаларини келтириш мумкин.
б)
асосий активлар. Бу иккита тоифага бўлинадиган моддий ва
номоддий активлардир:
-
кўчмас мулк. Ишлаб чиқариш воситалари ва ускуналар – корхона
фаолиятида доимий асосда қўлланишга мўлжалланган ва ер участкалари, иншоотлар,
ишлаб чиқариш воситалари ва ускуналар, амортизацион заҳира ва активларнинг
бошқа турларини ўз ичига оладиган активлар;
-
бошқа узоқ муддатли активлар – корхона фаолиятида доимий асосда
қўлланишга мўлжалланмаган, бироқ узоқ вақт давомида эгалик қилинадиган
активлар. Бундай активлар узоқ муддатли инвестицияларни ва узоқ муддатли
дебиторлик қарзларни, гудвилл, муддати узайтирилган харажатларни, патентларни,
фирма белгиларини ва бошқа шунга ўхшаш активларни ўз ичига олади.
Бухгалтерия ҳисоби атамалари баҳоловчилар томонидан қўлланиладиган атамалар
билан ҳар доим тўғри келавермайди. Агар ушбу пунктнинг 6 абзацида кўрсатилган
синфлашга амал қилинса, баҳоловчилар одатда асосий активлар билан иш
кўрадилар. Техник нуқтаи назардан моддий ва номоддий бўлган активларнинг ўзи
эмас, балки мулкка (активларга) эгалик қилиш ёки эгалик қилиш ҳуқуқи баҳоланади.
Бу атама анан шу мулкнинг эркин бозорда сотиб юборилиши ёки сотиб олиниши
мумкин бўлган қобилиятига объектив асосланган мулкни баҳолашнинг иқтисодий
концепцияси билан қийматни аниқлаш асосида объектнинг бир неча ички
хусусиятларини ёки бозор қийматидан фарқ қиладиган бошқа бирорта базани қабул
қилишни назарда тутадиган бирорта субъектив концепция орасидаги фарқни
таъкидлайди. Шунга қарамасдан объектив бозор ёндашуви мулкни чегараланган
ҳолда ёки бозор шаклида бўлмаган баҳолаш шароитида махсус тадбиқ қилинадиган
жиҳатларига эга бўлади.
"Қадрсизланиш", "эскириш" ва "амортизация" тушунчалари ҳам баҳолаш
фаолиятида, ҳам бухгалтерия ҳисобида қўлланилади ва улар ортида турган маънони
тушунмасликка олиб келиши мумкин. Келишмовчиликларни олдини олиш
мақсадида баҳоловчилар қайта ишлаб чиқариш ва ўрнини қоплаш усулларини
қўллаган ҳолда "қадрсизланиш", "эскириш" ва "амортизация" тушунчаларини ўрнини
қоплаш (қайта ишлаб чиқариш) нинг тўлиқ қийматига нисбатан
Do'stlaringiz bilan baham: |