1-мавзу. Мулк ва баҳолаш ҳақида умумий тушунчалар



Download 4,5 Mb.
Pdf ko'rish
bet19/228
Sana05.05.2023
Hajmi4,5 Mb.
#935580
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   228
Bog'liq
КМБ

қийматнинг 
йўқотилиши
маъносида қўллашлари мумкин. Бундай йўқотишлар жисмоний 
эскиришни, функционал ёки техник, ташқи кўринишдан эскиришини назарда тутиши 
мумкин. "Амортизацион устамалар" атамаси бухгалтерлар томонидан ретроспектив 
(тарихий) қиймат контекстида активларни ана шу устамалар ҳисобланган тамойилдан 
қатъий назар дастлабки сотиб олишидаги харажатларни қоплаш учун белгиланадиган 
чегирмаларни англатади. Баҳоловчи учун ҳисобланган эскириш ҳар доим бозор 
муносабатлари функцияси бўлиб хизмат қилади. Амортизацион устамалар ўз 
навбатида биринчи галда ҳисобчи томонидан қўлланиладиган амортизацияни 
ҳисоблашнинг муайян усулига боғлиқ бўлади ва ҳар доим ҳам бозорнинг аҳволини 
акс эттирмайди.
Кўчмас мулк объектига алоқадор бўлган “мулк” юридик атамаси бир вақтнинг 
ўзида кўчмас ва/ёки кўчириб бўладиган мулкнинг умумий белгиланиши сифатида 
қўллланилишини ҳисобга олсак, баҳолаш стандартларида бу тушунча кенг маънода 
ишлатилади. Бу контекстда уни ҳам жисмоний объектнинг ўзи, ҳам унга эгалик қилиш 
ҳуқуқи сифатида тушуниш мумкин. Бундан келишувга тўхтасак, баҳолаш жараёнининг 
умумий контекстида тушуниладиган мулкни бухгалтерия ҳисоби тавсифлари ва 
келишувлари доирасида тушуниладиган актив сифатидаги мулкдан фарқлай олиш 
лозим бўлади.
Баҳолаш жараёни бир-бири билан боғлиқ бўлган босқичлардан иборат бўлиб, 
уларнинг ижро этилиши муайян турдаги қийматни аниқлашга қаратилган.
Баҳолаш мақсадининг қўйилиши босқичида корхонанинг мулки идентификация 
қилинади, 
аниқланадиган 
қиймат 
тури 
белгиланади, 
баҳолаш 
санаси 
муайянлаштирилади. Баҳолаш ишларининг якуний мақсади бўлиб корхона 
мулкининг жорий қийматини аниқлаш ҳисобланади.
Умуман олганда мулкни баҳолаш бирдан-бир мақсад эмас, у эаглик қилиш 
ҳуқуқининг бошқа бировга ўтказилиши ёки давлат органлари томонидан бирорта 
ҳуқуқий актнинг бажарилиши билан боғлиқ бўлган бирорта муайян вазифани 
бажаришга бўйсундирилган бўлади. Баҳоловчи баҳолашни ўтказиш учун мақсад 
бўлиб ҳисобланадиган вазифани яхши билиши лозим, фақатгина ўшанда у керакли 
услубий инструментларни тўғри танлаб олиши мумкин бўлади.
Корхонанинг бутун мулки қийматини баҳолашга эҳтиёж туғиладиган энг 
характерли ҳолатларни кўрсатиб ўтамиз: 
1.
Қимматли қоғозлар бозорида корхона акцияларининг олди-сотдиси. 
Акционерлик мулки бўлган корхонани сотиб олиш ушбу корхона томонидан эмиссия 
қилинган акцияларнинг сотиб олинишини билдиради. Корхонани назорат қилиб 
туриш учун унинг барча акцияларини эмас, балки акцияларнинг назорат пакетини 
сотиб олиш етарли бўлади. Бироқ акцияларнинг назорат пакети ёки назорат 
қилмайдиган (миноритар) акциялар пакети сотиб олинишидан қатъий назар 
инвестор корхонанинг қийматини ва унинг сотиб олинаётган акциялар пакетидаги 
улушининг қийматини билганидагина ўзининг қарорига ишонган бўлади; 
2.
Ширкат хўжалиги ёки масъулияти чекланган жамиятнинг устав 


капиталидаги улушнинг олди-сотдиси. Аввалги ҳолдан фарқ қилиб, бу ерда улуш 
акциялар сони билан эмас, балки пул бирликлари билан ифодаланади; 
3.
Корхонанинг банкрот бўлиш вақтида ёки давлат корхонасининг 
хусусийлаштирилуви жараёнида амалга ошадиган танлов вақтида бутунлигича сотиб 
юборилиши; 
4.
Бутун корхонанинг ижарага берилиши. Қийматни баҳолаш ижара 
тўловини белгилаш ва ижарага берувчи томонидан ундан кейинги сотиб олишни 
(агар бу ижара шартномасида кўзда тутилган бўлса) амалга ошириш учун муҳим 
ҳисобланади; 
5.
Корхона эгалари томонидан қарор қабул қилиниши натижасида ёки 
корхона банкрот бўлганда арбитраж судининг қарорига кўра корхонанинг қайта 
ташкил этилиши (бирлашиши, ажратилиши, қўшиб олиниши ва ҳ.к.) ва тугатилиши; 
6.
Корхонани ривожлантиришнинг инвестицион лойиҳасини амалга 
ошириш. Бунда уни асослаш учун мулкнинг дастлабки қийматини билиш зарур 
бўлади. Хусусан бундай муаммо тўлов қобилиятига эга бўлмаган корхонани 
мустаҳкамлаш пайтида инвестор олдида юзага келади; 
7.
Корхонанинг бутун мулкини гаровга қўйиш орқали кредит олиш 
(ипотека). 
Корхонанинг кўчмас мулки қийматини баҳолаш қуйидаги ҳолатларда зарур 
бўлади: 
1.
Корхона кўчмас мулкининг бирор қисмини у ёки бу сабабларга кўра 
сотиб юбориш: фойдаланилмаётган ёки фойдаланишга номақбул бўлган ер 
участкалари, бинолар, иншоотлардан қутулиш учун; корхонанинг тўлов қобилиятига 
эга эмаслиги аниқланганида кредиторлар ёки солиқ хизматлари билан ҳисоб-китоб 
қилиш учун; муниципал ҳукумат органларининг жойни реконструкция қилиш ёки 
ижтимоий соҳани ривожлантириш мақсадидаги талабларини қондириш учун; суд 
қарорига кўра етказилган зарарни қоплаш даъволари бўйича ҳамкорлар билан 
ҳисоб-китоб қилиш учун ва ҳ.к.; 
2.
Корхона мулкининг бирор қисмини гаровга қўйиш орқали кредит олиш, 
яъни ипотека; 
3.
Корхона кўчмас мулкини суғурта қилиш ва шу боис суғурта қилинадиган 
мулк қийматини аниқлаш; 
4.
Кўчмас мулк қисмини ижарага бериш; 
5.
Мулк солиғини ҳисоблаш учун солиқ базасини аниқлаш; 
6.
Асосий фондларни қайта баҳолаш; 
7.
Корхона кўчмас мулкининг бироро қисмини бошқа яратилаётган 
корхона 
(масалан 
қўшма 
корхона) 
устав 
капиталига 
қўшиш 
сифатида 
расмийлаштириш; 
8.
Бирор инвестицион лойиҳани амалга ошириш бўйича бизнес-режани 
тузаётган пайтда корхона кўчмас мулкининг қийматини баҳолаш; 
9.
Харажатли ёндашувни қўллаган вақтда корхона умумий қийматини 
баҳолаш жараёнидаги оралиқ босқич сифатида корхона кўчмас мулкининг 


қийматини баҳолаш. 
Машиналар ва ускуналар қийматини баҳолаш қуйидаги ҳолатларда зарур бўлади: 
1.
Қуйидаги сабабларга кўра баъзи бир машиналарни, ускуналар 
бирликларини, жиҳозларни ва асбобларни сотиб юбориш: етарли даражада 
юклатилмайдиган, жисмоний ёки маънан эскирган, керак бўлмай қолган 
ускуналардан қутулиш учун; корхонанинг тўловга қодир эмаслиги аниқланганида 
кредиторлар билан ҳисоб-китоб қилиш учун; ускуналарни иқтисодий ва экологик 
мезонлар бўйича янада прогрессивроқ бўлган ускуналарга алмаштириш учун; 
2.
Хўжалик битимлари ва кредитни таъминлаш мақсадида кўчмас 
мулкнинг бир қисмини гаровга қўйишни расмийлаштириш; 
3.
Корхонанинг кўчириб бўладиган мулкини суғурталаш; 
4.
Машина ва ускуналарни тезкор ижарага бериш; 
5.
Асосий фондларнинг актив қисмини қайта баҳолаш; 
6.
Машина ва ускуналарнинг лизингини ташкил этиш; 
7.
Мулк солиғини ҳисоблашда асосий воситалар учун солиқ базасини 
аниқлаш; 
8.
Бирор машина ва ускуналар агрегатларини бошқа корхонанинг устав 
капиталига қўшилган улуш сифатида расмийлаштириш; 
9.
Бирор инвестицион лойиҳани амалга ошириш учун бизнес-режани 
ишлаб чиқаётган пайтда машиналар ва ускуналар қийматини баҳолаш; 
10.
Машиналар ва ускуналар қийматини корхонанинг умумий қийматини 
баҳолашдаги оралиқ босқич сифатида баҳолаш. 
Индивидуал корхонанинг ва унинг маҳсулотларининг фирма (товар) белгиларини 
ёки бошқа воситаларининг қийматини баҳолаш қуйидаги ҳолатларда амалга 
оширилади: 

уларни қайтадан сотиб олиш вақтида, бошқа фирма томонидан 
сотиб олинганида; 

сотиш 
бозори 
кенгайиб, 
сотувлар 
ҳажми 
ошганда 
янги 
компанияларга франшиза берилаётган пайтда; 


Download 4,5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   228




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish