1-мавзу. Молиянинг моҳияти ва функциялари 1-мавзу. Молия ва давлатнинг вужудга келиши



Download 188,4 Kb.
bet18/31
Sana23.02.2022
Hajmi188,4 Kb.
#178089
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   31
Bog'liq
1-7 мавзулар

5-савол баёни. Ҳозирги пайтда Молия вазирлигининг марказий аппаратида қуйидаги бош бошқармалар ва бошқармалар бўлиши мумкин:

  • Давлат ривожлантириш дастурларини молиялаштириш департаменти;

  • Тариф сиёсати ва давлат корхоналирини ислоҳ қилиш департаменти;

  • Давлат иштирокидаги тижорат банкларини ислоҳ қилишни мувофиқлаштириш бошқармаси;

  • Арзон уй-жой қуриш ва давлат мақсадларини молиялаштириш ва молия бозори воситаларини ривожлантириш бошқармаси;

  • Суғурта бозорини ривожлантириш агентлиги;

  • Давлат бюджети бош бошқармаси;

  • Халқаро молиявий муносабатлар бошқармаси;

  • Мудофаа, ҳуқуқ-тартибот органлари ва бошқа соҳаларни молиявий таъминлаш бошқармаси;

  • Бюджет-солиқ тадқиқотлари институти;

  • Давлат асллик даражасини белгилаш палатаси;

  • Ҳудудлар молияси бош бошқармаси;

  • Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳасини молиявий тартибга солиш бошқармаси;

  • Истеъмол бозори, транспорт, алоқа ва туризм соҳаларини молиявий тартибга солиш бош бошқармаси;

  • Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш бошқармаси;

  • Ижтимоий соҳа ва фанни молиялаштириш бош бошқармаси;

  • Давлат органлари, прокуратура ва суд тизими фаолиятини молиявий таъминлаш бошқармаси;

  • Пенсия жамғармаси;

  • Маъмурий бинолардан фойдаланиш бошқармаси;

  • Солиқ-божхона сиёсати ва даромадларни прогнозлаштириш департаменти;

  • Бухгалтерия ҳисоби ва аудит услубиёти бошқармаси;

  • Алкогол ва тамаки бозорини тартибга солиш инспекцияси;

  • Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилиги;

  • Давлат ташқи ва ички қарзи департаменти;

  • Халқаро рейтинг ва индекслар билан ишлаш бошқармаси;

  • “Ахборот-ҳисоблаш маркази” ДУК;

  • Молия органлари ва бюджет ташкилотлари молия-ҳисоб бўлимлари ходимларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш ўқув маркази;

  • Агросаноат мажмуаси ва атроф-муҳофаза қилиш молияси бошқармаси;

  • Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармаси.

Молия вазирлигининг муҳим бўлинмаси Ғазначилик тизими бўлиб, у давлат бюджетининг касса ижросини таъминлашда масъулдир. Молиявий бошқарувга бевосита дахлдор бўлган Ғазначилик тизимининг асосий вазифалари таркибига қуйидагилар киради:

  • мамлакат бюджетининг ижросини ташкил қилиш, амалга ошириш ва назорат қилиш;

  • кассанинг ягоналиги принципидан келиб чиқиб, Хазиначиликнинг банкдаги ҳисоб варақларида бўлган бюджет даромадлари ва харажатларини бошқариш;

  • давлат нобюджет фондларининг молиявий ижросини таъминлаш;

  • давлат молиявий ресурсларининг ҳажмларини қисқа муддатли башоратлаш ва уларни оператив бошқариш;

  • Марказий банк билан биргаликда давлатнинг ички ва ташқи қарзларини бошқариш ва унга хизмат қилиш (кўрсатиш);

  • бюджет бўйича ҳукуматнинг молиявий операциялари тўғрисида ва шунингдек, мамлакат бюджет тизимининг аҳволи тўғрисида қонунчилик ва ижроия органларига ҳисоботни тақдим этиш;

  • ва бошқалар.

Мамлакатнинг Марказий банки молиявий сиёсат ва унинг таркибий қисми бўлган пул-кредит сиёсатини амалга оширишда муҳим роль ўйнаб, у Хазиначилик тизими органлари билан биргаликда бюджетнинг касса ижросини таъминлайди ва бошқа кредит институтларининг фаолиятини назорат қилади.
Молиявий бошқарув тизимида Давлат солиқ қўмитаси ва унинг қуйи органлари ҳам муҳим роль ўйнаб, улар ёрдамида солиқлар, йиғимлар ва бошқа тўловларнинг тўғри ҳисобланиши, уларнинг тегишли бюджет фондларига тўлиқ ва ўз вақтида ўтказилиши устидан назорат амалга оширилади. Шунга мувофиқ равишда молиявий бошқарувга оид Давлат солиқ қўмитаси ва унинг қуйи органлари қуйидаги вазифаларни бажаради:

  • бюджетга ва нобюджет фондларга солиқлар, йиғимлар ва тўловларнинг тўғри ҳисобланиши, тўлиқ ва ўз вақтида ўтказилиши масалалари бўйича молиявий қонунчил2икка қай даражада риоя этилаётганлигини назорат қилиш;

  • солиқ тўловчиларни ҳисобга олиш ва уларни текшириш;

  • молия органларига ва хазиначиликка солиқлар ва бошқа тўловларнинг ҳақиқатдаги тушумлари тўғрисида ҳар ойда маълумот тақдим этиш;

  • ортиқча тўланган солиқ суммаларини ва солиқ тўловчилардан нотўғри ундирилган жарима ва пеняларни эгаларига қайтариш бўйича тегишли ишларни амалга ошириш;

  • ва бошқалар.

Давлат божхона қўмитаси ва унинг тегишли органлари молиявий бошқарув тизимида ўзига хос бўлган ўринга эга. Улар божхона божларининг ўз вақтида тушиши учун масъул ҳисобланади ва бу борада қуйидаги асосий вазифалар уларнинг зиммасига юклатилган:

  • божхона органлари томонидан ундириладиган солиқлар бўйича солиқ текширувларини амалга ошириш;

  • божхона органлари томонидан ундириладиган солиқларни ҳисоблаш ватўлаш билан боғлиқ бўлган ҳужжатларни текшириш;

  • солиқ қонунчилигини бузганлиги ёки унга тўлиқ риоя қилмаганлиги учун солиқ тўловчиларнинг банкдаги операцияларини тўхтатиб туриш;

  • солиқ қонунчилигида кўзда тутилган жарима ва боқимандаларни ундириш;

  • ва бошқалар.

Ўз навбатида, Давлат мулки қўмитаси молиявий бошқарувга оид носолиқли характерга эга бўлган даромадларни (ижара ҳақи, давлат мулкини сотишдан келадиган даромадлар ва бошқаларни) олиш мақсадида давлат мулкини бошқаришни ташкил қилади.
Қимматли қоғозлар бўйича комиссия фонд бозори иштирокчиларининг фаолиятини назорат қилиб, бюджет фондига тушувчи тушумларнинг ортишига ўз таъсирини кўрсатади.


Download 188,4 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   31




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish