1-мавзу. Молиянинг моҳияти ва функциялари 1-мавзу. Молия ва давлатнинг вужудга келиши



Download 188,4 Kb.
bet31/31
Sana23.02.2022
Hajmi188,4 Kb.
#178089
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   31
Bog'liq
1-7 мавзулар

Давлат бюджетининг харажатлари умумий молиявий категория бўлган бюджетнинг кўринишларидан бири бўлиб, унга тегишли бўлган умумий хусусиятларга эгадир. Яъни улар тақсимлаш характерига эга, ифодаланишнинг пул шакли хос, пул фондларининг амал қилиши билан боғланган ва давлат томонидан ташкил қилинади. Шу билан биргаликда Давлат бюджетининг харажатлари бир бутуннинг ўзига хос қисми бўлганлиги учун улар давлатнинг марказлаштирилган пул фондлари маблағларидан фойдаланиш ва тегишли фондларни шакллантириш билан боғлиқдир. Бу тақсимлаш муносабатларининг моддий-буюмлашган шакли турли соҳаларга йўналтирилаётган бюджет маблағларининг ҳаракатидан иборат.
Давлат бюджетининг харажатлари харажатларнинг конкрет турлари орқали намоён бўлади. Бюджет харажатлари конкрет турларининг хилма-хиллиги эса, ўз навбатида, қуйидаги омилларнинг мавжудлиги билан белгиланади: давлатнинг иқтисодий табиати ва функциялари; мамлакатнинг ижтимоий-иқтисодий тараққиёт даражаси; бюджетнинг миллий иқтисодиёт билан боғланганлиги; иқтисодий муносабатларнинг ривожланганлик даражаси; бюджет маблағларининг намоён бўлиш шакллари ва ҳ.к.
Жамиятнинг иқтисодий ҳаётида бюджет харажатларининг роли ва аҳамиятини аниқлаш учун уларни маълум белгиларга кўра туркумлаштириш мақсадга мувофиқ. Улар ўзларининг иқтисодий мазмуни, ижтимоий такрор ишлаб чиқаришдаги роли, ишлаб чиқариш тармоқлари ва фаолият турлари, ижтимоий мўлжалланганлиги бўйича ва маълум мақсадларига кўра алоҳида гуруҳларга ажратилиши мумкин.
Иқтисодий мазмунига кўра Давлат бюджетининг харажатлари капитал ва жорий харажатларга бўлинади.
Бюджетнинг капитал харажатлари инновацион ва инвестицион фаолиятга йўналтирилган харажатлардир. Бу харажатларнинг таркибига:
а) тасдиқланган инвестицион дастурга мувофиқ ҳаракатдаги ёки янгидан ташкил этилаётган юридик шахсларга инвестициялар учун мўлжалланган харажатлар;
б) юридик шахсларга инвестицион мақсадлар учун бюджет кредитлари сифатида бериладиган маблағлар;
в) кенгайтирилган такрор ишлаб чиқариш билан боғлиқ бўлган капитал таъмирлашни амалга ошириш харажатлари ва шу билан боғлиқ бўлган бошқа харажатлар;
г) амалга оширилиши давлат мулкига тегишли бўлган мулкни ошириш ёки уни янгидан яратишга олиб келадиган харажатлар;
д) Давлат бюджети харажатларининг иқтисодий туркумланишига мувофиқ бюджетнинг капитал харажатлари таркибига киритиладиган бошқа харажатлар.
Республика бюджетидангина молиялаштириладиган харажатларга қуйидагилар киради:
а) Ўзбекистон Республикаси Президенти, Олий Мажлис Сенати, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси, Марказий сайлов комиссияси, ижроия ҳокимиятнинг республика ва ҳудудий органлари фаолиятини таъминлаш билан боғлиқ бўлган харажатлар ва умумдавлат бошқаруви характеридаги бошқа харажатлар;
б) республика суд, прокуратура, ҳуқуқ-тартибот органлари тизими;
в) умумдавлат манфаатлари учун халқаро фаолиятни амалга ошириш;
г) миллий мудофаа ва давлатнинг хавфсизлигини таъминлаш, саноатнинг мудофаа тармоқлари конверсиясини амалга ошириш;
д) фундаментал тадқиқотлар ва илмий-техника тараққиётини молиялаштириш;
е) темир йўл, ҳаво ва дарё транспортини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш;
ё) иқтисодиётнинг базавий тармоқларини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш;
ж) республика ёки давлат ҳокимияти органлари тасарруфида бўлган муассасаларни сақлаш;
и) республика мулкини шакллантириш;
й) ЎРнинг давлат қарзига хизмат қилиш ва уни қайтариш;
к) давлатнинг қимматбаҳо металлари ва моддий захираларини тўлдириш;
л) сайловлар ва референдумлар ўтказиш;
м) ҳукумат инвестицион дастурларини молиялаштириш;
н) республика ҳукуматининг қарорлари бажарилишини таъминлаш;
о) республика субъектларини молиявий қўллаб-қувватлаш;
п) бошқа харажатлар.
Бозор иқтисодиёти шароитида Давлат бюджетининг харажатлари унинг даромадлари билан узвий боғлангандир. Бундай ўзаро боғлиқлик харажатларнинг миқдорий жиҳатдан даромадларга мувофиқ келиши ва уларнинг бир-бирига ўзаро таъсир кўрсатиши орқали ифодаланади. Бир томондан, аксарият ҳолларда, бюджет харажатларининг ҳажми бюджет даромадларининг ҳажми билан чекланади. Ўз навбатида, бюджет даромадларининг ҳажми эса давлатнинг иқтисодий имкониятлари билан аниқланади. Шунинг учун ҳам бу ерда бюджет харажатларининг шундай ҳажмини ва миллий хўжаликда пул фондларини шакллантиришда бюджет маблағларидан фойдаланишнинг шундай муддатларини ўрнатиш керакки, улар минимал харажатлар қилиб максимал самарага эришиш орқали давлат олдидаги ижтимоий-иқтисодий вазифаларни муваффақиятли бажарилишини таъминласин. Бошқа томондан эса, ишлаб чиқаришнинг ўсишига ижобий таъсир қилиш, илмий-техника тараққиётини тезлаштириш ва миллий хўжаликдаги пропорцияларни оптималлаштириш орқали Давлат бюджетининг харажатлари унинг даромадлари даражасининг ортишига ўз таъсирини кўрсатади.

1 Ўзбек тилининг изоҳли луғати: 80 000 дан ортиқ сўз ва сўз бирикмаси. Ж.2. Е – М // Таҳрир ҳайъати: Т.Мирзаев (раҳбар) ва бошқ.; Ўз.Р ФА Тил ва адабиёт ин-ти. – Т.: “Ўзбекистон миллий энциклопедияси” Давлат илмий нашриёти, 2006. – Б. 611.

2 Ўша манба, – Б. 610- ва 611.

3 Финансы, денежное обращение и кредит. Учебник / Под ред.проф. В.К.Сенчагова, проф.А.И.Архипова. –М.: Финансы и статистика, 1999. с.25.

4 Финансы. Учебник для вузов / Под ред. проф. М.В.Романовского, О.В.Врублевской, Б.М.Сабанти. – М.: Финансы и статистика, 2000. – С. 44.

5 Витте С.Ю. Конспект лекций о народном и государственном хозяйстве. – М.: Финансы и статистика, 1997. – С. 4.

6 Бир вақтнинг ўзида молиянинг функциялари хусусида молиячи-олимлар ўртасида ҳамон бир тўхтамга келингани йўқлигини ҳам қайд этиб ўтиш керак. Айрим иқтисодчи-олимларнинг фикрича, молиянинг функциялари 2тадан 10тагача тебраниб боради. Масалан, Россия Федерацияси Президенти ҳузуридаги Россия Давлат хизмати академияси иқтисодчи-олимларининг фикрига мувофиқ молиянинг асосий функциялари қуйидагилардан иборат: тақсимлаш ва қайта тақсимлаш; рағбатлантириш (тартибга солиш); назорат; такрор ишлаб чиқариш; такрор ишлаб чиқаришнинг барча даражаларида унинг жараёнларини пул маблағлари билан таъминлаш. (Қаранг: Финансы, налоги и кредит. Учебник. Изд. 2-е, доп. и перераб. /Под ред. д.э.н., проф. И.Д.Мацкуляка. – М.: Изд-во РАГС, 2007. с.21).



7 Т. С. Маликов, П.Т.Жалилов. Бюджет-солиқ сиёсати. –Т., Академнашр, 2011. – 23-б.

8 Айрим иқтисодчи олимларнинг фикрича, молиявий назорат тизими ўз ичига қуйидагиларни олади: давлат молиявий назорати; контрагентлар билан молиявий-ҳисоб-китоб муносабатлари жараёнидаги назорат; нодавлат молиявий назорати. (Қаранг: Финансы, налоги и кредит. Учебник. Изд. 2-е, доп. и перераб. /Под ред. д.э.н., проф. И.Д.Мацкуляка. – М.: Изд-во РАГС, 2007. с.23).



9 “Давлат бюджетининг даромадлари” ибораси бюджетга ундирилаётган солиқлар, тўловлар, божлар, ажратмалар ва бошқа шунга ўхшаш барча даромадларни ўз ичига олади.

Download 188,4 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   31




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish