1-мавзу. Молиянинг моҳияти ва функциялари 1-мавзу. Молия ва давлатнинг вужудга келиши



Download 188,4 Kb.
bet26/31
Sana23.02.2022
Hajmi188,4 Kb.
#178089
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   31
Bog'liq
1-7 мавзулар

3-савол баёни. Молиявий назорат қиймат шаклида амалга ошириладиган назорат бўлганлиги учун ижтимоий такрор ишлаб чиқариш жараёнининг барча соҳаларида амалга оширилади ва пул фондлари ҳаракатининг барча жараёнларида, шу жумладан, молиявий натижаларни идрок этиш жараёнида ҳам кузатилади. Шунинг учун ҳам молиявий назоратнинг объекти пул муносабатлари ҳисобланади.
Молиявий назоратнинг предмети қуйидаги молиявий кўрсаткичлардан иборат:

  • турли даражадаги бюджетларнинг даромадлари ва харажатлари;

  • солиқ тўловларининг ҳажмлари (миқдорлари, ўлчамлари);

  • хўжалик юритувчи субъектларнинг даромадлари;

  • хўжалик юритувчи субъектларнинг муомала харажатлари;

  • таннарх ва фойда;

  • уй хўжаликларининг даромадлари ва харажатлари ва бошқалар.

Молиявий назоратнинг предмети ҳисобланган юқоридаги кўсаткичларнинг кўплари ҳисобли кўрсаткичлар ҳисобланади ва бу нарса, ўз навбатида, уларнинг амалдаги норматив ҳужжатларга мувофиқ равишда ҳисобланишининг тўғрилиги ва ишончлилигини текширишни (назорат қилишни) тақоза этади.
Молиявий назорат молия функцияларининг амалга оширилиш шакли бўлиб хизмат қилади. У ҳам давлатнинг ва ҳам бошқа барча иқтисодий субъектларнинг манфаатлари ва ҳуқуқларини таъминлашга қаратилган.
4-савол баёни. Ўзбекистон Республикаси Бюджет Кодексининг “Бюджет тизими бюджетларининг ижросини назорат қилиш” деб номланган IX бўлим 26-27-боблари Давлат молиявий назорати ва бу борадаги муносабатларга бағишланган (170-186-моддалар).
Давлат молиявий назорати бюджет тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг молиявий назорат объектлари томонидан бузилиши ҳолларини аниқлаш, бартараф этиш ва унга йўл қўймаслик, шунингдек бюджет соҳасида коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш мақсадида давлат молиявий назорат органлари томонидан амалга оширилади.
Давлат молиявий назорати:
республика даражасида – Ўзбекистон Республикаси республика бюджетининг, давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг ва Ўзбекистон Республикаси республика бюджетидан молиялаштириладиган бюджет ташкилотлари ва бюджетдан ташқари жамғармаларининг шакллантирилиши ҳамда ижро этилиши устидан;
маҳаллий даражада – Қорақалпоғистон Республикаси бюджетининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетларининг, Қорақалпоғистон Республикаси бюджетидан, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетларидан молиялаштириладиган бюджет ташкилотлари ва бюджетдан ташқари жамғармаларининг шакллантирилиши ҳамда ижро этилиши устидан назоратни амалга оширади.
Давлат молиявий назорат органлари давлат молиявий назоратини давлат молиявий назорат органлари ёки ваколатли орган томонидан тасдиқланадиган назорат қилиш йиллик режаларига мувофиқ амалга оширади.
Айрим ҳолларда режадан ташқари давлат молиявий назоратини амалга оширишга:

  • Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг;

  • давлат молиявий назорат органига бюджет тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилганлиги фактлари тўғрисида маълумотлар келиб тушган ҳолларда давлат молиявий назорат органлари раҳбарларининг қарорлари асосида амалга оширилади.

Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва унинг тасарруфидаги ваколатли органлар давлат молиявий назорат органларидир.
Давлат бюджетининг ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг даромадлари қисми бўйича давлат молиявий назорати берилган ваколатлар доирасида давлат солиқ хизмати органлари томонидан амалга оширилади.
Давлат молиявий назоратини ўтказишнинг қонунийлиги ва мустақиллиги, шунингдек давлат молиявий назорати натижаларининг ишончлилиги ва холислиги давлат молиявий назоратининг принципларидир.
Давлат молиявий назорати тафтиш, текшириш (шу жумладан бюджет тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг аввалги тафтишда ёки текширишда аниқланган бузилиши ҳолларини бартараф этиш юзасидан назорат тартибидаги текшириш) ва ўрганиш шаклида амалга оширилади.
Давлат молиявий назоратининг турлари қуйидаги:

  • дастлабки назорат – молиявий операциялар бажарилгунига қадар ғазначилик бўлинмалари ва молия органлари томонидан амалга ошириладиган;

  • жорий назорат – молиявий операциялар бажарилиши жараёнида ғазначилик бўлинмалари, молия органлари ва давлат солиқ хизмати органлари томонидан амалга ошириладиган;

  • якуний назорат – молиявий операциялар бажарилганидан сўнг давлат молиявий назорат органлари томонидан амалга ошириладиган назоратлардир.


Download 188,4 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   31




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish