1-мавзу. Молиянинг моҳияти ва функциялари 1-мавзу. Молия ва давлатнинг вужудга келиши



Download 188,4 Kb.
bet28/31
Sana23.02.2022
Hajmi188,4 Kb.
#178089
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   31
Bog'liq
1-7 мавзулар

1-савол баёни. Давлат бюджети кишилик жамияти тараққиётининг маълум бир босқичида пайдо бўлган. Унинг вужудга келиши, энг аввало, сиёсий ташкилот сифатида давлатнинг вужудга келиши билан бевосита боғлиқдир. Ҳар бир давр ижтимоий тузумига тегишли бўлган ишлаб чиқариш муносабатларининг асосий белгилари давлат фаолияти ва бюджетнинг тақсимлаш механизми сифатидаги мазмунини белгилаб беради.
Ҳозирги шароитда давлат бюджети ижтимоий (ишлаб чиқариш) муносабатларнинг бир қисмини ифода этиб, давлатнинг ихтиёрига мамлакатда яратилган ялпи ички маҳсулот – миллий даромаднинг нисбатан каттагина қисмини тўплаш ва уни жамият тараққиётининг турли соҳаларини (иқтисодиёт, маориф, соғлиқни сақлаш, фан, маданият, ижтимоий таъминот, бошқарув, мудофаа ва бошқалар) ривожланишига йўналтириш имконини берадиган муҳим тақсимлаш инструменти (воситаси)дир.
Моҳиятига кўра давлат бюджети мамлакат молия тизимининг таркибий қисми бўлиб, шунга мос равишда молия тизимига доир барча белги (хусусият)ларга эга ва унга тегишли бўлган барча функцияларни бажаради. Бир вақтнинг ўзида, давлат бюджети фақат ўзига хос бўлган характерли хусусиятларга ҳам эгадирки, улар ўз навбатида, давлат бюджетини молия тизимининг бошқа бўлинмаларидан ажратиб туради ва унда марказий ўринни эгаллашга имкон беради. Унинг ана шундай хусусиятларидан бири бевосита давлатга тегишли эканлигидир. Ҳақиқатдан ҳам ҳар бир мамлакатда давлат барча молиявий муносабатларнинг ташкилотчиси бўлса-да, унинг бу хислати, яъни мамлакатнинг моддий ва молиявий ресурсларни асосий тақсимловчи сифатидаги роли фақат бюджетда катта куч билан намоён бўлади.
Давлат бюджети молиянинг таркибий қисми сифатида, унинг бошқа бўлинмалари сингари икки хил функцияни бажаради:

  1. тақсимлаш;

  2. назорат.

Бюджет орқали тақсимлаш жараёни кўп босқичда амалга оширилади. Агар унинг биринчи босқичи иқтисодиёт соҳаларида (бирламчи тақсимлаш) амалга оширилса, бюджет орқали ялпи ички (миллий) маҳсулотнинг иккиламчи тақсимланиши (қайта тақсимланиши) содир бўлади. Унинг учинчи босқичи (бюджетдан молиялаштириш) иқтисодиёт ва ижтимоий соҳаларнинг бўлинмаларини қамраб олади. Бироқ тақсимланаётган ялпи ички (миллий) маҳсулотнинг айрим элементлари бюджет орқали кўп марталаб ҳам тақсимланиши мумкин. Масалан, ижтимоий соҳа ташкилотларининг ижтимоий суғурта фондига тўловлари бюджетли тақсимлашнинг маҳсулидир. Чунки бу соҳа ташкилотларида иш ҳақи фонди бюджетдан молиялаштириш асосида вужудга келади. Лекин тақсимлашнинг иккинчи босқичидан ўтиб, улар яна ижтимоий суғуртага ажратмалар шаклида бюджетга келиб тушади.
Давлат бюджетининг назорат функцияси ҳам ўзига хос хусусиятларга эга. Бюджетнинг миллий иқтисодиёт билан узвий боғлиқлиги такрор ишлаб чиқаришнинг барча бўлинмаларида аҳволнинг қандайлиги тўғрисида маълумотлар билан доимий таъминлаб туради.
Объектив равишда бюджетга хос бўлган назорат функцияси фаолиятнинг барча соҳаларида давлат томонидан кенг қўлланилади. Бюджетни режалаштириш жараёнларида ва уни ижро этишда субъектлар фаолиятининг барча томонлари текширилиши ёки назорат қилиниши мумкин. Бундай назорат, одатда, қуйидаги мақсадларни кўзда тутади:
1)давлат бюджетининг даромадларини ошириш учун пул маблағларини жалб қилиш;
2) маблағларни сарфлашнинг қонунийлигини таъминлаш;
3)молиявий (бюджет) механизм орқали ишлаб чиқаришнинг самарадорлигини ошириш.
Давлат бюджетининг функциялари унинг иқтисодий мазмун-моҳиятини ифода этиб, бюджетни режалаштириш жараёни ва уни ижро этишда ўзини намоён этади.
Давлат бюджетининг иккала функциясидан фойдаланиш натижасида бюджет механизми вужудга келади. Бюджет механизми дейилганда, одатда, фақат молиявий ресурсларни давлатнинг қўлида йиғиш ва уларни бюджет каналлари бўйича тақсимлашнинг амалдаги тизими назарда тутилмасдан, балки такрор ишлаб чиқаришнинг барча босқичларига бу жараённинг фаол таъсири ҳам тушунилади.

Download 188,4 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   31




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish