1-мавзу. Молиянинг моҳияти ва функциялари 1-мавзу. Молия ва давлатнинг вужудга келиши



Download 188,4 Kb.
bet1/31
Sana23.02.2022
Hajmi188,4 Kb.
#178089
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   31
Bog'liq
1-7 мавзулар


1-мавзу. Молиянинг моҳияти ва функциялари
1.1-мавзу. Молия ва давлатнинг вужудга келиши
Режа:

  1. Молия ва давлатнинг вужудга келиши, унинг ресурсларга бўлган

эҳтиёжининг ривожланиши.

  1. Мамлакат иқтисодиётининг аҳволи ва молия. Молиянинг моддий

мазмуни. Молия иқтисодий категория сифатида.

  1. Товар-пул, тақсимлаш, қайта тақсимлаш муносабатлари ва молия.

Молиянинг ижтимоий-иқтисодий моҳияти, тараққиёт қонуниятлари, товар-пул муносабатларининг қамраб олиш соҳаси ва ижтимоий такрор ишлаб чиқаришдаги роли, жамиятнинг иқтисодий тизими, давлатнинг табиати ва функциялари билан белгиланиши.

  1. Молиянинг ижтимоий-иқтисодий моҳиятини ифодаловчи таъриф.



1-савол баёни. “Молия” арабча сўз бўлиб, ўзбек тилида энг умумий тарзда “пул маблағлари” маъносини англатади. Бу сўз она тилимизда ишлатилишининг қуйидаги кўринишлари мавжуд:

  • мақсадли пул фондларини ҳосил этиш, жамлаш, тақсимлаш ва ишлатиш юзасидан пайдо бўладиган иқтисодий муносабатлар мажмуи; пул маблағларини шакллантириш, тақсимлаш, уларни сарф қилиш тизими (масалан, молия йили, молия капитали, молия тизими);

  • бирор шахс, оила, жамоа, муассаса, ташкилот ёки давлат тасарруфидаги пул маблағлари (масалан, корхона молияси);

  • шундай (молия) ишлар(и) билан шуғулланувчи давлат органи (сўзлашув тилида)1.

Араб тилидаги “мол”, яъни “бойлик, мулк; пул жамғармаси”, шунингдек, “молият”, яъни “пул маблағлари; солиқ” сўзлари ҳам молияга дахлдордир2.
Ўзининг луғавий маъноси жиҳатидан “молия” сўзи французча “finance”, лотинча “financia” ва русча “финансы” сўзларининг эквиваленти ёки маълум маънода, синоними ҳисобланиб, энг аввало, “даромад”, “пул маблағлари” ёки “тўлов” деган маъноларда ҳам ишлатилади. “Молия” атамасининг келиб чиқиши хусусида иқтисодий адабиётларда турлича қарашлар, тасаввурлар мавжуд. Айрим муаллифларнинг фикрича, бу атама ХIII-ХIV асрларда Италиянинг савдо шаҳарларида вужудга келиб, кейинроқ халқаро майдонга тарқалган ҳамда аҳоли ва давлат ўртасидаги пул муносабатлари тизими билан боғланган тушунчани ўзида мужассам этган3.
Бошқа муаллифларнинг фикрига қараганда, бу атама муомалага 1577 йилда “Давлат ҳақида олти китоб” асарини нашр эттирган француз олими Ж.Боден томонидан киритилган4. Молия давлатнинг вужудга келиши ва унинг ресурсларга бўлган эҳтиёжининг ривожланиши билан доимий (узлуксиз) товар-пул муносабатлари шароитида пайдо бўлади. Давлатнинг мавжудлиги яратилаётган иқтисодий (моддий) неъматларни тақсимлаш ва қайта тақсимлаш бўйича олий ҳокимият органи (шахси) сифатида давлат ва такрор ишлаб чиқариш муносабатларининг бошқа иштирокчилари (субъектлари) ўртасида маълум бир муносабатларнинг ўрнатилишини тақоза этади. Хусусан, ана шу муносабатлар “молия” тушунчаси орқали ифодаланади.
Натурал муносабатлар устунлик қилган жамиятларда тақсимлаш ва қайта тақсимлаш жараёнлари натурал солиқлар ва турли кўринишдаги шахсий тўланмалар характерига эга бўлади. Товар-пул муносабатларининг ривожланиши тақсимлаш ва қайта тақсимлаш муносабатлари шаклларининг ўзгаришига олиб келади – улар кўпроқ равишда пул характерига эга бўлади. Бироқ бу муносабатларнинг мазмун-моҳияти принципиал жиҳатдан кескин ўзгармай қолаверади.
Замонавий тасаввурдаги “молия” тушунчасини давлат хазинасининг алоҳидалашуви ва давлат бюджетининг вужудга келиши босқичига киритиш мумкин.
Қайд этиш лозимки, молия ва молиявий муносабатларнинг моҳияти ҳақидаги тасаввурлар вақт ўтиши билан ўз кўринишини ўзгартириб борган. Иқтисодий категория саналган молия тўғрисидаги қарашларнинг ХVII асрнинг охиридан ХIХ асрнинг охиригача трансформацияланиши С.Ю.Виттенинг асарида қуйидагича ифодаланган: “ХVII асрнинг охирларида “молия” сўзи орқали давлатнинг барча мулки ва умуман олганда, давлат хўжалигининг бутун ҳолати тушунила бошланди. Давлатнинг ихтиёрида бўлган моддий маблағларнинг бутун тўплами – унинг даромадлари, харажатлари ва қарзлари - маъносида бу сўз ҳозир ҳам тушунилаяпти. Шундай қилиб, молия ҳақидаги фанни давлатнинг моддий эҳтиёжларини энг яхши қондириш усули тўғрисидаги фан деб аниқ белгилашимиз мумкин”5.
Корпоратив типдаги (устав капиталининг ҳиссали акционерлик шаклидаги) миллий ва трансмиллий ташкилотларнинг вужудга келиши билан боғлиқ ҳолда товар ишлаб чиқаришнинг йирик масштабларда ривожланиши такрор ишлаб чиқариш жараёниннинг турли иштирокчилари ўртасида пул маблағларини жалб қилиш, улардан фойдаланиш ва уларни тақсимлаш методлари ҳамда усулларининг такомиллашувига олиб келади. Товарлар ҳаракатидан алоҳидалашган (ажралган) пул маблағларининг ҳаракати масалалари бу тақсимлаш жараёнларида алоҳида аҳамият касб этади. Улар бир томондан, кредитнинг турли шакллари ва иккинчи томондан, турли субъектлар ўртасида ЯИМ қийматини тақсимлаш ва қайта тақсимлаш билан боғлиқдир. Бир вақтнинг ўзида, уларнинг ҳар бири амалдаги ҳуқуқий нормалар ёки ишбилармонлик айланмасининг тартибига мувофиқ ишлаб чиқарилган маҳсулотидан ўз ҳиссаларини олишга даъво қиладиларки, бу молиявий муносабатларнинг соҳасидир.

Download 188,4 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   31




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish