1-мавзу: маркетингнинг моҳияти, мақсади ва вазифалари режа


Маркетинг ахбороти манбалари



Download 0,49 Mb.
bet19/69
Sana25.02.2022
Hajmi0,49 Mb.
#260097
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   69
Bog'liq
Маркетинг (копия).

3. Маркетинг ахбороти манбалари

Бирламчи маркетинг ахбороти, одатда, махсус тадқиқотларнинг маҳсули ҳисобланади. Иккиламчи ахборотни олганда эса массивнинг асосий қисмини фирмалар ҳақидаги маълумотлар ташкил қилади. Улар биринчи навбатда қуйидаги вазифаларни ечиш учун керак:



  • энг рақобатбардош товарни ёки хизматни аниқлаш;

  • рақобатчи фирмалар, уларнинг стратегияларини аниқлаш;

  • нейтрал фирмаларни аниқлаш;

  • оптимал стратегияни ишлаб чиқиш.

  • Иккиламчи ахборотнинг доимий манбалари қуйидагилар:

  • статистика идораларининг ахборот материаллари;

  • давлат бошқаруви органларининг ахборот материаллари;

  • савдо палаталари, ассоциация, бирлашмаларнинг ахборотлари;

  • халқаро ташкилотлар, банкларнинг нашрлари;

  • махсус китоб ва журналлар;

  • даврий матбуот маълумотлари; маълумот берувчи адабиётлар;

  • йирик фирмаларнинг нашрлари; компютер тармоқларининг ресурслари.

Харидор талаби ва савдо конъюнктурасининг ривожланиши ҳақидаги статистик ахборотларнинг энг муҳим манбаларидан бири амалдаги статистика ва бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботларининг маълумотлари ҳисобланади. Талабни ўрганадиган хизматларнинг ташкилий бўйсуниши ва фаолияти соҳасига боғлиқ ҳолда таҳлил учун бирламчи ҳисоб ва ҳисобот маълумотлари ёки давлат статистика органлари ва бошқа вазирликлар ва муассасалар томонидан ишлаб чиқилган йиғма статистик кўрсаткичлар ишлатилиши мумкин.
Аҳолининг даромадлари ва харажатлари, халқ истеъмолининг баъзи товарларини ишлаб чиқариш, чакана савдога товарларнинг келиб тушиши, товар айланувининг умумий ҳажми ва товар таркиби, савдодаги товар захиралари, чакана нархларнинг ўзгаришини тавсифлайдиган кўрсаткичлар тизими кенг миқёсда ишлатилиши мумкин.
Кўрсаткичлар тизими ичида энг муҳими товар айлануви ва товар захиралари ҳақидаги маълумотлардир. Бу маълумотлар таҳлили талабнинг ва савдо конъюнктурасининг ривожланишидаги асосий тенденцияларни аниқлаш имконини беради. Улар асосида, одатда, товар гуруҳлари бўйича амалга оширилган талабнинг миқдори ва ички гуруҳий таркибини ўрганадилар. Чакана товар айлануви таркиби бўйича материаллар жуда юқори қимматга эга ва маълум давр ичида унинг таркиби ўзгаришини ўрганишда таянч бўлиб ҳисобланади. Улар, шунингдек, ассортимент жиҳатидан сотилишлар ҳажмини таҳлил қилишда асосий рол ўйнайди. Товар айлануви таркибининг таҳлили истеъмолчилар талабининг қондирилишини ва товарлар ассортименти қай даражада кенгайишини аниқлашга ёрдам беради. Статистик ҳисобот маълумотларига кўра талабнинг ривожланишидаги тенденциялар, алоҳида гуруҳлар бўйича унинг таркибидаги силжишлар, мавсумий тебранишлар ва ҳоказолар ҳақида фикр юритиш мумкин.
Талабни ўрганиш учун аҳолининг сони ва таркиби, ёш, жинс ва ижтимоий структурасидаги ўзгаришларни тавсифлайдиган демографик статистикадан фойдаланиш мумкин. Талаб ҳақидаги ахборотнинг муҳим манбаи оилалар бюджети статистикаси маълумотлари ҳисобланади. Бюджет таҳлилларининг материаллари турли хил ижтимоий гуруҳлар ва даромадлилиги ҳар хил бўлган гуруҳлардаги оилаларнинг харидорлар ва истеъмолнинг структураси ҳақида фикр юритиш имконини беради.
Талабнинг ривожланиш истиқболларини баҳолаш ва унинг товар таклифи билан мувозанатини таҳлил қилиш учун халқ истеъмоли товарларини ишлаб чиқариш материаллари ва рационал истеъмолнинг илмий асосланган меъёрларидан фойдаланадилар.
Бухгалтерия ҳисоботи талабни ўрганишда ахборот сифатида тўлалигича ишлатилмайди. Инвентаризация материаллари реализация қилинган ва шаклланаётган талабни таҳлил қилишда, товар захиралари меъёрларида, товарларни олиб келиш бўйича шартномаларни тўғрилашда муваффақиятли қўлланилиши мумкин.
Даврий матбуот, иқтисодий ва ишбилармонлик йўналишдаги журнал ва газеталар ёрдамида фирмалар ва тармоқлар фаолияти ҳақида кўпгина маълумотларни бэриши мумкин. Масалан, халқаро мезонлар нуқтаи назаридан энг жиддий маълумотлар ҳар йили Американинг «Fortune» журналида йиғма жадваллар кўринишида 500 та америкалик ва 500 та ноамерикалик фирмалар бўйича чоп етилади. Фирмалар сотилишлар ҳажми бўйича қайси мамлакат ва соҳага тегишли эканлигини кўрсатган ҳолда териб чиқилади (ранжирлаш). Шу ернинг ўзида оборотлар, активлар, фойда, ходимлар сони ҳақидаги маълумотлар келтирилади.
Қатор газеталар иқтисодий муаммоларга бағишланган рубрикаларда фирмаларнинг йиллик ҳисоботлари билан бир қаторда алоҳида маҳсулотлар турларининг чиқарилиши ҳақида материаллар, експорт битимлари, акцияларни сотиб олиш, фирмаларнинг қўшилиши ва тугатилиши ҳақидаги материалларни нашр етадилар. Алоҳида нашрлар ёки иқтисодий журналлар ва газеталарга иловалар кўринишида чоп етиладиган ахборотлар муҳим рол ўйнайди.
Ўзбекистонда чиқариладиган даврий нашрлар ичида «Пул, бозор, кредит», «Ўзбекистон иқтисодий ахборотномаси» журналлари, «Солиқ ва божхона хабарлари», «Банк ахборотномаси» газеталарини, шунингдек, «Престиж», «Оптовик» каби иловаларни ажратиб кўрсатишимиз мумкин.
Телекоммуникациявий, шу жумладан, тармоқли хизматлар ахборот манбаларининг алоҳида гуруҳига киради. Фирмалар ҳақидаги ахборот ихтисослашган маълумотлар банки кўринишида тақдим етилади. Жаҳоннинг кўпгина мамлакатларида анча вақтдан бери тижорат мақсадларида дастурли маҳсулотни ишлаб чиқариш ва сотишга ихтисослашган маслаҳат берувчи, нашриётчилик фирмалари томонидан яратиладиган маълумотлар банклари (базалари) фаолият кўрсатяпти.
Фойдаланувчи ахборотни маълумотлар базасидан уни модем орқали узатиш йўли билан, шунингдек, компактдискларда, факс орқали, ахборот конференциялари ва форумларда қатнашиш йўли билан олиши мумкин.
Иқтисодиёт, бизнес ва маркетинг соҳасида ахборотларни тўплаш, ишлов бериш ва тақдим етишга ихтисослашган америкалик «Dun & Dradstreet» корпорацияси дунёдаги энг катта маълумотлар базасига эга. Маълумотлар базасининг асосий мавзулари: АҚШ компаниялари, уларнинг манзили, соҳа коди, баланс актив ва пассив моддаларининг талқини ҳақидаги ахборот ва маълумотлар, мазкур соҳанинг ўртачаларига нисбатан молиявий кўрсаткичлари, ҳар бир соҳанинг етакчи компаниялари бўйича халқаро электрон маълумотнома (90 та мамлакат бўйича 200 мингдан зиёд маълумотлар), Американинг 60% дан кўпроқ компанияларининг товарлари ва хизматлари ҳақида 8,5 млн. дан кўпроқ маълумотлар.
Россиянинг ахборот базаларини ишлаб чиқарувчилар ўртасида Ишбилармонлик ахбороти агентлиги (ИАА) кўзга ташланади. У МДҲ ва Балтика мамлакатлари бўйича етакчи ҳисобланади. У ҳар йили 10 дан зиёд геоинформацион базаларни янгилайди ва аниқлайди, тўрт тилда 350 номли ишбилармонлик маълумотномаларини чиқаради, ахборот кўриклар-маълумотномаларини ва маркетинг тадқиқотларини ўтказади. ИАА га тегишли бўлган «Бизнес-карта» маълумотлар базаси собиқ СССР республикаларининг 110 мингта корхона, ташкилот ва фирма бўйича ахборотга эга.

Download 0,49 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   69




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish