2. Корхона микро-муҳити
Корхонанинг микро-муҳити таркибига таъминотчилар, воситачилар, рақобатчилар, мижозлар (истеъмолчилар) ва алоқалар ўрнатилувчи аудиториялар киради. Бироқ маркетинг фаолиятини уюштириш жараёнида корхона қарамоғида бўлган қисмларнинг манфаати ҳам ҳисобга олиниши зарур, шу жумладан, юқори раҳбарият, молиявий хизмат, моддий-техника таъминоти хизмати, ишлаб чиқариш, бухгалтерия, илмий ва конструкторлик ишлари хизмати (6-расм).
6-расм. Корхонанинг ички муҳити (микро-муҳит)
Корхонанинг умумий мақсад ва вазифалари, стратегия ва сиёсати юқори раҳбарият томонидан аниқланади. Таъминотчилар - бу келишилган шартномаларга кўра фирмани хом ашё материаллари, жиҳозлар ва техник воситалар, комплектловчи маҳсулотлар, озиқ-овқат маҳсулотлари ва ҳоказолар билан таъминлаб турувчи корхоналар. Улар уч турга бўлинади: эксклюзив, қонун-қоидага риоя қиладиган ва четки. Биринчилари - фақат мазкур фирма билан ҳамкорлик қиладилар, иккинчилари - фирмага ҳам, унинг рақибларига ҳам хизмат қўрсатадилар, учинчилари - фақат рақобатчилар билан ишлайдилар. Табиийки, эксклюзив таъминотчиларга этарлича катта ҳажмдаги фаолият соҳасига эга бўлган, бундай таъминотчига барқарор ишни таъминлай олган фирма эга бўлиши мумкин. Қонун-қоидага риоя қиладиган таъминотчиларга келганда эса, улар билан яқин муносабатларни сақлаб туриш керак, чунки улар фирма ҳақида ҳам, унинг рақиблари ҳақида ҳам бой ахборот манбаи бўлиб майдонга чиқиши мумкин.
Таъминот тизимининг ташкил этилиши жиддий равишда маркетинг жараёнларига таъсир кўрсатади ва ресурсларнинг камчилиги, товар жўнатишдаги узилишлар, албатта, сотиш ҳажмига ва пировард корхонанинг иззат обрўига зиён келтириши мумкин.
Воситачилар - маҳсулотларни сотиш ва силжитишда фирмаларга ёрдам берувчи бозор (компания) субъектлари. Шу билан бир қаторда улар фирма ҳақида ва ўзлари ҳақида маълумот тарқатиш билан шуғулланадилар. Воситачилар савдо ва транспорт ташкилотлари, реклама ва маркетинг агентликлари, сотиш билан шуғулланувчи фирмалар ва молия ташкилотлари бўлиши мумкин.
Савдо корхоналари, биринчидан, тақсимот каналларини аниқлашда ва, иккинчидан, мижозларни шакллантиришда кўмаклашадилар. Молия воситачилари сифатида банклар, кредит ва суғурта компаниялари ва бошқа молия битимларини таваккалчиликдан суғурталаш ишларини олиб борувчи ташкилотлар бўлиши мумкин. Мижозлар билан хушмуомала муносабатда бўлиш учун корхона замонавий ишлаб чиқариш технологиясини қўллашдан ташқари яна маркетинг воситачилари билан самарали ҳамкорликда бўлиши шарт.
Рақиблар мазкур фирма фаолият юритаётган бозорларда худди шундай маҳсулотни ишлаб чиқариб қатнашадиган корхоналар (компаниялар)дан иборат. Кураш ҳаққоний ёки ғирром рақобат шартлари асосида амалга оширилади. Биринчи ҳолда таннархнинг пасайиши, маҳсулот сифатининг ошиши, фирманинг обрў иззатини кўтариш, қўшимча хизматлар секторини кенгайтириш ва замонавий маркетингнинг бошқа усуллари қўлланади, иккинчисида - демпинг, коррупция, шантаж, хом ашёдан, иш кучидан, таъминотчилардан маҳрум қилиш ва ҳоказо. Ривожланган мамлакатларнинг кўпчилигида рақобатчиликни ғирром усуллар билан олиб бориш қонун томонидан ман этилган.
Do'stlaringiz bilan baham: |