1-мавзу. Криминология предмети, вазифалари ва тизими


Рецидив жиноятчилик ижтимоий типи сифатидаги



Download 372,48 Kb.
bet34/65
Sana21.02.2022
Hajmi372,48 Kb.
#74451
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   65
Bog'liq
1 мавзу

9.2. Рецидив жиноятчилик ижтимоий типи сифатидаги
рецидивист шахсининг ўзига хос хусусиятлари

Жиноятлар ҳар бири ўзининг бетакрор ички дунёсига эга бўлган одамлар томонидан содир этилади. Шу боис ҳар бир жиноятда шахсий (руҳий, ижтимоий ва ҳ.к.) хусусиятлар ўз ифодасини топади, яъни ҳар бир жиноятда шахснинг ўзига хос хусусиятлари акс этади. Бироқ жиноятларнинг ранг-баранглиги­ни, бу жиноятлар субъектларининг индивидуаллиги каби, таҳ­лил қилиш мумкин, чунки ҳар қандай индивидуал хусусият бошқа кўпгина шахсларда такрорланади. Яъни шахснинг ҳар бир хусусияти бир одамнинг ҳам, кўплаб одамларнинг ҳам бел­гиси ҳисобланади. Биз А.С.Михлиннинг хусусият ҳамда хусу­сиятлар мажмуининг намоён бўлиш даражасигина деярли бе­такрордир, деган фикрига қўшиламиз73.


Шахс содир этган жиноят субъектда ғайриижтимоий мойил­ликнинг мавжудлигини тахмин қилиш имконини беради. Реци­див юз берган ҳолда бу ишонч мустаҳкамланади ва аксарият муаллифлар субъект ғайриижтимоий мойилликлари, кўникма­лари ва одатларининг барқарорлиги тўғрисида сўз юритади.
Бундай умумлаштиришлар қай даражада ўринли? Шахс хос­салари ва хусусиятлари кўп ва ранг-баранг эканлигига қарамай, биз қуйидаги умумлаштиришларни изчил қўллашимиз: тама­гирлик жинояти ёки зўрлик ишлатиб жиноят содир этган шахс; рецидивист ва биринчи марта судланаётган шахс ва ҳоказолар­ни фарқлашимиз ва улар тўғрисида сўз юритишимиз мумкин. Шахс хусусиятлари сони қанча кўп бўлса, бундай сони ҳам шунчалик кўп. Бинобарин, рецидивистлар орасида ҳам шахс­ларнинг ҳар хил тоифалари мавжуд.
Бундай гуруҳларни фарқлаш жиноятларнинг ранг-барангли­гини ҳам, жиноят субъектларининг индивидуаллигини ҳам таҳ­лил қилиш имконини беради. Шу маънода К.Е.Игошевнинг ти­пларга ажратиш масаласи жиноятчи шахси муаммосидаги энг муҳим масала, деган фикрига қўшилиш мумкин. «Типларга аж­ратиш – нафақат жиноятчининг ижтимоий моҳиятини билиш методи, балки жиноятларнинг олдини олиш фаолиятини амалга оширишнинг муҳим назарий принципи ҳамдир», деб ёзади у74.
Шундай қилиб, жиноятчи, хусусан рецидивист шахсига хос хусусиятни билиш рецидивистларнинг муайян гуруҳларини аж­ратиш ва ўрганиш, улар содир этадиган жиноятларнинг ўзаро алоқаларини таҳлил қилиш, уларнинг хулқ-атворини прогноз қилиш имконини беради.
Рецидивист шахси тушунчасининг умумий таърифи ҳам муҳим аҳамиятга эга. У ҳар бир гуруҳнинг умумий тизимдаги ўрнини аниқлаш учун зарур. Шу сабабли рецидив ва унинг тур­лари тушунчасининг кўпгина қоидалари рецидивист шахси ва унинг типлари тушунчасига ҳам тааллуқли.
Жиноятчи шахси муаммосини ўрганиш кўп йиллик тарихга эга. 1897 йил Халқаро криминалистлар уюшмасининг Гейдель­бергда бўлиб ўтган анжуманида жиноятчиларнинг қуйидаги таснифи қабул қилинди:
тасодифий жиноятчилар;
хулқ-атвори беқарор бўлган ёки бир неча марта жиноят со­дир этган жиноятчилар;
ашаддий ёки профессионал жиноятчилар75.
Кўриб турганимиздек, жиноят содир этувчи шахслар тоифа­си бир хил эмас. Нафақат тасодифий жиноятчилар кўп карра жиноят содир этган шахслардан, балки кўп карра жиноят содир этганлар бир-биридан ҳам фарқ қилади.
Шу муносабат билан К.Е.Игошев таклиф қилган жиноятчи шахсининг таснифи диққатга сазовор. У икки асосий типологик гуруҳни ажратади. Бир гуруҳга жиноят шахс хусусиятлари шаклланиши салбий жараёнларининг қонуний натижаси санал­ган шахслар киради. Бундай индивидлар учун ғайриижтимоий ролни ҳамда хулқ-атворнинг ижтимоий хавфли вариантини танлаш барқарор ғайриижтимоий мойилларни рўёбга чиқариш­ни англатади. Бу тоифага муаллиф рецидивистларни, шунинг­дек узоқ вақт ҳар хил ғайриҳуқуқий қилмишлар содир этувчи шахсларни ҳамда турмуш ва хулқ-атвор тарзи қонуний равишда жиноий фаолиятга олиб келган кишиларни киритади. Бошқа типологик гуруҳга жиноят содир этиш факти муайян даражада тасодифий ҳол саналган шахслар киради. Бу типологик гуруҳга К.Е.Игошев эҳтиётсизлик орқасида ва кучли руҳий ҳаяжонла­ниш таъсирида жиноят содир этган шахсларни киритган.
Бироқ барча ҳолларда жиноятчи қиёфасида жиноят факти билан сабаб ва оқибат боғланишлари мавжуд бўлган хусусият­лар тўғрисида сўз юритилади76. Умумий ҳолларда К.Е.Игошев фикрига қўшилган ҳолда, икки муҳим жиҳатни қайд этиб ўтмоқчимиз. Биринчидан, келтирилган тасниф ҳаддан ташқари умумий хусусиятга эга ва дастлабки тасниф сифатида қаралиши мумкин. Иккинчидан, таърифланган рецидив тушунчасидан ке­либ чиқилса, хулқ-атвори беқарор муваққат ҳолатда бўлган ре­цидивистларнинг айрим тоифаларини ҳам оралиқ типологик гу­руҳларга ажратиш лозим.
А.Б.Сахаров жиноятчи шахсини атрофлича ўрганиб, қуйида­ги таснифни таклиф қилди:
ўз шахсининг умумий ижобий-ижтимоий мўлжалларига зид унча оғир бўлмаган жиноятлар содир этган шахслар («тасоди­фий» жиноятчилар)77;
ташқи шароит таъсирида унча оғир бўлмаган жиноятларни биринчи марта содир этган ва ижобий тавсифланувчи шахслар («ситуатив» жиноятчилар);
биринчи марта жиноят содир этган, бироқ илгари ҳуқуқбу­зарликлар ва ғайриҳуқуқий қилмишларга қўл урган шахслар («беқарор» жиноятчилар);
кўп карра жиноят содир этган, шу жумладан илгари судлан­ган шахслар («ашаддий» жиноятчилар);
ўта хавфли рецидивистлар тоифасига кирувчи шахслар («ўта хавфли» жиноятчилар)78.
Келтирилган тасниф амалда биринчи марта жиноят содир эт­ган шахсларни ҳам, рецидивистларни ҳам ўз ичига олади. Так­роран бирон-бир жиноят содир этган шахслар орасида А.Б.Сахаров ашаддий ҳамда ўта хавфли жиноятчиларни ажрат­ганки, бу жуда ўринли бўлган. Айни вақтда, у кўп марта жиноят содир этган, шу жумладан судланган шахсларни ашаддий жи­ноятчилар деб номлар экан, шахс ғайриижтимоий мойиллиги­нинг барқарорлиги ҳамда ашаддийлик кўрсаткичларидан келиб чиққан. Аммо биринчи ва иккинчи жиноятни ноқулай шарт-шароит таъсирида содир этган ёки аввал безорилик содир этиб, сўнгра эҳтиётсизлик орқасида жиноятга қўл урган шахсни ашаддий жиноятчи деб бўладими?
Бизнинг фикримизча, ҳар қандай рецидивистни ҳам ашаддий жиноятчи деб бўлмайди. Шахснинг криминоген зарарланганлик даражасига қараб ўз ҳаётини жиноятсиз тасаввур қилолмайди­ган глобал типни ажратган А.Г.Ковалев фикрига ҳам қўшила олмаймиз79. Бу борада биз жиноят содир этувчининг шахси қа­рама-қаршиликларга тўла бўлиб, унга фақат салбий хусусият­лар мажмуи нуқтаи назаридан ёндашиш мумкин эмас, деган фикрга80 қўшиламиз.
Жиноятчиларни ҳар хил мезонлар асосида гуруҳлаш мум­кинлигини кўпгина криминологлар қайд этадилар. Масалан, П.С.Дагель гуруҳлашнинг қуйидаги мезонларини таклиф қила­ди: 1) жиноятчи шахсининг жисмоний белгиларига кўра; 2) со­дир этилган жиноят хусусиятига кўра; 3) олдинги жиноий фао­лиятнинг мавжудлиги ва унинг хусусиятига кўра; 4) жиноятчи шахсининг психологик хусусиятларига кўра; 5) ахлоқан туза­лиш даражасига кўра. Муаллиф фикрига кўра, барча таснифлар жиноятчиларни улар шахсининг ижтимоий хавфлилик даража­си ва хусусиятларига кўра умумий тарзда гуруҳлашга олиб ке­лиши лозим81.
А.И.Долгова, В.Д.Ермаков қуйидагиларни тавсифловчи бел­гиларни таснифга асос қилиб олишни таклиф этади:

  • шахснинг қадриятлар ва мўлжаллари, маънавий ва ҳуқуқий қарашлари ҳамда мойилликлари тизимини;

- хулқ-атвор нуқтаи назаридан ижтимоий аҳамиятга молик қилмишлар тизимини;

  • шахснинг олдинги хулқ-атвори билан содир этилган жи­ноятнинг ўзаро нисбатини;

- ҳуқуқбузар яшаган микромуҳитни82.
Бу шахснинг типологик хусусиятлари ўз аксини топган иж­тимоий ҳодиса сифатидаги рецидивга нафақат тўла тавсиф бе­риш, балки унинг учун аҳамиятли бўлган сифат кўрсаткичлари­ни ҳам қайд этишга имконият яратади.
Биз шахсни типларга ажратиш учун бош мезон сифатида жиноятчининг жиноий фаоллик даражасини ёки унинг фаолия­тини танлаган муаллифлар фикрига кўшиламиз. Аксарият олим­лар жиноятчилар шахсининг «жиноий» қирраларини эмас, бал­ки уларнинг ҳаракатларини биринчи ўринга қўйишлари бежиз эмас.
Бизнинг назаримизда, қасддан жиноятлар содир этувчи ре­цидивистлар шахсининг типологияси уларнинг ижтимоий хавф­лилик даражасини акс эттириши ва олдинги жиноий фаолият хусусиятига ҳамда унинг содир этилган охирги жиноят билан ўзаро нисбатига асосланиши лозим. Ижтимоий хавфлилик да­ражасида жиноятларнинг муайян турларида ва жиноий жавоб­гарликка тортилган субъектларнинг ижтимоий қиёфасида намо­ён бўлувчи барқарор хусусиятлар ўз ифодасини топади. Шу бо­ис ижтимоий хавфлилик даражасини жиноятчи шахси тушунча­сига типни белгиловчи муҳим ижтимоий белги сифатида асос қилиб олиш мумкин.
Рецидивистларнинг жиноий фаоллик даражасини ўрганиш ҳам муҳим аҳамиятга эга. Муаллифлар жамоаси томонидан ўтказилган бундай тадқиқот уларга рецидивистларнинг уч ти­пологик гуруҳини: фаол криминоген тип, беқарор тип ва ах­лоқий бузуқ типни ажратиш имконини берди83.
Ажратилган типларнинг ҳар бирига жиноий хулқ-атворнинг бошқа фаолият турлари билан алоҳида нисбати хос бўлиб чиқ­ди. Рецидивистларнинг ҳар хил типларида турмуш ижтимоий шарт-шароитлари, уларга таъсир кўрсатувчи салбий омиллар хусусияти ҳар хил. Жиноий ҳаракатлар ўртасида изчил алоқа мавжудлиги, улар қасддан содир этилганлиги, ўзига хос кўник­малар ва усуллардан фойдаланилганлиги шахс жиноий фаоллик даражасининг юқорилидан далолат беради.
Бизнинг фикримизча, К.Е.Игошев таклиф қилган типологик гуруҳларнинг биринчисини жиноят содир этувчи шахслар ора­сида учрайдиган жиноятчи шахсининг уч типига ажратиш мум­кин: 1) изчил-криминоген тип; 2) ситуатив-хавфли тип; 3) си­туатив тип.

Download 372,48 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   65




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish