1-мавзу. Криминология предмети, вазифалари ва тизими



Download 372,48 Kb.
bet35/65
Sana21.02.2022
Hajmi372,48 Kb.
#74451
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   65
Bog'liq
1 мавзу

Изчил-криминоген тип. Мазкур типга мансуб рецидивист­ларга изчил жиноий хулқ-атвор: фаол кўп карра рецидив; изчил махсус рецидив (айниқса тамагирлик жиноятлари) хос. Бу типда ўта хавфли рецидивистлар ва профессионал жиноятчилар етак­чилик қилади. Рецидивда жиноятлар субъект ғайриижтимоий мойилликлари ва мўлжалларининг мустаҳкамлиги билан белги­ланади.
Ситуатив-хавфли тип. Бу типга мансуб рецидивистлар сти­хияли равишда, ноизчил ҳаракат қиладилар. Жиноят содир этишга қасд баъзан қўққисдан юзага келади, жиноят хусусияти юзага келган вазиятга боғлиқ бўлади, бироқ, одатда оғир оқи­батларга олиб келади. Ушбу типда спиртли ичимликларни суи­истеъмол қилувчи шахслар етакчилик қилади, улар шунинг за­мирида безорилик ҳаракатлари ҳамда бошқа жиноятларни кўп содир этадилар. Ўз шахсий хусусиятларига кўра бу типга ман­суб рецидивистлар бир хил эмас.
Ситуатив тип. Айни ҳолда, одатда, умумий, баъзан кўп мар­тали рецидив қайд этилади. Бу типга мансуб рецидивистлар хулқ-атвори оғир оқибатларга сабаб бўлмайди. Кўпинча содир этилган жиноятлар ўртасида ички боғланиш кузатилмайди.


9.3. Рецидив жиноятчиликнинг олдини олиш

Қўйилган муаммолардан келиб чиқиб, рецидив жиноятчилик оқибатларини енгиллаштиришнинг икки асосий йўналишини белгилаш мумкин.


Биринчи йўналиш рецидив жиноятчилик натижасида еткази­ладиган зарарни камайтириш чора-тадбирлари мажмуини ўз ичига олади. Иккинчи йўналиш рецидив жиноятчиликнинг ол­дини олиш фаолиятини ташкил этиш билан боғлиқ харажатлар­нинг самарадорлигини оширишни назарда тутади. Бу йўналиш­ларни муфассалроқ кўриб чиқамиз.
1. Рецидив жиноятчилик натижасида етказиладиган зарарни камайтириш чора-тадбирлари мажмуини умумижтимоий ва махсус чора-тадбирларга ажратиш мумкин.
Ижтимоий сиёсатнинг таркибий қисми бўлган умумижти­моий чора-тадбирларнинг моддий, ташкилий, ижтимоий назо­рат ва тарбиявий турлари фарқланади.
Масалан, моддий чора-тадбирларга жиноятлардан жабрлан­ганларга ёрдам кўрсатишнинг ҳар хил турларини, ҳаёт ва соғ­лиқни ижтимоий суғурта қилишни, касаллик варақаси бўйича ҳақ тўлашни, ногиронлик бўйича пенсия тўлашни ва ҳоказолар­ни киритиш мумкин.
Ташкилий чора-тадбирларга озодликдан маҳрум қилинган шахсларни ишга жойлаштириш, уларни турар жой билан таъ­минлаш, жамиятга мослашиш марказлари ташкил этиш, жино­ятлар учун судланганлар ҳамда жиноятлардан жабрланганлар ва уларнинг қариндошларини зарур ҳолда қариялар уйлари, меҳ­рибонлик уйлари ва бошқа тарбия муассасаларига жойлашти­риш, гувоҳларни ҳимоя қилиш чора-тадбирлари мажмуи кира­ди.
Ижтимоий назорат ва тарбия чора-тадбирлари жумласига ил­гари судланганларни ижтимоий ҳаётга тортиш, фуқароларнинг ҳуқуқий маданияти ва онгини янада юксалтириш, фуқаролар­нинг ижтимоий фаоллигини ошириш, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига нисбатан ишонч муҳитини яратиш, илгари судлан­ганларга (айниқса ёшларга) устоз ёки мураббийлар, жамоатчи­лик кузатувчилари бириктириш ва ҳоказоларни киритиш мум­кин.
Бизнинг назаримизда, ижтимоий хусусиятга эга бўлган чора-тадбирлар қаторига аввало рецидив жиноятчилик натижасида етказиладиган зарарни камайтириш ёки уни қоплаш учун ҳуқу­қий воситалардан фойдаланишни киритиш лозим. Айни ҳолда маъмурий назорат ўрнатиш ҳамда жиноий фаолият натижасида етказилган зарарни қоплашга қаратилган чора-тадбирлар тўғри­сида сўз юритилмоқда.
Афсуски, сўнгги йилларда озодликдан маҳрум қилинган шахсларнинг аксарияти меҳнат билан таъминланмаган ва шу боисдан озодликдан маҳрум қилиш жойларида маош олмайди, бинобарин, улар даъво арзларини қоплашга қодир эмас. Шу бо­ис баъзи бир жиноят-ҳуқуқий чоралар, чунончи: мол-мулкни мусодара қилиш, жарима, ахлоқ тузатиш ишларини қўллаш доираси кенгайтирилса, мақсадга мувофиқ бўлади. Жиноят процессида фуқаролик даъвоси ҳам шу мақсадларга маълум да­ражада хизмат қилиши мумкин.
Шу ўринда рецидив жиноятчилик вояга етмаганлар жиноят­чилиги билан узвий боғлиқлигини ҳисобга олиб, жиноят содир этган ўсмирларни жамиятга қайтариш, уларнинг ижтимоий муҳитини соғломлаштириш махсус дастурларини амалга оши­риш зарур. Озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жиноий жазони аввало вояга етмаганларга нисбатан ижро этишнинг ай­рим жиҳатларини қайта кўриш, уларга шартли жазо бериш ама­лиёти доирасини кенгайтириш лозим.
Рецидивистларнинг жиноий фаолиятини аниқлаш ва тергов қилишнинг сифатини ошириш учун жиноий муҳитни ўрганиш ҳамда рецидив жиноятчиликнинг олдини олишнинг илмий асосланган чора-тадбирларини ишлаб чиқиш керак. Ҳар бир ре­цидивистга ахборот файлини шакллантириш ва замонавий ах­борот-қидирув тизимини ташкил этиш юқорида қайд этилган мақсадларга хизмат қилиши лозим.
Ниҳоят, қамоқхона маданиятига қарши кураш борасида ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари мутахассислари ва мада­ният ходимларининг куч-ғайратини бирлаштириш, рецидив жиноятчиликнинг олдини олишда аҳолининг фаол иштирокини таъминлаш керак.
2. Рецидив жиноятчиликнинг олдини олиш фаолиятини таш­кил этиш билан боғлиқ харажатларнинг самарадорлигини оши­риш жиноятчиликка қарши кураш харажатларини қайта тақ­симлаш ҳисобига рецидивистлар устидан назорат доирасини кенгайтириш йўлларини назарда тутиши лозим. Бизнингча, бу борада имкониятлар мавжуд ва улар жиноят, жиноят-ижроия сиёсатига ўзгартиришлар киритиш билан боғлиқ.
Биринчидан, биринчи марта судланаётганларга нисбатан кўп миқдорда жарима, шартли ҳукм қилиш ҳамда озодликдан маҳ­рум қилиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа жиноят-ҳуқуқий чо­раларни кенгроқ қўллаш лозим. Мол-мулкни мусодара қилиш, ахлоқ тузатиш ишлари, жамиятдан ажралмасдан жиноий жазо­ни ўташ озодликдан маҳрум қилинган шахсларни сақлаш хара­жатларини кўпайтирмасдан жиноятларнинг оқибатларини мод­дий жиҳатдан қоплаш имконини беради.
Иккинчидан, озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жи­ноий жазони ижро этиш пайтида рағбатлантириш нормалари: муддатидан илгари шартли равишда озод қилиш, сақлаш шарт-шароитларини енгилроғига алмаштиришни кенгроқ қўллаш ке­рак.
Учинчидан, жиноятчиликнинг ижтимоий оқибатларини ен­гиллаштиришдан олинган маблағларни озодликдан маҳрум қи­лиш тариқасидаги жазони ўтаган шахсларни жамиятга қайта­риш чора-тадбирларига йўналтириш лозим. Озодликдан маҳрум қилинган кўп сонли шахсларни сақлашдан кўра рецидивнинг олдини олишга пул сарфлаш маъқулроқлиги ҳеч кимга сир эмас. Бундан ташқари, рецидив жиноятчиликнинг олдини олиш вазифасини кўп миллионли капитал қўйилмалар ҳисобига эмас, балки маъмурий назоратни яхшироқ ташкил этиш ва фуқаро­ларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш асосида ижтимоий на­зоратни такомиллаштириш йўли билан ҳал қилишга ҳаракат қи­лиш лозим.
Жиноят, жиноят-ижроия сиёсатининг асосий тамойилларини ҳаётга татбиқ этиш тўғрисида сўз юритганда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ишидаги камчиликларни бартараф этиш би­ринчи ўринга чиқади. Бу ерда жиноятчиликка қарши кураш бо­расидаги фаолиятда мавжуд камчиликларни ўз вақтида аниқлаш ва бартараф этиш назарда тутилмоқда.
Жиноятларни очиш даражасини ошириш, жазонинг муқаррарлигини таъминлаш, суриштирув, тергов ҳамда ишни судда кўриш муддатларини камайтириш, гаров ҳамда яшаш жойини тарк этмаслик ҳақида тилхат олиш каби чораларни кенг қўллаш, сансалорликка ва асоссиз равишда жиноий жавобгарликка тор­тиш ҳолларига барҳам бериш – буларнинг барчаси харажатлар­ни камайтириш чора-тадбирлари сифатида қаралиши ва шу жумладан жиноятчиликка қарши кураш харажатларини қисқар­тириш билан боғланиши лозим.
Жиноятчиликка қарши кураш соҳасида харажатларни тежаш тўғрисида сўз юритганда мазкур моддалар бўйича харажатлар­ни асоссиз камайтириш ҳам ярамайди. Бу мақсадлар учун зарур харажатларни баҳолашда улар пировард натижада жамиятнинг ҳар хил (нафақат моддий, балки маънавий) бойликларини муҳо­фаза қилишга йўналтирилганлигини унутмаслик керак.
Бу борада «Жазодан озод қилинган шахсларнинг жамиятга мослашиш жараёнида махсус ёрдам кўрсатиш тўғрисида» қонун қабул қилинса, мақсадга мувофиқ бўлар эди деб ўйлаймиз.
Бу қонунда давлат органлари, корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг ижтимоий мослашувни таъминлаш борасида­ги ваколати ва фаолиятининг асосий йўналишлари; жазодан озод қилинган шахсларнинг ҳуқуқий ҳолати, уларни иш ва ту­рар жой билан таъминлаш тартиби; уларнинг жамиятга мосла­шишини ташкил этиш белгилаб қўйилиши лозим. Бунда маҳал­лий бошқарув органларига жазодан озод қилинганларни маъму­рият кўрсатмаси билан ишга жойлашиш учун муайян корхона­ларга юбориш ваколати бериш, бу кўрсатмани бажармаган ман­сабдор шахсларни маъмурий жавобгарликка тортиш тартибини назарда тутиш керак.
Бундан ташқари, ижтимоий ёрдам кўрсатилиши лозим бўл­ган шахсларнинг тоифалари белгилаб қўйилиши керак. Фикри­мизча, ижтимоий ёрдам тадбирлари ҳар хил асосларга кўра жа­зодан муддатидан илгари озод қилинганларга, шунингдек алко­голизм ва гиёҳвандликдан мажбурий даволанган шахслар, тар­биявий йўсиндаги мажбурлов чоралари ҳқлланилган вояга ет­маганлар, ижтимоий фойдали алоқаларини йўқотган бошқа фуқароларга нисбатан амалга оширилиши лозим. Бунда пенсия ёшидаги шахслар ва ногиронларга ёрдам кўрсатиш масалалари­га қонунда алоҳида эътибор берилиши керак.
Мазкур тоифага мансуб жазодан озод этилган шахсларга са­марали ёрдам кўрсатиш мақсадида маҳаллий ҳокимиятлар қо­шида махсус ётоқхоналар, моддий ёрдам фондлари, кичик иш­лаб чиқаришлар ташкил этилса, мақсадга мувофиқ бўлар эди.
Таклиф этилаётган қонун лойиҳасида жазодан озод қилинган шахсларнинг ҳуқуқий ҳолати тўғрисида махсус бўлим назарда тутилиши керак. Шунингдек, мазкур шахсларнинг ҳаёт ва меҳ­натдаги хулқ-атвори устидан ижтимоий назоратнинг ҳар хил шакллари, чунончи: маъмурий назорат, патронат, жамоатчилик кузатуви белгиланмоғи даркор. Бунда жазодан озод қилинган­ларнинг ижобий ёки салбий хулқ-атворига қараб бир шаклдан бошқа шаклга ўтиш имконияти назарда тутилиши лозим.
Шунга ўхшаш қонунлар айрим хорижий мамлакатларда мавжуд. Масалан, Японияда озодликдан маҳрум қилиш жойла­ридан озод этилганларни иш ва турар жой билан таъминлаш масалалари «Пенитенциар ҳомийлик тўғрисида»ги Қонун билан тартибга солинади. Бу Қонунга биноан реабилитацион ёрдам кўрсатиш учун ҳукумат, хусусан адлия вазирлиги жавоб беради.
Жазодан озод қилинганларни иш ва турар жой билан таъминлаш масалаларини тезкорлик билан ҳал қилиш, уларнинг ижтимоий фойдали алоқаларини тиклаш учун республикамизда махсус давлат ташкилотлари – ижтимоий мослашув марказлари ташкил этилиши, уларга маҳкумлар жазони ўташнинг якунлов­чи босқичида ёки озодликка чиққанидан кейин жалб қилиниши лозим. Бу масалалар ҳам юқорида зикр этилган қонун билан тартибга солиниши керак.
Бундай марказлар фаолияти чет мамлакатларда кенг тарқал­ган. Масалан, Англияда очиқ ахлоқ тузатиш муассасаларидан айниқса маҳкумларни муддатидан илгари шартли равишда озод қилишга тайёрлаш даврида кенг фойдаланилади. Уларда маҳ­кумларга пенитенциар муассаса чегарасидан четга чиқишга рухсат берилади. Шунга ўхшаш «очиқ» муассасалар ГФР, Че­хия, Словакияда мавжуд.
АҚШда Юта штатида қамоқ муддатининг бир қисмини (ка­мида учдан бирини) ўтаган ва муддатидан илгари шартли ра­вишда озодликка чиқиш ҳуқуқини қўлга киритган маҳкумлар озодликда яшашга тайёрланиш учун жамоатчилик ахлоқ туза­тиш муассасаларига юборилади. Бу ерда маҳкумлар тўлиқ озод этилгунга қадар нормал ҳаётни йўлга қўйиш учун мустақил ра­вишда ўзига иш танлайди, қариндошлари ва танишлари билан алоқа боғлайди.
Швецияда озодликдан маҳрум қилиш жойларидан чиқарил­ган шахсларни учун реабилитация марказлари ташкил этилган. Уларда собиқ маҳкумлар ўзларини иш ва турар жой билан таъминлаш масалалари ҳал қилингунга қадар оз миқдордаги ҳақ эвазига яшаб ва овқатланиб туришлари мумкин.
Швециядагига ўхшаш реабилитация марказлари ҳозирги вақтда Санкт-Петербург, Бухоро, Самара, Ярославл ва бошқа шаҳарларда ташкил қилинган.
Шуни таъкидлаш лозимки, жазодан озод қилинганларнинг ижтимоий мослашуви муаммосини ички ишлар органларининг куч-ғайрати билангина ечиб бўлмайди; бундан жамият ва уму­ман давлат манфаатдор бўлиши керак.
Жазодан озод қилинганларнинг жамиятга мослашув жараё­нини таъминлашга нисбатан янгича ёндашув сифатида айрим тоифадаги шахсларга нисбатан ижтимоий мослашув марказлари орқали патронат, яъни ижтимоий назорат шаклини ташкил этиш таклиф қилинади; у жамоатчилик кузатувидан қаттиқроқ, бироқ маъмурий назоратдан сезиларли даражада юмшоқроқдир. Мазкур назорат шакли шахс хулқ-атвори устидан қаттиқ назо­рат ўрнатиш зарурати бўлмаган ҳолларда қўлланилиши мумкин.

8-мавзу. УЮШГАН ЖИНОЯТЧИЛИК ВА УНИНГ


ОЛДИНИ ОЛИШ

1. Уюшган жиноятчилик мазмуни ва таърифи ҳамда унинг ўзига хос хусусиятлари. Уюшган жиноятчилик таркиби


2. Уюшган жиноятчиликнинг олдини олишнинг энг муҳим масалалари



Download 372,48 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   65




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish