1-мавзу. Криминология предмети, вазифалари ва тизими


-мавзу. ОИЛАДАГИ ЖИНОЯТЛАРНИНГ КРИМИНОЛОГИК ТАВСИФИ



Download 372,48 Kb.
bet43/65
Sana21.02.2022
Hajmi372,48 Kb.
#74451
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   65
Bog'liq
1 мавзу

10-мавзу. ОИЛАДАГИ ЖИНОЯТЛАРНИНГ КРИМИНОЛОГИК ТАВСИФИ



  1. Оиладаги жиноятлар

  2. Онанинг ўз чақолоғини қасддан ўлдиришнинг криминоло­гик тавсифи

  3. Оилага қарши жиноятлар

  4. Оиладаги жиноятларнинг олдини олиш



Оиладаги жиноятлар

Оиладаги жиноятлар муаммоси оилавий криминологиянинг муҳим таркибий қисмларидан бири ҳисобланади.


Оиладаги жиноятлар деганда оилада унинг бир аъзоси бошқа аъзоларга қарши содир этувчи жиноятлар тушунилади99. Бунда эр-хотин ўртасидаги муносабатлар юридик жиҳатдан қонуний­лаштирилган ёки қонунийлаштирилмаганлиги аҳамиятга эга эмас.
Оилада ҳар хил (ғаразгўйлик, жинсий ва бошқа) жиноятлар содир этилади. Бироқ уларнинг орасида бир оила аъзоси бошқа оила аъзосига нисбатан зўрлик ишлатиб содир этадиган жино­ятлар, шу жумладан фарзандкушлик ҳамда болаларга қарши бошқа жиноятлар кўпчиликни ташкил этади.
Оиладаги жиноятлар замирида одатда оила аъзолари ўртаси­даги ички жанжал ёки оила аъзолари ва у яшайдиган муҳит ўртасидаги жанжал ётади. Бугунги кунда оиладаги жиноятлар орасида хотинга (эрга) қарши зўрлик ишлатиб содир этиладиган жиноятлар ва фарзандкушлик айниқса муфассал ўрганилган100.
Оилада зўрлик ишлатиб содир этиладиган жиноятлар – оламшумул ижтимоий муаммо. Чет элда оилавий муносабатлар криминологиясининг бу йўналиши кўпинча «уйдаги зўравон­лик» («оиладаги зўравонлик») деб аталади.101 Бу муаммонинг оламшумуллиги шу билан белгиланадики, турли мамлакатларда зўрлик ишлатиб содир этиладиган жиноятларнинг аксарият қисми айнан оилада содир этилади. Оила доирасида жиноятлар кўпинча эр (хотин) томонидан хотинга (эрга) нисбатан содир этилади.
Умуман олганда, оиладаги зўравонлик муаммоси умуман зўрлик ишлатиш муаммосига қараганда камроқ муҳокама қили­нади. Мазкур муаммо баҳс-мунозара предметига айланишида сиёсатчилар ва олимларнинг эмас, балки хотин-қизлар ҳаракат­лари ҳамда бола манфаатларини ҳимоя қилувчи ҳаракатларнинг хизмати катта.102
Зўрлик ишлатиш тушунчасига таъриф бериш нафақат муш­кул иш, балки бунинг иложи ҳам йўқ, чунки биз кундалик тур­мушда тўқнаш келадиган ҳолатларнинг кўпчилиги зўрлик иш­латиш билан боғлиқ, аммо биз уларни нормал ҳодиса сифатида қабул қиламиз (масалан, болаларни жисмоний жазолаш). Бутун дунёда кўпгина оилаларда болаларга нисбатан шахсга қарши ҳар хил жиноятлар жумласига киритилган зўрлик ишлатилади. Оилада бириктирилган вазифаларни бажариш (масалан, ота-она вазифасини бажариш, тарбия билан боғлиқ ҳуқуқларни амалга ошириш ва ш.к.) йўли билан ҳокимиятни амалга ошириш учун ишлатиладиган зўрлик қонуний хусусиятга эга. Бу ҳуқуқлар че­гарасидан четга чиқиш ва мазкур ҳаракатларнинг ошкор бўли­шигина айбдорларга нисбатан жазо чоралари кўрилишига сабаб бўлади. Бунда айбли хулқ-атвор жабрланувчининг баданига ет­казилган (кўзга ташланадиган) шикаст билан белгиланади. Ваҳоланки, зўрлик ишлатиш оғзаки ибораларда, руҳий таъсир ўтказишда, ўз вазифаларини бажармасликда (масалан, эрни ёки хотинни молиявий мададдан маҳрум этиш) ифодаланиши ҳам мумкин. Катталар оилада болаларга нисбатан зўрлик ишлатар экан, асрлар мобайнида шаклланган хулқ-атвор андозларига кўра, бу ҳаракатлари билан жиноят қонунини бузаётганларини доим ҳам англайвермайдилар. Бу жиноятларнинг аксарияти, ай­ниқса, улар одам ўлимига ёки жабрланувчининг соғлиғига жид­дий зиён етишига сабаб бўлмаса, атрофдагилар учун номаълум бўлиб қолади ва тегишли чоралар кўрилишига олиб келмайди.
Жаҳонда ўтказилган тадқиқотлар болаларга нисбатан зўрлик ишлатиш аксарият одамлар томонидан маъқулланишидан дало­лат беради. Масалан, Германияда ўтказилган Хори сўрови (1968) аҳолининг 85% болаларни дўппослашни тарбия воситаси деб ҳисоблашини кўрсатади. Орадан икки йил ўтгач, бу кўрсат­кич бироз камайди (75%). АҚШда ҳар йили 18 ёшга тўлмаган ҳар минг кишига нисбатан жисмоний, жинсий зўрлик ишлатиш ва шафқатсизлик билан муносабатда бўлиш билан боғлиқ 5,7 ҳолат тўғри келиши аниқланган (1979–1980 йиллар). Мутахас­сислар берган баҳога кўра, АҚШда ҳар йили 0,5-2,5 млн. қария зўрликдан жабр кўради.
Оилада қарияларга зўрлик ишлатилишига сабаб бўладиган омиллар орасида қарияларга қаровчи шахслар зўрлик ишлатиш табиий ҳол саналган муҳитда ўсиб улғайганлиги; авлодлар ўртасидаги зиддият; геронтологик муаммолар (касаллик, қари­лик) қайд этилади.
Оилада жиноятлар кўпинча эр (хотин) томонидан хотинга (эрга) нисбатан содир этилади. Баданга оғир шикаст етказишга Горбачева Н.Ю.ни ЎзР ЖКнинг 104-моддасида назарда тутил­ган жиноятни содир этишда айблаш бўйича иш мисол бўлиши мумкин.
Горбачева Н.Ю. 1998 йил 4 июль куни маст ҳолатда ўз уйида пул тақчиллиги баҳонасида эри билан жанжаллашиб қолган. Горбачева Н.Ю. баданга шикаст етказиш мақсадида стол устида турган ошпичоқни олиб, эрининг қорин соҳасига тиққан. Эри Сатторов И.А. касалхонага олиб келинган. Суд-тиббиёт экспер­тизаси хулосасига кўра, Сатторов И.А.нинг қорин соҳасида ҳаёт учун хавфли бўлган ва ушбу белгига кўра баданга оғир шикаст­лар қаторига кирувчи санчилган-кесилган яра ва ошқозоннинг жароҳатланиши аниқланган. Иш Тошкент шаҳар Акмал Икро­мов туман судида 1998 йил 8 сентябрда кўриб чиқилди. Горба­чева Н.Ю. ЎзР ЖКнинг 104-моддасида назарда тутилган жино­ятни содир этишда айбдор деб топилди ва 5 йил муддатга озод­ликдан маҳрум қилинди.
Хусусияти ва оғирлик даражаси ҳар хил бўлган жиноятлар зўрлик ишлатиб содир этилади. Уларнинг орасида ҳаёт ва соғ­лиққа қарши жиноятлар (айниқса, одам ўлдириш ва қасддан ба­данга оғир шикаст етказиш), шахснинг жинсий эркинлигига қарши жиноятлар етакчилик қилади.
Масалан, Россияда ҳар йили тахминан 12000 оилада одам ўлдириш жиноятлари содир этилади, шулардан 60% га яқинини эрнинг (хотиннинг) хотинни (эрни) ўлдириши ташкил этади, бу мамлакатда содир этиладиган барча одам ўлдиришларнинг 25% дан кўпроқдир.103
Аксарият мамлакатларда оиладаги жиноятлардан жабрлан­ганлар орасида эркакларга қараганда аёллар кўпчиликни таш­кил этади. Бироқ айрим мамлакатларда бунинг тескариси куза­тилади (масалан, Угандада).
Агар ХХ аср 70-йилларининг иккинчи ярмида жабрланган аёллар билан жабрланган эркакларнинг ўзаро нисбати тахминан 7,1 ни ташкил этган бўлса, 90-йилларда бу нисбат 3,1 ни ташкил этди, яъни аёлларнинг оиладаги криминал фаоллиги ошди104.
Оилада зўрлик ишлатиб содир этиладиган жиноятлардан би­ри – эрнинг (хотиннинг) хотинни (эрни) ўлдириши жинояти­нинг уч тури фарқланади.105
1) Тамагирлик ниятида эрнинг (хотиннинг) хотинни (эрни) ўлдириши.
Одам ўлдиришнинг мазкур тури эрнинг (хотиннинг) хотинни (эрни) ўлдириши билан боғлиқ жиноятларнинг атиши 5% ни ташкил этади. Тамагирлик ниятида одам ўлдиришга алимент тўлашдан халос бўлиш, турар жой майдонини эгаллаш, мерос олишни тезлаштириш нияти сабаб бўлиши мумкин. Эрнинг (хо­тиннинг) хотинни (эрни) ўлдириши «никоҳ фирибгарлиги» би­лан боғлиқ бўлиши ҳам мумкин. Бунда фирибгар қотил хотин­нинг (эрнинг) мол-мулкини эгаллаш мақсадида никоҳга киради, сўнгра уни ўлдириб, меросга эга бўлади.
2) Ҳар хил юмушлардан халос бўлиш ниятида эрнинг (хо­тиннинг) хотинни (эрни) ўлдириши (тахминан 5%).
Бундай юмушлар жумласига бемор ёки кекса хотинга (эрга) сурункали қараш зарурати ёхуд унга бошқача тарзда боғлиқ­ликни киритиш мумкин.
Бундай одам ўлдиришлар эр (хотин) янги никоҳ тузмоқчи бўлган ҳолларда (агар хотин (эр) никоҳни бекор қилишга рози бўлмаса) ҳам содир этилиши мумкин. Бундай одам ўлдиришлар доим қасддан содир этилади, улар жуда пухта режалаштирила­ди. Шу боис уларнинг яширинлик даражаси жуда юқори.
3) Рашк замирида эрнинг (хотиннинг) хотинни (эрни) ўлдир­иши (50% дан ортиқ).
Бундай одам ўлдиришлар одатда хотин (эр) эрига (хотинига) хиёнат қилгани аниқланган ҳолларда содир этилади. Баъзан бундай одам ўлдириш шубҳа таъсирида содир этилиши ҳам мумкин.
Тошкент вилоят суди судьяси О.Р. 1996 йил 7 ноябрда хоти­ни –М.Р. «буюртмаси»га кўра ўлдирилиши рашк замирида одам ўлдиришга мисол бўлиши мумкин.
Р.лар оиласида сурункали жанжаллар 1993 йилдан бошлан­ди, эр-хотин ўртасидаги жарлик йилдан-йилга чуқурлашиб бор­ди. 1995 йилда О.Р. Хотинидан бутунлай кўнгли совиб, у билан ажрашмоқчи бўлди. О.Р. бошқа аёл билан яшай бошлади.
Бироқ М.Р. бунга рози бўлмади. 17 йил мобайнида турли жиноятчиларга ҳукм чиқариб келган бу аёл энг оғир «ҳукм»ни эрига чиқарди:
Иш Ўзбекистон Республикаси Олий судида кўриб чиқилди. Айбдорлар ўз жазосини олди.106
Рашк замирида одам ўлдириш аёлларга қараганда эркаклар томонидан кўпроқ содир этилади.
Хотиннинг эридан қасос олиш мақсадида уни ўлдириш ҳол­лари ҳам диққатга сазовор. Эридан сурункали калтак еб, хўр­ланиб келган хотинлар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга доим ҳам мурожаат этавермайди. Вақти келиб улар ўз золим эридан ўч олиш, ундан халос бўлиш йўлларини излай бошлай­ди. Баъзан улар эрини ўлдиришга қарор қилади.
Бу мезонлардан фойдаланиб, ҳаёт ва соғлиққа қарши оилада­ги жиноятларнинг бошқа турларини, масалан, қасддан баданга шикаст етказишни ҳам таснифлаш мумкин.
Тошкент шаҳар Акмал Икромов туман судида кўрилган Р.А.ни ЎзР ЖКнинг 105-моддасида назарда тутилган жиноят содир этишда айблаш бўйича иш қасддан баданга ўртача оғир шикаст етказишга мисол бўлиши мумкин.
Р.А. 1998 йил 5 май куни соат 21.30 да уйига маст ҳолатда қайтиб келаётганида орқасидан уч номаълум эркак кетаётган хотинини кўриб қолган. Уйга келгач, у Р.А. хотинидан бу эр­каклар кимлигини сўраган хотини уларни танимаслигини айт­ган. Натижада рашк замирида жанжал чиқиб, у муштлашишга айланган. Ҳ. қасддан хотинига бир неча зарба берган. Олинган жароҳатлар натижасида Ҳ. Касалхонага ётқизилган. Суд-тиб­биёт экспертизасининг хулосасига кўра, Ҳ.нинг пастки жағи ичдан сингани аниқланган.
Оилада шахснинг жинсий эркинлигига қарши жиноятлар со­дир этилиши ҳам мумкин. Бу ерда асосан аёллар жабрланади.
Бундан ташқари, оилада вояга етмаган болалар (кўпинча ўгай қизлар ва ўғиллар)нинг жинсий дахлсизлиги, уларнинг нормал жисмоний ва ахлоқий ривожланишига қарши жиноят­лар, вояга етмаган шахс билан жинсий алоқа қилиш ва бошқа шунга ўхшаш жиноий қилмишлар ҳам содир этилади. АҚШ олимларининг баҳолашларига кўра, 2 млн.га яқин америкалик аёллар болалигида шунга ўхшаш жиноятлардан жабрланган.107
Бундай жиноятларнинг ижтимоий хавфлилик даражаси жуда юқори, чунки улар ўсмирнинг нормал ва хавфсиз ривожлани­шига тажовуз қилади.
Оилада зўрлик ишлатиб содир этиладиган жиноятлар ораси­да фарзандкушлик ҳам учрайди. Аммо бу жиноятнинг крими­нологик тавсифи анча кенг масала бўлгани учун уни алоҳида кўриб чиқамиз.



Download 372,48 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   65




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish