1-мавзу. Криминология предмети, вазифалари ва тизими


Жиноятчилик сабабларининг социологик назариялари



Download 372,48 Kb.
bet17/65
Sana21.02.2022
Hajmi372,48 Kb.
#74451
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   65
Bog'liq
1 мавзу

Жиноятчилик сабабларининг социологик назариялари. Жиноятчилик сабабларига нисбатан социологик ёндашувлар асосан XVIII-XIX асрлар оралиғида шаклланди. Ушбу таъли­мотларнинг асосий хусусияти шундан иборатки, улар аввало эк­зоген омилларга ва уларнинг кўплигига эътибор беради.
XVI асрдаёқ Томас Мор ўзининг «Утопия» асарида инглиз жамиятида жиноий хулқ-атвор айрим шахсларнинг қашшоқли­ги ва айрим шахсларнинг паразитик турмуш тарзи билан бирли­гидан келиб чиққан эди.
Кампанелла (XVII аср) «Қуёш шаҳри» асарида жиноятчилик кўпчилик одамларнинг қашшоқлиги билан боғлиқлигини, жа­миятни одиллик ва жамият аъзоларининг тенглиги принципла­рида қайта қуриш зарурлигини таъкидлайди.
А.Морелли «Табиат кодекси»да инсон табиатан камчилик-қусурлардан холи туғилишини қайд этади.
Ж.П.Марат (1743-1793), А.Н.Радишчев (1749-1802) асарла­рида жиноятчилик бир одамнинг бошқа одамга зулм ўтказиши, жамиятдаги зўравонлик, адолатсизлик билан боғланади.
Ж.П.Марат ўзининг «Жиноят қонунчилиги режаси» (1789) асарида асосан жиноятчилик ижтимоий-иқтисодий омиллар би­лан боғлиқлиги тўғрисидаги ғояни ривожлантирди. У жамиятда ҳукм сураётган камчилик вакиллари томонидан содир этилади­ган жиноятларни қайд этиб ўтди.
Рус мутафаккири ва демократи А.Н.Радишчев ўзининг «Пе­тербургдан Москвага саёҳат» ва «Қонун-қоидалар тўғрисида» номли асарларида жиноятчилик жамият қурилиши хусусияти, Россиядаги крепостнойлик тузумининг ижтимоий-иқтисодий шарт-шароити билан боғлиқ эканлигини таъкидлади. Бундан ташқари, у жиноятчилик сабабларини статистик маълумотлар негизида ўрганиш дастурини махсус ишлаб чиқди.
Социалист-утопистлар жиноятчилик сабабларини шахсий мулкнинг мавжудлиги ва адолатсизлик билан боғлайдилар. А.Сен-Симон (1760-1858) асарларида жиноятчиликнинг одам­лар турмуш шароити замирида яширин туб сабаблари кўрсати­лади. Социалист-утопистлар чайқовчилик, судхўрлик билан боғлиқ жиноятчиликка ишора қилиб, зўравонлик ва эксплуата­ция, тарбиясизлик ва ёмон қонунлар шароитида жиноятчиликка қарши курашиш беҳуда эканлигини таъкидлайдилар. XIX аср рус демократлари А.Н.Герцен, В.Г.Белинский, Н.А.Добролюбов, Н.Г.Чернишевский ҳам жамиятдаги жиноят­чилик сабаблари тўғрисида шунга ўхшаш хулосаларга келди­лар.
Бельгиялик олим, социолог, статистик Адольф Кетле (1796-1874) ўз асарларида жиноятчиликнинг ижтимоий муносабатла­ри билан алоқасини тадқиқ қилди, жамиятнинг ўзи жиноятлар содир этилишига туртки беришини таъкидлади. Статистика ёр­дамида у шахс хулқ-атвори, у тарбияланган муҳит, унинг маъ­лумоти ва ҳоказолар ўртасидаги боғланишни аниқлашга ҳара­кат қилди.
Голланд криминологи Ван-Гамель (1842-1917) социологик мактаб доирасида ижтимоий омилларга, улар орасида эса – иқ­тисодий шарт-шароитларга (айниқса, бойиш иштиёқига) алоҳи­да эътибор берди.
Немис криминалисти Лист (1851-1919) жиноятчиликка на­фақат жамиятнинг иқтисодий шароитлари, балки уруш, алкого­лизм, баъзи бир урф-одатлар ва удумлар, тарбиядаги қусурлар ва проституция ҳам таъсир кўрсатишини таъкидлади.
Бельгиялик криминолог Бонгер (1876-1940) жиноятчиликни аввало ижтимоий тузум маҳсули деб тавсифлади. Бундан ташқари, у болалар меҳнати, узун иш куни, иқтисодий танглик­лар, рўзғордаги камчиликлар каби ижтимоий омилларни ҳам жиноятчилик омиллари сифатида қайд этди.
Америкалик криминолог Верон Фокснинг «Крминологияга кириш» асарида жиноий хулқ-атвор онтологиясининг баъзи бир иқтисодий назариялари, «табақалаштирилган боғланиш», «суб­маданиятлар», «нейтраллаштириш», «дрейф», «сигмация» наза­риялари, ниҳоят, жиноятчилик сабабларини экологик асослан­тириш назариялари кўриб чиқилади.
Хўш, уларнинг бир-биридан фарқи нимада?
Э.Дюркгеймнинг юқорида қайд этиб ўтилган «аномия» наза­рияси Р.Мертон таклиф қилган америкача вариантида жиноят­чиликни ижтимоий ахлоқнинг завол топиши, жамият институт­лари ижтимоий-сиёсий жиҳатдан инқирозга учраши, бунинг на­тижасида шахс жамиятга қарши исён кўтариши ёки ўз жонига суиқасд қилиши билан тушунтиришга ҳаракат қилади.
Америкалик криминолог Эдвин Сатерленд (1883-1950)нинг «табақалаштирилган боғланишлар» назарияси жиноятчилик са­бабини жиноий хулқ-атворга ўргатиш натижаси сифатида тал­қин қилади. У илгари сурган назарияга асосан, жиноий хулқ-атвор шахс муҳитида қонунбузарликка туртки берувчи мезон­лар қонунга бўйсунишга мажбур қилувчи мезонларга қараганда устунроқ эканлигининг оқибатидир.
Криминологияга оид таълимотлар тарихида жиноятчилик сабабларининг нисбатан янги концепцияси марксизмнинг синф­лар назарияси таъсирида вужудга келди.
Н.Ф.Кузнецова фикрига кўра, салбий иқтисодий, мафкура­вий, маданий, тарбиявий, ташкилий, бошқарув, ижтимоий-психологик омиллар мажмуи жиноятчиликка сабаб бўлади17.
Л.И.Спиридоновнинг фикрича, жиноятчиликнинг алоҳида сабаблари мавжуд эмас: айни бир махсус ҳодисалар ҳар хил шароитда турли ижобий ёки салбий оқибатларни келтириб чи­қариши мумкин. Криминологиянинг вазифаси жамиятда мав­жуд ноантагонистик руҳдаги қарама-қаршиликлар одамларнинг ижтимоий хоссаларида намоён бўлиб, уларнинг у ёки бу дара­жадаги салбий хулқ-атворига қандай туртки беришини аниқ­лашдан иборатдир18.
А.А.Пионтковский жиноятчилик сабабларининг асосий маз­муни жамият аъзоларининг муттасил ўсиб борувчи эҳтиёжлари билан уларни қондириш моддий воситалари ўртасидаги қарама-қаршиликдан иборатдир, деб таъкидлайди19. С.А.Домахин эса, аксинча, ижтимоий муносабатлар ғайриижтимоий қарашлар ва жиноятларга сабаб бўлиши мумкин эмас, деган фикрни илгари суради20.
В.Н.Кудрявцев ғайриҳуқуқий хулқ-атвор субъект хулқ-атво­ри ва қонун талаблари ўртасида муттасил равишда кескинла­шиб борувчи ва очиқ-ойдин конфликтга айланувчи ҳар хил қа­рама-қаршиликлар асосида ва шаклида вужудга келади ва ри­вожланади, деб ёзган эди. Унинг фикрича, бу қарама-қарши­ликлар психологик, ижтимоий ёки аралаш кўринишга эгадир21.
В.Н.Кудрявцев қарама-қаршиликлар мавжуд бўлган ва на­моён бўлувчи барча ҳодисалар ва жараёнларни объектив ва субъективга ажратишни таклиф қилади.
«Жиноятчиликнинг объектив сабаблари – бу ижтимоий бор­лиқдаги, одамларнинг иқтисодий ва ижтимоий муносабатлари­даги муайян қарама-қаршиликлар, ғайриижтимоий мойиллик­ларга сабаб бўлувчи қийинчиликлар ва камчиликлардир, - деб таъкидлайди у. – Объектив шарт-шароит – бу ҳуқуқбузарлик­ларнинг субъектив ва объектив сабаблари таъсирини қувват­ловчи, баъзан эса – жонлантирувчи ташкилий, ҳуқуқий, техни­кавий йўсиндаги камчиликлардир».
В.Н.Кудрявцев фикрига кўра, жиноятчиликнинг субъектив сабаблари – бу ижтимоий психология унсурлари, қусурли эҳти­ёжлар, қизиқишлар, мақсадлар, мотивлар, субъектив шарт-ша­роит эса – аҳолининг демографик ва ижтимоий-психологик ху­сусиятлари (феъл-атвори, мижози, жинси, ёши ва ҳ.к.)дир.
Аммо жиноятчилик билан боғлиқ ҳодисаларни гуруҳлашга нисбатан бошқача, янада оқилона ёндашув ҳам мумкин, деб таъкидлайди В.Н.Кудрявцев. Бу – шахс, кичик ижтимоий гуруҳ, жамоа ва умуман жамият. Мазкур ёндашувда жиноятчилик са­баблари жамият, синф, меҳнат жамоаси, кичик ижтимоий гуруҳ, шахс каби тизимлар доирасида элементларнинг номувофиқла­шуви, шунингдек мазкур тизимлар, кичик тизимлар ўртасидаги қарама-қаршиликлар тарзида амал қилади. Кўриб турганимиз­дек, муаллиф қарама-қаршиликларни фақатгина жиноятчилик манбаларидан бири деб ҳисоблайди.
Фалсафа фани вакиллари ижтимоий ва шахсий муносабатлар ўртасида қуйидаги қарама-қаршиликларни фарқлайдилар:
1) кураш билан боғлиқ қийинчиликлар айрим шахсий эҳти­ёжларни қондиришни вақтинчалик чеклаш ёки кечиктиришга мажбур қилишидан келиб чиқадиган қарама-қаршиликлар;
2) жамият ҳаётини, меҳнат ва тақсимлаш муносабатларини ва ҳоказоларни ташкил этишдаги камчиликлар билан боғлиқ қарама-қаршиликлар;
3) шахснинг шахсий интилишлари ва жамият эҳтиёжлари ўртасидаги қарама-қаршиликлар22.
Шахс ва жамият ўртасидаги энг кескин тўқнашувлардан би­ри бўлган жиноятчилик жамиятда мавжуд ижтимоий қарама-қаршиликлар билан бевосита ёки изчил боғлиқдир.
Нисбатан янги «деформациялар» назарияси «қарама-қарши­ликлар» назариясига яқин туради.
А.Номоконов ҳар қандай қарама-қаршиликларни эмас, балки ижтимоий тараққиётга тўсқинлик қилувчи қарама-қаршилик­ларнигина жиноятчилик манбаи деб ҳисоблайди. Бундай қара­ма-қаршиликларни у «жамият ҳаётидаги деформациялар» деб номлашни таклиф қилади.23 Унинг фикрича, муайян микро­муҳитда, шахснинг турмуш тарзи ёки ҳолатида намоён бўлувчи «деформациялар мажмуи» муайян жиноятларга сабаб бўлади.
Профессор В.С.Устинов А.Номоконов асарига ёзган тақри­зида ҳар қандай қарама-қаршиликлар жиноятчилик манбаи бў­лиши мумкинлигини таъкидлайди, чунки жамият тараққиётига имконият яратувчи омиллар жиноятчиликка қаршилик кўрса­тувчи омилларга кўп жиҳатдан қарама-қарши бўлиши мумкин (тенг тақсимлаш жиноятларнинг олдини олишга кўмаклашади, лекин иқтисодий тараққиёт йўлига ғос бўлади; демократия фуқаронинг хулқ-атвор вариантларини танлаш чегараларини кенгайтириб, жиноятчиликнинг ривожланишига имконият яра­тиши мумкин; қўрқувга асосланган тоталитаризм жиноятларни камайтиради, лекин турғунликка сабаб бўлиши мумкин). Нима маъқуллигини жамиятнинг ўзи ҳал қилади.
Маданият етишмаган тақдирда демократия жуда кўп камчи­ликларга эга бўлади. Бироқ, юксак маданият, ҳуқуққа ҳурмат, моддий неъматлар етарлилиги билан муштарак демократия жу­да кучли антикриминоген омил бўлиб хизмат қилади. Лекин, ҳатто биринчи кўринишда ҳам демократия нафақат иқтисодиёт, балки инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш учун ҳам тоталитаризм­га қараганда афзалроқдир, деб таъкидлайди В.С.Устинов.
Профессор В.С.Волков ғайриижтимоий хулқ-атвор деформа­циясининг ўзига хос хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда, жи­ноятчилик сабаблари ва шартларини уч гуруҳ (комплекс)га аж­ратишни таклиф қилади:
а) жамият ижтимоий-иқтисодий ривожланишининг ўзига хос хусусиятлари билан боғлиқ сабаблар ва шартлар;
б) шахснинг жамиятга интеграциялашуви, унинг ижтимоий-психологик ўзига хосликлари билан боғлиқ сабаблар ва шарт­лар;
в) ижтимоий муносабатларни ижтимоий-ҳуқуқий тартибга солиш ва ҳуқуқий тартиботдаги, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишдаги камчиликлар билан боғлиқ сабаблар ва шартлар24.

Download 372,48 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   65




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish