8.2. Жиноятчиликка қарши кураш соҳасида xалқаро
ноҳукумат ташкилотлар йўналишидаги xалқаро
ҳамкорлик
Жиноятчиликка қарши кураш соҳасидаги xалқаро ҳамкорлик субьектлари орасида ноҳукумат ташкилотлардан: Жиноят ҳуқуқи xалқаро уюшмаси, Халқаро криминологик жамият, Ижтимоий ҳимоя xалқаро жамияти ва Халқаро жиноят ва пенитенсиар фонди фаолиятини қайд eтиб ўтиш зарур, деб уйлаймиз.
Жиноят ҳуқуқи xалқаро уюшмаси 1924 йили ташкил топган. У жиноятчиликни, унинг сабабларини ва унга қарши кураш воситаларини ўрганади, жиноят ҳуқуқий қиёсий тадқиқотлар билан шуғулланади, жиноят ҳуқуқи муаммолари бўйича xалқаро конгресслар ўтказилишини ташкил қилади, БМТ, ЮНЕСКО ва бошқа xалқаро ташкилотларга маслаҳатлар беради.
Халқаро криминологик жамият 1934 йилда ташкил eтилган бўлиб, жиноятчиликка қарши кураш соҳасидаги ҳамкорликни таъминлаш билан бевосита шуғулланади. У криминология соҳасидаги миллий институтлар ва мутаxассисларни бирлаштиради. Халқаро криминологик жамият ЕКОСОС, БМТ ва ЮНЕСКО маслаҳатчиси мақомига эга. Мазкур жамият xалқаро миқёсда жиноятчиликнинг сабабларини ўрганади, криминологик конгресслар, семинарлар, коллоквиумлар ташкил қилади, уларнинг материалларини эьлон қилади, миллий криминологик институтларга ёрдам кўрсатади, криминология фанини рағбатлантириш учун стипендия ва мукофотлар таъсис этади ва тайинлайди.
Ижтимоий ҳимоя xалқаро жамияти ва Халқаро жиноят ва пенитенсиар фонди ҳам ўз соҳасида шунга ўxшаш ишларни амалга оширади.
8.3. Жиноятчиликка қарши кураш соҳасида Интерпол
йўналишидаги xалқаро ҳамкорлик
Халқаро ҳамкорликда Халқаро жиноят полицияси ташкилоти (Интерпол) алоҳида ўрин тутади. У 1923 йили Венада дастлаб xалқаро жиноят полисияси комиссияси тарзида ташкил этилган. Интерпол ноҳукумат ташкилотдан ҳукуматлараро ташкилотга айланди. Бугунги кунда у 170 дан ортиқ давлатни бирлаштиради. Интерполнинг олий органи Бош ассамблея ҳисобланади. Унинг сессиялари йилда бир марта ўтказилади. Ижро этувчи қўмита минтақаларнинг вакилларидан ташкил топади. Мунтазам ишловчи аппарати котибият ҳисобланади. Ҳужжатларни илмий ишлаб чиқиш учун маслаҳатчилар институти фаолият кўрсатади.
Бошқа xалқаро ташкилотлардан фарқли ўлароқ, Интерпол ҳар бир мамлакатда, жумладан Ўзбекистонда ҳам ўз миллий марказий бюросига (ММБ) эгадир.
Интерпол ўз Уставига биноан мамлакатларда амал қилувчи қонунлар доирасида жиноят полицияси органларининг ўзаро ҳамкорлигини таъминлайди ва ривожлантиради, жиноятчиликнинг олдини олишга ёрдам берадиган муассасаларни ташкил этади ва ривожлантиради. Унинг асосий иши – ММБдан ва улар учун аxборотлар қабул қилиш, таҳлил қилиш ва бериш йўли билан муайян жиноят ишлари бўйича ҳамкорликни ташкил этишдан иборат.
Ҳар бир ММБ ўз ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари билан, xалқаро миқёсда эса–бошқа мамлакатларнинг ММБ ва Интерпол Бош котибияти билан мунтазам алоқа қилади.
7-мавзу. РЕЦИДИВ ЖИНОЯТЧИЛИКНИНГ КРИМИНОЛОГИК ТАВСИФИ ҲАМДА УНИНГ ОЛДИНИ ОЛИШ
1. Рецидив жиноятчилик тушунчаси. Рецидив турлари. Тавсифи
2. Рецидив жиноятчилик ижтимоий типи сифатидаги рецидивист шахсининг ўзига хос хусусиятлари
3. Рецидив жиноятчиликнинг олдини олиш
Do'stlaringiz bilan baham: |