1-Мавзу. "Корхоналарни ривожлантириш стратегияси" фанининг


 Корхоналарнинг номоддий активлари. Интеллектуал мулк



Download 4,28 Mb.
Pdf ko'rish
bet96/169
Sana23.02.2022
Hajmi4,28 Mb.
#146028
1   ...   92   93   94   95   96   97   98   99   ...   169
Bog'liq
2493-Текст статьи-7143-1-10-20200711

6.5. Корхоналарнинг номоддий активлари. Интеллектуал мулк 
объектлари. Номоддий активларни баҳолаш 
Номоддий ёки «ушланиш мумкин бўлмаган» активлар бу 
ҳуқуқлар ва номоддий ресурслар бўлиб, улар бозорда корхонага 
(фирмага) устунлик беради. Бундай активларга муаллифлик ҳуқуқи, 
патентлар, савдо белгилари, фирма нуфузи, компьютер дастурлари, 
рекламага сармоя харажатлари, ташкилий харажатлар, лицензиялар
ижара шартномалари, франщизалар ва бошқалар киради. 
Лицензия шартномаларининг қатьий белгиланган ҳуқуқий 
асослари Ўзбекистон Республикаси Фукаролик кодекси 4-бўлими 59-
боби 1036-моддасида акс этган. 

амалиётда номоддий акгивлар хўжалик оборотида турли 
мақсадларда қўлланилади
44


тижорат мақсадида устав сармоясига бадал сифатида қўйишда, 
уларнинг олди-сотди жараёнида фойда олишда, ноқонуний 
фойдаланилганида эҳтимолий зарар қоплаш максадида; 

корхона балансида ҳисобга олишда ўз маблағлари, буюртмачи 
маблағлари ҳисобига ташкил этилган, учинчи шахслардан харид 
қилинган номоддий активларнинг барча турларини ҳисобга олишда; 

комплекс фойланилганида корхонани хусусийлаштиришда, 
суғурта қилишда, гаровга қўйишда; 

фойдага иштирок этганда муаллифлик гонорарини тўлаганда, 
фойдадаги ҳиссасини аниқлаганда; 

маҳсулот таннархида акс эттирилганида; 

солиққа тортиш базасини аниқлаганда ва шу каби холларда. 
44
Ваҳобов ва бошқ. Молиявий ва бошқарув таҳлили: Дарслик. – Т.: “Шарқ”, 2005. – 480 б. 


218 
Номоддий активлар жисмоний кўринишга эга эмас. Бухгалтерия 
балансининг 1-бўлими «Узоқ, муддатли активларда бошланғич 
қиймати (020-сатр), эскириш (021-сатр) ва қолдиқ қиймати (022-
сатр)да акс эттирилади. Корхонанинг мол-мулки солиғини ҳисоблаш 
ва тўлаш жараёнида улар асосий воситаларга киритилади. Номоддий 
активлар 
хўжалик 
фаолиятида 
узоқ, 
муддат 
давомида 
фойдаланиладиган ва даромад келтирадиган активлардир. Корхонада 
унга ққилинган харажатлар уларнинг қўйилмалари сифатида намоён 
бўлади. 
Энг кенг тарқалган номоддий активлар орасида: патентлар, ноу-
хау, муаллифлик ҳуқуқи, франщизалар, савдо белгилари, ташкилий ва 
муддати узайтирилган харажатлар, гудвилл кабиларни кўрсатиш 
мумкин. 
Патент эгасининг ўз ақлий (интеллектуал) фаолияти 
натижаларига бўлган ҳуқуқларини тасдиқлайдиган ва ҳимоялайдиган 
ҳужжатдир. У эгасига патентланган буюм, жараён ёки фаолиятни 
қўллаш, ишлаб чиқариш, сотиш ва назорат қилиш ҳуқуқини беради. 
Патентни тегишли органларда рўйхатга олиш унинг ҳимоясини 
кафолатламайди. Чунки, у судда муваффақиятли ҳимоя қилинмагунга 
қадар 
ракобатбардош 
ҳисобланмайди. 
Патентни 
судда 
муваффакиятли ҳимоя қилиш билан боғлик. харажатлар сармояга 
айлантирилиши зарур. Чунки, ушбу харажатлар унинг кийматига 
киритилади, яъни патентнинг баланс қиймати муайян суммага 
камаяди.


219 
Ноу-хау деганда ишлаб чикаришни амалга ошириш учун зарур 
бўлган илмий-техник, тўпланган тажриба, ишлаб чиқариш сири каби 
билимлар мажмуаси тушунилади. 
Ноу-хау шакллари турли-туман. Уларнинг барча турлари 
номоддий активлар ҳисобланади. Ноу-хауни тижорат мақсадида 
бериш, 
алмаштириш 
ва 
тарқатиш, 
аввалам-бор, 
лицензия 
шартномалари тузиш йўллари билан амалга оширилади. Улар асосан 
ноу-хаудан даромад (фойда) олиш мақсадида фойдаланилади. Ноу-
хауни 
харид 
қилиш 
ишлаб 
чикаришни 
йўлга 
қўйишни 
енгиллаштиради ва арзонлаштиради, ишлаб чиқариш сирларининг 
тўлиқ. сақланишини, сотувчи фирма мутахассисларининг ишлаб 
чиқариш жараёнини амалга ошириш ва назорат қилишда иштирок 
этишини таъминлайди. 
Муаллифлик ҳуқуқи қонун томонидан фан ва адабиёт, мусиқа, 
тасвирий санъат ва хакозо асарлари муаллифларига бериладиган 
ҳимояланиш шаклидир. 
Муаллифлик ҳуқуқи улар эгаларига ўз ишларини нашр эттириш, 
қайта нашр эттириш ва кўпайтириш, сотиш ва нусхаларини 
тарқатиш, ўз асарларини ижро этиш ва тасмага ёзиш бўйича 
тегишли хуқуқларни берадилар. 
Муаллифлик ҳуқуқи қиймати унинг таннархига тегишли 
равишда ўлчаниши назарда тутилади. Муаллифлик ҳуқуқи, одатда 
амал килиш муддати давомида иқтисодий қийматга эга бўлмайди. 
Унинг қиймати ундан даромад олиш кутилаётганида амортизация 
қилиниши мумкин. Бирок бу муддатнинг амал қилиш вақти муаллиф 
хаёт бўлган йиллар на ундан кейин эса 50 йилдан ошмаслиги лозим. 


220 
Савдо белгилари ва савдо номлари муайян компания 
маҳсулотлари ёки хизматларини идентификация қиладиган белги, 
рамз ёки номлардир. Масалан, «Соса-Со1а», «Сино» ва бошқалар. 
Улар эгалик қилишни асослаш ва юридик ҳимояланиш учун рўйхатга 
олинади. 
Савдо белгисини харид қилиш, тайёрлаш, ҳимоялаш, рўйхатга 
олиш, сармояга айлантирилиши, яъни унинг қийматга киритилишини 
таъминлаш керак. Савдо белгисининг фойдали хизмат қилиш 
муддати 40 йил мобайнида амортизацияланади. Бу муддатларда қайси 
бири қисқароқлиги эътиборга олинади. 
Франшизалар 
ҳукумат 
органлари 
томонидан 
хўжалик 
субъектларига давлат мулки, коммунал хизматлари (электр 
энергияси) ёки якка ҳолдаги номдан (масалан, Макдональдс) 
фойдаланиш ҳуқуқи учун имтиёзлардир. 
Франчайзинг контракти франшиза амал қилиш муддати,
шунингдек франчайзинг берувчи ва олувчи ҳуқуқи ҳамда 
мажбуриятларини белгилайди. Франшизанинт бошланғич қиймати 
ҳам сармояга айлантирилиши, сўнгра у амал қилган муддат давомида 
харажатларига киритилиши керак. Бу давр алоҳида келишилмаган 
бўлса, амортизация аниқ, белгиланган хизмати муддатидан келиб 
чиқиб аниқланади. У аввалги нархни қайта кўриб чикиш учун
мунтазам баҳоланади. Тўлиқ амотизация даври 40 йилдан ошмаслиги 
лозим. Франшиза имтиёздан фойдаланадиган субъект томонидан уни 
хизматлар, масалан, рағбатлантириш компанияларида, бухгалтерия 
ҳисоби ва ташкилий масалаларда кўмаклашганлиги учун тақдим 
этган субъектга йиллик ва жорий тўловлар амалга оширилган 


221 
харажатлар ҳисобига чиқарилиши лозим, чунки истиқболда фойда 
келтирмаслиги аниқ. Франшиза қадрини йўқотса ёки қонун билан 
бекор қилинса амортизацияланмаган сумма зарар сифатида ҳисобдан 
чиқарилади.
Узоқ муддатли харажатлар — бўнак даромадлар вужудга 
келишини таъминлаши мумкин бўлган хизматлар харажатлари. Улар 
узоқ, муддатли ва олдиндан тўланган харажатлар сифатида балансда 
акс эттирилади ва узоқ, муддатли активлар сифатида таснифланади. 
Чунки жорий активлар амал қилиш муддати тугаганидан кейин ҳам 
даромадларга таъсир қилади. Узоқ муддатли харажатлар жисмоний 
моҳиятга эга бўлмайди. Бундай харажатларга суғурталаш бўйича 
узоқ, муддатли олдиндан тўланган бадаллар ёки ижара тўловлари 
киритилиши мумкин. 
Узоқ муддатли харажатлар даромад келиши мўлжалланган 
келгуси даврларда амортизацияланади. 
Ташкилий 
харажатлар 
ташкилий 
фаолият 
пайтидаги 
харажатлардир. Буларга бухгалтерлик, ҳуқуқий, канцелярия 
харажатлари кабилар киради. Улар сармояга айлантирилиши мумкин. 
Чунки келажакда фонда келтиради. Бирок,, бу харажатларни корхона 
фаолиятининг биринчи йилида харажатларга киритиш даромадлар 
билан мувофиқликка олиб келади. Ташкилий харажатларни 
амортизациялаш муддати тадбиркорликнинг аниқ, туридан келиб 
чиқиб, раҳбарият томонидан аниқланади. 
Гудвилл фирма нуфузининг шартли қиймати. Унинг номоддий 
мулкчилиги тижорат корхонасига бошқа худди шундай корхоналар 


222 
оладиган меъёрий ёки кўзда тутилган фойдадан ортиқча даромад 
олиш имконини беради. 
Компания 
харид 
қилинганида 
юритилаётган 
компания 
қийматининг, унинг активлари қийматидан ортиқча қисми «гудвилл» 
— «эркин хохиш», нуфуз, обрў деб номланган номоддий актив 
хисобланади. Умуман, гудвилл яхши таниш бўлган савдо белгиси, 
истеъмолчилар 
билан 
яхши 
муносабатлар, 
компания 
хизматчиларининг юқори аҳлоқий фазилатлари ва шунга ўхшаш 
бошқа ҳаражатларни ўз ичига олади. Улар компаниянинг одатдагидан 
кўра ортиқча фойда олиш имкониятини оширади. 
Меҳнат предметларидан самарали фойдаланиш натижасида 
ишлаб чиқарилаётган махсулотларнинг ўртача харажатлари ёки 
таннархлари пасаяди. Бунинг натижасида корхоналарнинг соф 
фойдалари 
ортади. 
Шунинг 
билан 
биргаликда 
меҳнат 
предметларидан ўриндошлик билан фойдаланиш оқибатида ишлаб 
чиқарилаётган маҳсулотларнинг сифатлари яхшиланади, хизмат 
қилиш муддатлари эса кўпаяди. 
Номоддий активларга, таъкидланганидек, уларни алоҳида гурух. 
бўйича айтадиган бўлсак, қуйидагилар киради: 

ер, сув ва бошқа табиий ресурслардан фойдаланиш ҳуқуқининг 
киймати; 

бино, иншоот, ускуна ва жиҳоз каби мулклардан фойдаланиш 
ҳуқуқининг киймати; 

ихтиро ва рационализаторлик таклифлари, «ноу-хау» кабилардан 
фойдаланиш ҳуқуқларининг киймати; 


223 

товар белгилари ва бошка интеллектуал мулкдан фойдаланиш 
каби ҳуқуқларни берувчи рухсатномалар киймати. 
Буларнинг ҳаммаси бухгалтерия балансининг актив қисмида 
«Номоддий активлар» моддасида ифодаланади. Уларни таҳлил қилиш 
учун ҳам кўрсаткичлар тизимидан фойдаланиш мақсадга мувофиқ. 
Улар иқтисодий мазмуни бўйича икки гуруҳга бўлинади: номоддий 
активларнинг ҳолатини ифодаловчи кўрсаткичлар ва уларнинг 
самарадорлигини ифодаловчи кўрсаткичлар. Ҳар бир гуруҳ 
кўрсаткичлар ўз навбатида бир қанча кўрсаткичларни ўз ичига олади. 
Масалан, номоддий активларнинг ҳолатини ифодалаш учун тўртта, 
унинг самарадорлигини баҳолаш учун эса учта кўрсаткичдан 
фойдаланилади. Уларнинг дастлабки йирик таснифи қуйидаги 
чизмада келтирилган (4-расм). 

Download 4,28 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   92   93   94   95   96   97   98   99   ...   169




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish