1-Мавзу. "Корхоналарни ривожлантириш стратегияси" фанининг


 Асосий воситалар амортизацияси ва уларни ҳисоблаш



Download 4,28 Mb.
Pdf ko'rish
bet92/169
Sana23.02.2022
Hajmi4,28 Mb.
#146028
1   ...   88   89   90   91   92   93   94   95   ...   169
Bog'liq
2493-Текст статьи-7143-1-10-20200711

6.4. Асосий воситалар амортизацияси ва уларни ҳисоблаш 
услублари. 
Асосий фондларни қайта ишлаб чиқариш, яъни жисмоний ва 
маънавий жиҳатдан эскирган асосий фондларнинг ўрнини иқтисодий 
тўлдириш учун корхона бу воситалар қийматидан амортизация 
ажратмаларни айириб ташлайди ҳамда бу ажратмалар харажатлар 
сифатида маҳсулот таннархига киритилади. 
Амортизация бу - фойдали хизмат муддати мобайнида 
активнинг амортизацияланадиган қийматини асосий воситаларнинг 
вазифасидан келиб чиққан ҳолда маҳсулот (ишлар, хизматлар) 
таннархига ёки давр харажатларига мунтазам
Амортизация ажратмалари асосий воситаларнинг баланс 
қиймати ва фойдали хизмат муддатини ҳисобга олган ҳолда 
белгиланадиган 
йиллик 
амортизация 
меъёрига 
нисбатан 
ҳисобланади. Амортизация миқдорини ҳисоблашга қуйидаги омиллар 
ҳисобга олинади: 
- асосий воситанинг бошланғич баланс қиймати; 
- асосий воситанинг қолдиқ қиймати; 
- асосий воситанинг хизмат муддати; 
- ўрнатилган амортизация меъёри.
Амортизация қуйидаги усулларни қўллаш орқали ҳисобланади: 
1. Амортизацияни тенг маромли (тўғри чизиқли) ҳисоблаш. 
2. 
Бажарилган 
ишлар 
ҳажмига 
мутаносиб 
равишда 
амортизацияни ҳисоблаш (ишлаб чиқариш усули). 
3. Жадаллаштирилган усулда амортизация ҳисоблаш: 
а) икки баравар амортизация меъёри билан қолдиқни камайтириш 
усули; 


210 
б) йиллар суммаси усули (кумулятив усул). 
1. Амортизацияни тенг маромли (тўғри чизиқли) ҳисоблаш. 
Амортизацияни тенг маромли (тўғри чизиқли) ҳисоблаш усулида 
амортизация тенг маромда, асосий воситаларни фойдали ишлатиш 
муддати мобайнида уларнинг амортизацияланадиган қийматидан 
келиб чиққан ҳолда тенг улушларда ҳисобланади. 
Мазкур 
усулга 
кўра 
асосий 
воситалар 
объектининг 
амортизацияланадиган қиймати унинг хизмат муддати давомида 
тегишли харажатларга тенг маромда ҳисобдан чиқарилади 
(тақсимланади). Усул амортизация меъёри фойдали хизмат 
муддатининг фаолиятига боғлиқлигига асосланган. Ҳар бир давр 
учун амортизация ажратмалари суммаси амортизацияланадиган 
қийматни объектдан фойдаланилган ҳисобот даврларидаги сонига 
бўлиш йўли билан ҳисобланади. 
Амортизацияни тенг маромли (тўғри чизиқли) ҳисоблаш усулида 
амортизация ажратмаларининг йиллик суммаси асосий воситалар 
объектининг бошланғич (тиклаш) қийматидан келиб чиқиб, мазкур 
объектнинг тугатиш қийматини ва фойдали ишлатиш муддатини 
айирган ҳолда, белгиланади; Мисол:
Юк автомобили бошланғич қиймати 10 000 000 сўм. 5 йиллик 
фойдали хизмат муддатидан сўнг қолдиқ қиймати -1 000 000.
Бошланғич қиймат – қолдиқ қиймат = 10 000 000 - 1 000 000 = 
1 800 000
Хизмат муддати
5 йил
Амортизация суммаси 1 800 000 сўм 


211 
Йиллик амортизация меъёри (амортизацияланадиган қийматдан) -
20% 
Амортизация қилинадиган сумма = Бошланғич қиймат – Қолдиқ 
қиймат 
2. 
Бажарилган 
ишлар 
ҳажмига 
мутаносиб 
равишда 
амортизацияни ҳисоблаш (ишлаб чиқариш усули). 
Амортизацияни ҳисоблашнинг ишлаб чиқариш усули ҳар бир 
муайян йилдаги асосий воситалар объектининг маҳсулотларини 
ҳисобга олишга асосланган. 
Мазкур усул бўйича ҳар йиллик амортизация ҳажмини ҳисоб-
китоб қилиш учун бутун фойдали ишлатиш муддатидаги умумий 
баҳоланган маҳсулотлар йиғиндисини ва мазкур муайян йилдаги 
маҳсулотларни аниқлаш лозим. Маҳсулот сифатида ишлаб 
чиқариладиган маҳсулот бирликлари сони, ишланган соатлар сони
ўтиб бўлинган тонна-километрлар сони ва бошқалар олиниши 
мумкин. 
Амортизацияни ҳисоблашнинг ишлаб чиқариш усулида йиллик 
амортизация ажратмалари суммаси ҳисобот давридаги маҳсулот 
(ишлар, хизматлар) ҳажмининг натурал кўрсаткичидан ҳамда 
тугатиш қийматини айирган ҳолдаги асосий воситалар объектининг 
бошланғич (тиклаш) қийматининг асосий воситалар объектини бутун 
фойдали ишлатиш муддатидаги назарда тутилаётган маҳсулот 
(ишлар, хизматлар) ҳажмига нисбатан мутаносиблигидан келиб 
чиққан ҳолда аниқланади. 


212 
Мисол. Фараз қилайлик юк автомобили бутун хизмат муддати 
давомида 90 000 км масофани босиб ўтади. Амортизация
харажатлари қуйидагича ҳисобланади: 
Бошланғич қиймати – Қолдиқ қиймати = 10 000 000 - 1 000 000
= 100 cўм/ км. 
Бажариладиган иш ҳажми
90 000 
21-жадвал. 

Download 4,28 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   88   89   90   91   92   93   94   95   ...   169




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish