1-мавзу: «иионинг жамо¬ат тартибини саќлаш ва жамоат хавфсизлигини таъмин¬лаш фаолияти¬ни бош¬ќариш» ўќув курси¬нинг пред¬мети, вазифаси ва тузилиши



Download 2,07 Mb.
Pdf ko'rish
bet45/126
Sana16.03.2022
Hajmi2,07 Mb.
#497193
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   126
Bog'liq
dataContent 99MARETMMBB013021140137

Патруль-пост хизмати куч ва воситаларини мақсадли 
йўналтириш (маневр) қуйидагилар орқали таъминланади: 
хизматлар ва нарядларнинг юқори даражада мобиллаштирилиши; 
хизматлар ва нарядларнинг муҳим ҳудудларда тартиб билан 
кучайтирилиши ҳамда мақсадли йўналтирилиши; 
тезкор вазият асосида республика, вилоятлар, шаҳарлар, 
туманлар, темир йўллар (сув ҳавзалари, аэропорт объектлари) 
миқѐсида куч ва воситаларнинг қайта тақсимланиши; 
ҳаракатчан захира кучларининг ташкил қилиниши; 
узлуксиз алоқанинг мавжудлиги. 
Тезкор вазиятнинг тез ўзгариб туриши, шунингдек, бехосдан 
вужудга келадиган табиий ҳалокатлар, оммавий тартибсизликлар ва 


157 
бошқа фавқулодда ҳолатларда куч ва воситаларни мақсадли 
йўналтириш муҳим роль ўйнайди. 
Ҳудудий ИИВ–ИИББ–ИИБлари ва Транспортда хавфсизликни 
таъминлаш бош бошқармасининг куч ва воситаларини мақсадли 
йўналтирилиши (маневри)ни таъминлаш учун режалар ишлаб 
чиқилиб, уларда қуйидаги масалалар белгиланади: 
шахсий таркибни тезкорлик билан йиғиш; 
маҳаллий ҳокимликлар, прокуратура ва бошқа тегишли 
органларга, шунингдек, тегишли раҳбарларга хабар бериш тартиби; 
ўтказилаѐтган тадбирни бошқариш учун штаблар тузиш; 
ўта ва ҳаѐтий муҳим тоифаланган объектларни қўриқлашни 
кучайтириш; 
бир нечта ҳолатлар ва улар бўйича хизматлар ҳамда 
нарядларнинг аниқ ҳаракатларини белгилаш; 
куч ва воситаларнинг ҳисобини эътиборга олиш. 
Патруль-пост хизмати нарядларини бошқаришда уларнинг ўзаро, 
ички ишлар органлари соҳавий хизматларининг оператив ва 
инспекторлар таркиби, шунингдек, жамоат тартибини сақлашда 
иштирок этувчи жамоатчилик билан узлуксиз ҳамкорликни ташкил 
қилиш ва сақлаб туриш муҳим ўрин тутади. Ҳамкорлик мақсад, жой 
ва вақт бўйича келишилган ҳаракатларда, шунингдек, жамоат 
тартибини сақлаш ва жиноятчиликка қарши кураш борасидаги 
вазифаларни бажаришда барча бўлинма, наряд ва бошқа кучларнинг 
ўзаро ѐрдамлашишидан иборатдир. Бу ҳамкорликнинг барча 
субъектлари умумий вазифалар ва уларни бажариш усулларини бир 
хил тушунишлари, оператив вазият ва тегишли ҳудуд хусусиятларини 
яхши билишлари, узлуксиз алоқанинг мавжудлиги ҳамда белгиланган 
сигналларни тўғри қўллаш, ҳамкорлик қилувчи куч ва воситаларга 
узлуксиз раҳбарлик ҳамда фаолиятини назорат қилиш орқали 
таъминланади.
Патруль-пост хизмати жамоат тартибини сақлашда ички ишлар 
органларининг бошқа соҳавий хизматлари ва бўлинмалари билан: 
комплекс ва оммавий тадбирларни тайѐрлаш ҳамда ўтказиш давомида; 


158 
биргаликда патруллик қилиш жараѐнида; оператив таркиб ва 
инспекторлик таркибининг патруль-пост нарядларига иш шакллари ва 
усулларини ўргатиш, уларда зарур кўникмаларни ҳосил қилиш орқали 
ѐрдам кўрсатишида; хизмат ўташ жойларида оператив вазиятнинг 
ҳолати ва ўзгаришига доир ахборот алмашишда ўзаро ҳамкорлик 
қиладилар. Бундан ташқари, ички ишлар органларининг бошқа соҳавий 
хизматлари вакиллари патруль-пост нарядлари қандай ўташини 
текширишларда иштирок этадилар, зарур ҳолларда уларга ҳуқуқбу-
зарларни ушлаш ва маҳкамага олиб боришда уларга ѐрдам берадилар.
Ўз навбатида, патруль-пост хизмати ходимлари профилактика 
инспекторининг жамоат тартибини сақлаш бўйича ўринбосари ва 
бошқа жамоатчилик тузилмалари вакилларига улар билан биргаликда 
ҳуқуқ-тартиботни сақлашга қаратилган тадбирларга тайѐргарлик 
кўриш ва уларни ўтказиш борасида сабоқ беришда, уларни зарур 
маълумотлар билан таъминлаш кабиларда бевосита иштирок 
этадилар. 
Патруль-пост хизматининг бошқа субъектлар билан самарали 
ҳамкорлиги қуйидагилар билан таъминланади: 
барча хизматлар (нарядлар) қўйилган вазифани бир хил англаши, 
умумий ва алоҳида вазифалар ҳамда уларни бажариш усулларини 
яхши билиши;
тезкор вазият ва унинг ўзгаришини доимий равишда билиш; 
узлуксиз алоқа ҳамда доимий ахборот алмашувининг 
мавжудлиги; 
шартли сигналларни тўғри қўлланилиши; 
хизматлар (нарядлар)нинг ички ишлар органлари бошлиқлари, 
патруль-пост хизмати саф бўлинмалари командирлари томонидан 
узлуксиз бошқарилиши ҳамда улар олдига қўйилган вазифаларнинг 
бажарилишини назорат қилиниши; 
нарядларнинг хизматни ўташ жараѐнида бир-бирига ўзаро ѐрдам 
бериши ва бошқ. 
Патруль-пост хизматини ташкил этиш ва назорат қилиш фаолият 
учун зарурий элемент ҳисобланади. У интизомни мустаҳкамлаш, 


159 
жамоат тартибини сақлаш ва жиноятчиликка қарши кураш 
борасидаги 
вазифаларни 
бажаришда 
шахсий 
таркибнинг 
ташаббускорлиги, ижрочилиги ва масъулиятини оширишнинг муҳим 
воситаларидан биридир. 
Патруль-пост хизмати нарядларининг томонидан хизмат ташкил 
қилиниши ва ўталиши устидан назоратни амалга ошириш, ижрочилик 
интизомини мустаҳкамлаш, шахсий таркиб зиммасига юклатилган 
вазифаларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш, 
шунингдек, бевосита патруллик йўналишларида (постларда) 
ходимларга хизмат ўташ тактика ва услубларини ўргатиш муҳим 
ҳисобланади. 
Назорат қилишдан асосий мақсад нафақат патруль-пост наряд-
ларининг ҳаракатларидаги камчиликларни очишдан, балки уларнинг 
сабаблари ва уларга имкон берган шарт-шароитларни аниқлашдан 
иборат бўлиб, узлуксиз равишда текшириш, шунингдек, нарядлардан 
радио ѐки телефон орқали навбатчилик қисмига мунтазам (ҳар 
соатда) келиб тушадиган хабарларни қайд этиш орқали амалга 
оширилади. Ушбу хабарларда нарядларнинг жойлашган ўрни, хизмат 
ўташ жойидаги оператив вазият кабиларга доир маълумотлар бўлади. 
Патруль-пост хизмати нарядларининг ташкил қилиниши ва 
ўталиши устидан назорат (икки соатда камида бир маротаба) 
текширувларини мунтазам ўтказиш йўли билан амалга оширилади. 
Патруль-пост хизматини текшириш учун одатда, ушбу хизмат, 
шунингдек, ички ишлар органларининг бошлиқлар таркиби жалб 
этилади. Бундай текширувлар давомида мавжуд куч ва воситаларнинг 
тўғри жойлаштирилгани ва ишлатилиши, нарядларга берилаѐтган 
йўриқномалар даражаси, уларни бошқаришнинг ташкил этилиши, 
патруллар ва пост соқчиларининг хизмат ўташ сифати, уларнинг 
қонунийлик ва интизомга риоя этишлари аниқланади. 
Текширувлар 
давомида 
қуйидагиларга: 
нарядларнинг 
бириктирилган патруллик йўналишларида (постларда) хизмат 
ўтаѐтганлигига; куч ва воситаларнинг жойлашуви, улардан 
фойдаланиши ички ишлар органи бошлиғи ва патрул-пост хизмати 


160 
саф бўлинмаси командири томонидан қабул қилинган қарорга 
мувофиқлигига; нарядларнинг тезкор ва пухта бошқарилишига, 
тезкор вазиятда ўзгаришлар ҳақидаги хабарларнинг ўз вақтида 
етказилишига; нарядларнинг патруллик йўналишидаги (постдаги) 
вазиятни, юклатилган вазифаларни, энг яқиндаги нарядларнинг 
жойлашуви ва улар билан алоқа қилиш усулларини, шунингдек, ўз 
ҳуқуқ ва мажбуриятларини билишларига; нарядлар таркибида 
ходимларнинг ѐнида мазкур ички ишлар органлари патруль-пост 
хизмати саф бўлинмалари уставининг 85-бандида назарда 
тутилганлар мавжудлигига; хизмат ўталишининг сифатига, шу 
жумладан жиноят ва маъмурий ҳуқуқбузарликларнинг барвақт 
олдини олиш, содир этилганларни фош этишда нарядларнинг 
фаоллиги ва ролига; нарядларнинг ўзаро, шунингдек, ички ишлар 
органлари бошқа бўлинмалари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар, 
ўзини ўзи бошқариш органлари ва жамоатчилик вакиллари билан 
биргаликдаги ҳаракатига; нарядлар томонидан хизмат интизоми ва 
қонунийликка амал қилинишига; патруллик йўналишида (постда) 
содир этилган жиноят ва маъмурий ҳуқуқбузарликлар сони ҳамда 
улар бўйича кўрилган чораларга; хизмат ҳужжатларининг тўғри 
юритилиши ва расмийлаштирилишига эътибор қаратилиши зарур. 
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланганидек, патруль-пост 
хизмати нарядларининг ташкил қилиниши ва хизмат ўташини 
текшириш қуйидагича амалга оширилади: 
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Патруль-пост хизмати ва жамоат 
тартибини сақлаш бош бошқармаси ходимлари томонидан 
инспекторлик (комплекс) ва назорат текширувларида, шунингдек, 
алоҳида жадвалларга мувофиқ; 
Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ, Тошкент шаҳар ва 
Тошкент вилояти ИИББлари, вилоятлар ИИБлари патруль-пост 
хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бошқармалари ходимлари 
томонидан ҳар ойда камида бир маротаба; 
туман (шаҳар) ИИБ, Транспортда хавфсизликни таъминлаш 
бошқармаси бошлиқлари, уларнинг жамоат тартибини сақлаш 


161 
хизматига раҳбарлик қилувчи ўринбосарлари, патруль-пост хизмати 
бригадаси ва батальони командирлари томонидан ҳар ойда камида 
икки маротаба; 
патруль-пост хизмати бригадаси ва батальони командирларининг 
ўринбосарлари, шунингдек, туман (шаҳар) ИИБ ва Транспортда хавф-
сизликни таъминлаш бўлинмалари жамоат тартибини сақлаш бўлими 
(бўлинмаси, гуруҳи) ходимлари ҳар ҳафтада камида бир маротаба; 
патруль-пост хизмати отряди командирлари ва уларнинг 
ўринбосарлари томонидан ҳар куни камида икки маротаба ҳамда 
патруль-пост хизмати гуруҳ командирлари томонидан хизмат ўташ 
сменасида ҳар бир нарядни камида тўрт маротаба, шунингдек, ички 
ишлар органининг таянч пункти профилактика (катта) инспекторлари 
томонидан ўз маъмурий ҳудудларида ҳар куни текширилиши шарт 
ҳисобланади. 
Патруль-пост хизмати нарядларининг хизмат ўташини текшириш 
ошкора ва ноошкора
 
равишда алоҳида жадвал асосида амалга 
оширилади. Ушбу жадвал патруль-пост хизмати саф бўлинмаси 
командири (туман (шаҳар) ИИБ, Транспортда хавфсизликни 
таъминлаш бўлинмалари бошлиғи) томонидан тасдиқланади. 
Тасдиқланган жадвал гриф қўйилмайди, лекин жадвал амал қилиш 
муддатида у билан танишувчилар доираси чекланади. 

Download 2,07 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   126




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish