1-мавзу: «иионинг жамо¬ат тартибини саќлаш ва жамоат хавфсизлигини таъмин¬лаш фаолияти¬ни бош¬ќариш» ўќув курси¬нинг пред¬мети, вазифаси ва тузилиши



Download 2,07 Mb.
Pdf ko'rish
bet46/126
Sana16.03.2022
Hajmi2,07 Mb.
#497193
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   126
Bog'liq
dataContent 99MARETMMBB013021140137

Ошкора текширув
да текширувчи ўша жойда нарядларга зарурий 
ѐрдам кўрсатади, муайян вазиятда тўғри ҳаракат қилишни ўргатади, 
хизматда аниқланган камчиликларни бартараф этиш чораларини 
кўради. 
Ноошкора текширув
текширилаѐтган наряднинг ҳаракатла-
рини яширин тарзда кузатиш орқали амалга оширади. Наряд хизмат 
ўташ тартибини қўпол тарзда бузган тақдирда ѐки унга ѐрдам 
кўрсатиш зарур бўлиб қолганида текширувчи яширин кузатувни тўх-
татиши ҳамда тартиббузарликни бартараф этиш ҳақида кўрсатмалар 
бериши ѐхуд вазият талаб қилаѐтган ѐрдамни кўрсатиши шарт. 
Ошкора текширув натижалари пост қайдномасида акс 
эттирилади. Ноошкора текширув натижалари ҳақида текширувчи 
текширувни тайинлаган бошлиққа билдирги билан ахборот беради. 


162 
Патруль-пост 
хизмати 
нарядини 
текширишга 
келган 
текширувчиларни танимаган ҳолларда улардан хизмат гавоҳномалари 
ҳамда «Ички ишлар органлари патруль-пост хизмати саф 
бўлинмалари 
устави»нинг 
113-бандида 
назарда 
тутилмаган 
шахслардан эса қўшимча равишда текширув ҳуқуқини берувчи 
ҳужжатни кўрсатиш талаб қилинади. 
Хизмат ўталишини текширишда наряддаги ходимнинг унга 
бириктирилган ўқотар қуролни, ўқ-дориларни, махсус ва транспорт 
воситаларини эгаллаб олишга уринишга ҳамда бахтсиз ҳодисалар ва 
бошқа оғир оқибатларга олиб келиши мумкин бўлган хатти-
ҳаракатларга йўл қўйилмайди. 
Текширувчи патруль-пост хизматини ташкил қилиш ва ўташ 
бўйича аниқланган камчиликларни бартараф этиш чораларини 
кўриши керак. Текширувчи патруль-пост хизмати нарядини 
текширганлиги ҳақида Автопатруль борт журналида, кейинчалик эса 
патруль-пост хизмати нарядларини пост ва патруллик йўналишларига 
тақсимлаш китобида қайд этади. Хуфиѐна текширув патруль-пост 
хизмати нарядининг ҳаракатларини пинҳона кузатиш йўли билан 
камида бир соатда амалга оширилади. Ноошкора текширувда 
ходимларнинг ҳаракатларини қайд этиш учун техник воситалардан, 
шу жумладан фото ва видео қайд этиш воситаларидан 
фойдаланилиши мумкин. Хуфиѐна текширув натижалари бўйича 
текширувчи патруль-пост хизмати саф бўлинмаси командирига 
(туман (шаҳар) ИИБ, Транспортда хавфсизликни таъминлаш 
бўлинмалари бошлиғига) билдирги билан ахборот беради.
Патруль-пост хизмати нарядларининг ҳуфиѐна текширувлари 
алоҳида отрядларда ҳар ойда камида тўрт маротаба, алоҳида 
гуруҳларда ҳар ойда камида уч маротаба, бригада ва батальонларда 
эса уларнинг таркибидаги отрядлар сонидан келиб чиққан ҳолда (ҳар 
бир отрядда бир ойда камида тўрт маротаба) амалга оширилади. 
Патруль-пост хизмати нарядларининг хизмат ўташлари устидан 
назоратни амалга ошириш самарадорлиги ППХ саф бўлинмаси 
командири (туман (шаҳар) ИИБ, Транспортда хавфсизликни 


163 
таъминлаш бўлинмалари бошлиғи) ҳузурида ўтказиладиган тезкор 
йиғилишда ҳар ойида камида бир маротаба муҳокама этилади ва 
тегишли чоралар кўрилади. 
Патруль-пост хизматини ташкил қилишда унинг нарядлари 
бажарган иш натижаларини ҳисобга олиш ва баҳолаш муҳим ўрин 
тутади. Бунда патруль-пост хизмати соқчиларининг кўчалар ва бошқа 
жамоат жойларида жамоат тартибини сақлаш ҳамда жиноятчиликка 
қарши кураш борасида бажарган ишларининг натижаларига оид 
маълумотлар олинади ва қайта ишланади. Бунда миқдор 
кўрсаткичларида ҳам, билдиришномалар, билдиргилар, тушунтириш 
хатлари, махсус карточкалар кабилар кўринишида ҳам келиб 
тушадиган маълумотлардан фойдаланилади. 
Патруль-пост нарядларининг ишини саф бўлинмалари (гуруҳ ѐки 
бўлинма) командирлари ҳисобга олиб борадилар. Ҳар бир ходим 
суткалик ишининг натижаларини қайд этиш карточкасига ѐзиб 
боради ва улар йўриқномалар вақтида эълон қилинади. Саф 
бўлинмасининг тегишли даврдаги ишига оид умумий маълумотлар 
махсус дафтар ѐки журналда акс эттирилади. Саф бўлинмалари 
патруль ва пост хизмати ходимларининг ишини қайд этишни тўғри 
ташкил қилиш, умуман олганда, шахсий таркибнинг хизмат ҳудудида 
ҳуқуқ-тартибот ҳолати учун масъулиятни тарбиялашга, хизмат ўташ 
жойларида жамоат тартибини сақлашнинг ҳолати ҳақида тўғри 
хулосалар чиқаришга, ходимларнинг ишбилармонлик хислатларини 
чуқур ўрганиш асосида уларни оқилона жойлаштиришга имкон 
беради. 
Нарядлар ишининг натижаларини ҳисобга олиш уларнинг 
хизмат фаолиятини кенгроқ ва холисона баҳолаш учун зарур шарт-
шароит ҳисобланади. Бинобарин, у патруль-пост хизмати 
фаолиятининг самарадорлигига бевосита таъсир этади. Фаолиятни 
баҳолашнинг мезонларига пост йўналиши ҳудудида жамоат 
тартибини 
сақлашнинг 
ҳақиқий 
ҳолати, 
нарядларнинг 
жиноятларнинг олдини олиш, уларга чек қўйиш ҳамда очишдаги 
фаоллиги, патруль-пост хизматининг ташкил қилиниш даражаси 


164 
киради. Нарядлар зиммасига юклатилган вазифалар ижросини 
баҳолаш жараѐнида уларнинг хизмат интизоми ҳамда қонунийликка 
риоя этиши ҳолати ҳам инобатга олинади. 

Download 2,07 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   126




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish