1-мавзу: «иионинг жамо¬ат тартибини саќлаш ва жамоат хавфсизлигини таъмин¬лаш фаолияти¬ни бош¬ќариш» ўќув курси¬нинг пред¬мети, вазифаси ва тузилиши



Download 2,07 Mb.
Pdf ko'rish
bet42/126
Sana16.03.2022
Hajmi2,07 Mb.
#497193
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   126
Bog'liq
dataContent 99MARETMMBB013021140137

биринчи гуруҳ қарорлар – 
буйруқлар, йўриқномалар, кўрсатмалар 
ва бошқа ҳужжатлар кўринишида чиқариладиган асосий бошқарув 
ҳужжатлари бўлиб, улар орасида энг муҳимлари Ўзбекистон 


146 
Республикаси ИИВнинг республика ҳудудида жамоат тартибининг 
сақланиши ҳамда хавфсизлиги таъминланишини ташкил қилиш 
масалаларига оид буйруқлардир. Ҳудудий ва маҳаллий ички ишлар 
органлари 
даражасида 
тегишли 
ҳудудда 
ҳуқуқ-тартиботни, 
ҳуқуқбузарликлар профилактикасини ва уни содир этганлик учун 
жавобгарлик муқаррарлигини таъминлашнинг аниқ масалаларига 
доир буйруқлар ва бошқа бошқарув ҳужжатлари чиқарилади. Бундай 
ҳужжатларни тайѐрлашда ҳудудий ва маҳаллий ички ишлар 
органлари жамоат тартибини сақлаш аппаратлари ташкил этувчи ва 
мувофиқлаштирувчи функцияларни бажариши билан фаол иштирок 
этадилар. 
Иккинчи гуруҳ қарорлар –
Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ, 
Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ИИББлари, вилоятлар ИИБлари ва 
Транспортда хавфсизликни таъминлаш бош бошқармаси томонидан 
ишлаб чиқиладиган турли иш режалари бўлиб, уларга ушбу даражадаги 
жамоат тартибини сақлаш хизмати аппаратларининг бошқарув 
функциясини амалга ошириш бўйича, улар фаолиятининг асосий 
йўналишлари бўйича бўлимларнинг таклифлари асосида ярим йилга 
мўлжаллаб тузиладиган чора-тадбирлар режаси ва мазкур соҳавий 
хизмат аппаратлари ва бўлинмаларнинг тегишлича йилнинг ҳар 
чорагига мўлжалланган иш режалари киради. Ички ишлар 
органларининг мазкур умумий иш режаларидан ташқари, патруль-пост 
хизмати ва жамоат тартибини сақлаш аппаратлари ҳамда бўлинмалари 
зиммасига юклатиладиган тадбирлар акс эттириладиган махсус 
режалар ҳам тайѐрланади. Бундай режаларга қуйидагиларни киритиш 
мумкин: оммавий тадбирларга тайѐргарлик кўриш ва уларни ўтказиш 
даврида жамоат тартиби ва хавфсизлигини таъминлаш режалари; 
«Ғалла», «Пахта» йиғим-терими ўтказилиши жараѐнида жамоат тар-
тиби ва хавфсизлигини таъминлаш режалари; криминоген вазият 
мураккаблашган ѐки табиий, техноген ва бошқа хусусиятга эга бўлган 
ҳодисалар натижасида вужудга келган фавқулодда ҳолатлар шароит-
лари ички ишлар органларининг жамоат тартибини сақлаш ва хавфсиз-
лигини таъминлаш бўйича ҳаракатларнинг намунавий режалари.


147 
Учинчи гуруҳ қарорлар
га оператив вазиятни ҳар томонлама 
таҳлил қилиш ва баҳолаш асосида ишлаб чиқиладиган жойлашув 
(дислокация) режалари, пост қайдномалари (ведомостлари) ҳамда 
туман, шаҳар ѐки микротуман ҳудудида лозим даражадаги ҳуқуқ-
тартибот ҳамда ҳуқуқбузарликлар профилактикасини, уни содир 
этган шахсларга нисбатан жавобгарлик муқаррарлигини таъминлаш 
учун ўзининг таркибидаги ва қўшимча жалб этилган куч ва 
воситалардан комплекс фойдаланишни назарда тутадиган бошқа 
режалар киради. 
Шундай қилиб, режа патруль-пост хизмати ва жамоат тартибини 
сақлаш аппаратлари ҳамда бўлинмаларининг фаолиятини бошқариш 
жараѐнида қабул қилинадиган ва амалга ошириладиган энг муҳим 
бошқарув қарори ҳисобланади. Режаларда фаолиятнинг муайян 
даврида бажариладиган вазифалар, уларни бажариш борасидаги 
тадбирлар аниқ белгиланади, ишнинг аниқ ҳажми, уларни бажариш 
усули ва муддатлари, шунингдек, у ѐки бу тадбирни ўтказишни 
ташкил этиш учун масъул шахслар ҳамда ижрочилар кўрсатилади. 
Режалаштириш диққат ва кучларни жамоат тартибини сақлаш ва 
хавфсизлигини таъминлашнинг энг долзарб муаммоларига, мавжуд 
куч ва воситаларни белгиланган вазифаларни самарали бажариш учун 
оқилона тақсимлаш, ишнинг бир маромда кетиши ва жадаллигини, 
ижрочилар ўртасидаги ҳамкорлик, уларнинг фаолиятини назорат 
қилиш механизмларининг самарали ишлашни таъминлаш каби 
масалаларга қаратиш имконини беради. 
Бошқарув қарорларини тайѐрлаш ва қабул қилиш, шубҳасиз, 
патруль-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бўлинмалари 
фаолиятини бошқариш жараѐнининг энг муҳим босқичидир. Бироқ, 
мазкур бошқарув қарорларининг ижросини ташкил этишни самарали 
таъминлаш ушбу босқичга боғлиқдир. 
Бошқарув қарорларининг ижросини ташкил этиш босқичининг 
асосий мазмунига: юқори турувчи бошқарув субъекти чиқарган 
бошқарув 
қарорини 
тушуниб 
олиш 
ва 
муфасаллаштириш 
(деталлаштириш) ѐхуд ўз қарорини ижрочига етказиш; ижрочиларни 


148 
танлаш ва жой-жойига қўйиш, уларни ўқитиш ва уларга йўл-йўриқ 
бериш; ижрочилар фаолиятини таъминлашнинг моддий-техникавий, 
ҳуқуқий, психологик ва бошқа турлари, қўйилган вазифаларни 
бажариш жараѐнида улар ўртасида ҳамкорликни йўлга қўйиш ҳамда 
уларнинг ҳаракатларини мувофиқлаштириш, қарор ижросини назорат 
қилиш, иш натижаларини ҳисобга олиш ва баҳолаш киради. 
Жамоат тартибини сақлаш ва хавфсизлигини таъминлашга жалб 
этилган патруль-пост ва жамоат тартибини сақлаш хизматларининг 
куч ва воситалари фаолиятини бошқариш масъул субъектлар 
томонидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартиб ҳамда ваколат 
доирасида амалга оширилади. 
Мазкур масъул бошқарув субъектлар ичида ички ишлар 
органлари навбатчилик қисмлари муҳим ўрин тутади. Хусусан, ички 
ишлар органлари навбатчилик қисмлари: хизматга жалб этилган 
нарядлар фаолиятига оператив раҳбарликни амалга оширади; 
тегишли органлар ва бўлинмалар раҳбарларига куч ва воситаларни 
жойлаштириш ҳамда улардан фойдаланишни ташкил этишда ѐрдам 
беради; нарядларни хизматга ўз вақтида тайѐрлаш, уларга йўл-йўриқ 
бериш, хизмат ўташга юбориш ҳамда уларнинг хизмат вазифаларини 
сифатли бажаришларига масъул ҳисобланади. Навбатчилик қисмлари 
нарядларни содир этилган ҳуқуқбузарликлар, уларни содир этганлиги 
учун қидирилаѐтган шахслар, жиноий йўл билан ўзлаштирилган мулк 
ва бошқа ашѐлар аломатлари ҳақида ўз вақтида ахборот билан 
таъминлайдилар, тиғиз оператив вазият вужудга келган жойларда 
патруль-пост нарядларини кучайтириш чораларини кўрадилар, улар 
ўртасидаги зарур ҳамкорликни ташкил қиладилар.
Ички ишлар органлари патруль-пост хизмати саф бўлинмалари 
командирлари қонун ҳужжатларида белгиланган ваколатлар доирасида 
жамоат тартибини сақлаш ва хавфсизлигини таъминлаш бўйича қабул 
қилинган бошқарув қарорида кўрсатилган маъмурий ҳудудда патруль-
пост нарядлари фаолиятининг ташкил қилиниши, бўйсунувчи 
бўлинмалар шахсий таркибининг ўқитилиши ҳамда тарбияланиши, 
хизмат интизомининг ҳолати, қурол-яроғ, ўқ-дорилар ва техника 


149 
воситаларидан фақат белгиланган мақсадда фойдаланилиши учун 
масъулдирлар. Улар ички ишлар органи бошлиғининг қарорига 
асосланиб, ўзларига бўйсунувчи куч ва воситаларни жойлаштирадилар, 
нарядларнинг хизмат ўташларини назорат қиладилар.
Патруль-пост хизмати нарядлари фаолиятини ташкил қилишда 
патруль-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бўлинмаларининг 
инспекторлари, ички ишлар органлари таянч пункти профилактика 
(катта) инспекторлари, шунингдек, бошқа соҳавий хизматлар – 
жиноят-қидирув, терроризм ва экстремизмга қарши курашиш, йўл 
ҳаракати хавфсизлиги ва бошқа органларнинг раҳбарлари ҳам муайян 
даражада иштирок этадилар. 
Патруль-пост хизмати нарядлари фаолияти қуйидаги асосий 
элементларни қамраб олади: 
а) маъмурий ҳудуддаги криминоген вазият, жамоат тартиби ва 
хавфсизлиги, шунингдек, ҳуқуқбузарликлар ҳолатини ифодаловчи 
шарт-шароитлар ва омилларни таҳлил қилиш; 
б) хизматга жалб этиладиган куч ва воситаларнинг ҳолати 
ҳақидаги маълумотларни олиш ҳамда таҳлил қилиш; 
в) хизматга 
жалб 
этиладиган 
куч 
ва 
воситаларнинг 
жойлаштирилиши ҳақида бошқарув қарорини тайѐрлаш, келишини 
ҳамда қабул қилиш;
в) хизматга жалб этиладиган нарядларни фаолият олиб боришга 
тайѐрлаш ва уларга йўл-йўриқ бериш; 
г) хизматга жалб этиладиган куч ва воситалар билан доимий ва 
барқарор алоқа ҳамда ўз вақтида ахборот алмашинувини таъминлаш; 
д) хизмат вазифаларини бажариш давомида нарядлар фаолиятини 
ташкил этиш, мувофиқлаштириш, зарур ҳолларда тегишли 
ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳамда уларнинг бошқа кучлар 
билан ҳамкорлигини таъминлаш; 
е) хизматга жалб этиладиган нарядлар фаолиятини мониторинг ва 
назорат қилиб бориш; 
ж) хизмат фаолиятини ўтаѐтган нарядлар иш фаолиятининг 
натижадорлигини ҳисобга олиш ва баҳолаш. 


150 
Бошқарув назариясида фаолиятни ташкил этишнинг барча 
соҳаларда бўлганидек, патруль-пост хизмати нарядлари фаолиятини 
бошқаришда икки жиҳат, яъни статистик ва динамик жиҳатдан 
ташкил этишга эътибор қаратиш керак бўлади. 

Download 2,07 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   126




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish