1-мавзу: «иионинг жамо¬ат тартибини саќлаш ва жамоат хавфсизлигини таъмин¬лаш фаолияти¬ни бош¬ќариш» ўќув курси¬нинг пред¬мети, вазифаси ва тузилиши


-§. Фавқулодда вазиятларда ички ишлар органларининг жамоат



Download 2,07 Mb.
Pdf ko'rish
bet120/126
Sana16.03.2022
Hajmi2,07 Mb.
#497193
1   ...   116   117   118   119   120   121   122   123   ...   126
Bog'liq
dataContent 99MARETMMBB013021140137

 
2-§. Фавқулодда вазиятларда ички ишлар органларининг жамоат 
тартибини сақлаш ва хавфсизлигини таъминлаш бўйича асосий 
вазифалари ва фаолиятининг муҳим босқичлари 
Фавқулодда вазиятларда жамоат тартибини сақлаш ва 
хавфсизлигини таъминлашда ички ишлар органларининг ўрни катта 
тўлиб, қуйидаги асосий вазифаларни амалга оширадилар: жамоат 
тартиби ва хавфсизлигини таъминлаш; Ўзбекистон Республикамиз 
1
Фалокат
(авария) – халқ хўжалиги ѐки транспортда юз берган
одамларнинг ҳаѐти ва соғлиғига хавф туғдирадиган ѐхуд ишлаб чиқариш 
биноларининг бузилишига, асбоб-ускуналарнинг, механизмлар, транспорт 
воситалари, хомашѐ ва тайѐр маҳсулотнинг шикастланиши ѐки йўқ 
қилинишига, шунингдек, ишлаб чиқариш жараѐнининг бузилишига олиб 
келадиган ҳодиса; 
ҳалокат
(катастрофа) – халқ хўжалиги объектида ѐки 
транспортда юз берган, одамларнинг қурбон бўлишига ѐки соғлиғига зарар 
етишига, ѐхуд катта миқдордаги моддий бойликларнинг бузилиши ѐки йўқ 
қилинишига олиб келадиган йирик фалокат. 


393 
ҳудудида ѐки унинг айрим жойларида фавқулодда ҳолат жорий 
этилган тақдирда унинг ҳуқуқий тартибини таъминлашда иштирок 
этиш; фалокатлар, ҳалокатлар бўлганида, ѐнғин чиққанида, табиий 
офатлар ва бошқа фавқулодда вазиятларда одамларни қутқариш 
ҳамда уларга зарур ѐрдам кўрсатиш учун кечиктириб бўлмас чоралар 
кўриш; эпидемиялар ва эпизоотиялар вақтида карантин тадбирларини 
ўтказишда иштирок этиш; биринчи навбатда бажариладиган авария-
қутқарув ишларини бажаришда иштирок қилиш. 
Ички ишлар органлари аҳолини ва ҳудудларни фавқулодда 
вазиятлардан муҳофаза қилишда инсонпарварлик, инсон ҳаѐти ва 
соғлиғининг устуворлиги, ошкоралик, ахборотнинг ўз вақтида 
берилиши ва ишончли бўлиши, фавқулодда вазиятлардан муҳофаза 
қилиш чораларининг олдиндан кўрилиши каби принципларга амал 
қиладилар. 
Фавқулодда вазиятлар қуйидаги ўзига хос хусусиятларга эгалиги 
билан ажралиб туради: 
оператив вазиятнинг кескин мураккаблашувини келтириб 
чиқарувчи ҳодисалар ва воқеалар ривожланишининг қўққисдан 
бўлиши ва жадаллиги; 
одамларнинг ҳаѐти ва соғлиғига, мулкига реал хавфнинг 
кучайиши, катта миқдордаги моддий бойликларнинг йўқ қилиниши;
объектларнинг ишдан чиқиши ѐхуд бузилиши; аҳоли ўртасида 
стресс ҳолатлари ва ваҳиманинг юзага келиши мумкинлиги эътиборга 
олинади. 
Ушбу ҳолларда ички ишлар органлари ходимининг қарор қабул 
қилиши ва ҳаракатларига вазиятнинг номаълумлиги, келиб тушаѐтган 
ахборот ҳажмининг катталиги, жисмоний ва ҳиссий зўриқишлар, 
ҳаѐти ва соғлиғига хавфнинг мавжудлиги каби омиллар таъсир 
кўрсатади. Улар жамоат тартибини ва хавфсизлигини муҳофаза 
қилишнинг ташкил қилиниши ва бевосита амалга оширилиши 
сифатига таъсир кўрсатади. Демак, ички ишлар органининг зиммаси-
га юклатилган вазифаларнинг бажарилиши учун улар кундалик 
фаолиятига хос бўлмаган ташкилий ва тактик хусусиятга эга бўлган 


394 
бошқа чоралардан фойдаланишлари керак. Бундай тадбирларнинг 
рўйхати ва мазмуни норматив ҳужжатлар ва йўриқномаларда, 
биринчи навбатда, Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг буйруқларида 
ѐритилади. Аввало, оператив штабларни ташкил қилиш зарурати 
юзага келади. Ички ишлар органларининг раҳбарлари бу штаблар 
орқали бошланган фавқулодда вазият даврида ўзларига бўйсунувчи 
ва қўшимча равишда берилган куч ва воситаларни бевосита 
бошқарадилар. 
Таъкидлаш лозимки, фавқулодда вазиятни бартараф этиш 
жараѐнида қарор қабул қилувчи шахснинг бошқаруви бир қатор 
босқичлардан ўтади. Уларнинг мазмуни шароитнинг хусусиятлари, 
шунингдек, фавқулодда вазиятнинг ривожланишдаги муайян босқич 
билан чамбарчас боғлиқдир. Шу билан бирга, қарор қабул қилувчи 
шахс фаолиятининг неча босқичдан иборат бўлиши ва умумий 
йўналиши фавқулодда вазиятнинг тури ва тоифасига нисбатан 
ўзгармасдир.
Бошқарув қарори қабул қилувчи шахснинг фавқулодда вазиятни 
тугатиш жараѐнини бошқариш босқичлари қуйидагилардан иборат: 
оператив вазиятнинг куч ва воситаларни ҳисоблаш учун зарур бўлган 
асосий элементларни таҳлил қилиш; куч ва воситаларнинг 
фавқулодда вазият пайтидаги аҳволини таҳлил қилиш; келишилган 
бошқарув қарорлари қабул қилиш учун оператив вазият ва унинг 
ўзгариши ҳақидаги зарур ахборотнинг мавжудлиги ва тўлиқлигини 
баҳолаш; юқори турувчи бошқарув органларининг тегишли 
кўрсатмаларини олиш ҳамда шахсий таркибга вазифалар қўйиш; 
доимий равишда қабул қилинган қарорларнинг ижросини назорат 
қилиш, ўзаро ҳамкорлик қилувчи хизматлар билан ахборот алмашиш; 
юзага келаѐтган вазиятга қараб куч ва воситаларнинг жойлашувига 
тузатишлар киритиб бориш назарда тутилади. 
Мазкур тадбирлар ҳамда қабул қилинган қарорларни амалга 
ошириш учун нафақат махсус бошқарув органлари, балки тез чора 
кўриш кучлари, захиралар ҳам ташкил қилинади. Юқорида 
таъкидланганидек, 
фавқулодда 
вазиятларни 
бартараф 
этиш 


395 
босқичларини уни бартараф этиш жараѐнларини бошқариш 
босқичларининг мазмунига сезиларли таъсир кўрсатади.
Бошқарув фаолиятининг мазмунини табиий ва техноген 
хусусиятга эга бўлган ҳодисалар оқибатида юзага келадиган 
фавқулодда вазиятларда ички ишлар органлари турли босқичларда 
қўядиган мақсадлар ва бажарадиган вазифаларнинг хусусиятлари 
орқали кўриб чиқамиз.

Download 2,07 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   116   117   118   119   120   121   122   123   ...   126




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish